В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кимёвий барқарорлик.
- Коррозияга қарши хусусиятлар.
- 5.3.1.1.1. Автомобил бензини
- Жадвал -5.4.
Фракцияли таркиб. Двигателни ишга тушириш, уни иситиш вақти ҳамда емирилишга чидамлилиги фракцияли таркибдан боғлиқ бўлади. Бензинни ҳайдаш ҳароратининг бошланғич ва сўнгги ҳарорати белгилаб олинади. Бу ҳарорат остида бензиннинг 10, 50, 90 % и ҳайдалади. 10 % - ли нуқта двигател ишга туширилганда ёқилғининг сифатини тавсиялайди. 50 % ли нуқта двигателнинг тезда исишини ва иссиқ двигателда ҳосил бўладиган ёнувчан аралашманинг сифатини тавсиялайди. 90 % ли нуқта ва қайнаш сўнги ҳарорати бензиннинг тўлиқ даражада буғланишини тавсиялайди. Оғир фракциялар қўлланилганда бензин двигателнинг бензин кирадиган трубопроводида буғланишга улгурмайди ва цилиндрларга қуюқ ҳолатда тушади.
Бензин сифатини тавсиялайдиган энг муҳим кўрсаткич бўлиб тўйинган буғлар боғими ҳисобланади. Двигателни паст ҳарорат остида ишга тушишини амалга ошириш учун у етарли даражада юқори бўлиши ва шу билан бирга ёқилғи қўйиладиган тизимда буғ тўдаларининг ҳосил бўлишини олдини олиш учун жуда ҳам юқори бўлмаслиги талаб этилади. Авиация бензини учун тўйинган буғлар босими 0,048 МПа дан ошмаслиги керак. Шунингдек автомобил бензинининг ёзги навлари учун тўйинган буғ босими 0,067 МПа дан ва бензиннинг қишки мавсумда қўлланиладиган нави учун тўйинган буғлар босими 0,093 МПа дан ошмаслиги керак. Кимёвий барқарорлик. Бензинни сақлашда, ташишда ва ундан фойдаланишда унинг кимёвий таркиби ўзгариши мумкин. Бунга биринчи навбатда тўйинмаган углеводородларнинг оксидланиш реакцияси ва полимеризацияланиши сабаб бўлиши мумкин. Бензиннинг кимёвий таркиби ундаги смолаларнинг мг/100 см3 даги ҳақиқий концентрацияси билан ва оксидланишнинг индукцион вақти минут билан тавсияланади. Автомобил бензинда смоланинг миқдори 5 мг/100 см3 дан, авиация бензинида эса смоланинг миқдори 5 мг/100 см3 дан ошмаслиги керак. Оксидланишнинг индукцион вақти бензиннинг яхши навлари учун 360 минутдан кам бўлмаслиги керак. Коррозияга қарши хусусиятлар. Бензин двигател деталларининг коррозияланишини келтириб чиқармаслиги керак. Бензинни коррозияга қарши хусусиятларини тавсиялайдиган кўрсаткичлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: Олтингугуртнинг умумий миқдори 0.05-0,1 % дан ошмаслиги керак. Кислота миқдори 100 см3 да КОН 3 мг дан ошмаслиги керак. Шунингдек сувда эрийдиган кислота ва ишқорлар, олтингугурт сақловчи актив бирикмалар (мис пластинасида синаш билан) бўлмаслиги керак. 5.3.1.1.1. Автомобил бензини Дунёда бензиннинг ҳар-хил русуми ишлаб чиқарилади. Уларни учта даражага бўлиш мумкин. Биринчи даражага “Доимий” оддий бензини киради. У тадқиқот усули бўйича 90-92 октан сонига ва муайян ҳудудда олтингугурт, ароматик углеводородлар, бензол ва олефинлар миқдори бўйича тавсияланадиган хусусиятларга эга бўлади. Иккинчи даражага – “Премиум” бензини киради. У 95 дан кам бўлмаган октан сонига ва ишлаб чиқариладиган ҳудуд белгилайдиган хусусиятларга эга бўлади, ва ниҳоят учинчи даражага “Супер” бензини киради. Бу бензин 98 дан кам бўлмаган октан сонига ва таркибидаги олтингугурт (10-15 ррm), ароматик углеводородлар [35 % (мас) гача], бензол [1 % (мас) гача] ва олефинлар [18 % (мас) гача] га қўйиладиган талабларни ўз ичига олади. Россияда ҳар-хил техник шароитлар бўйича А-80, АИ-91,-92,-93,-95,-96 ва -98 русумдаги бензинлар ишлаб чиқарилар эди. Русум белгисидаги биринчи ҳарф ёқилғининг автомобил бензинига мансуб эканлигини кўрсатар эди. Сонлар октан сонини кўрсатар эди; Иккинчи ҳарф, агар у бўлса, октан сонининг тадқиқот усули бўйича ўлчанганлигини кўрсатар эди. Россияда октан сонини тадқиқот усули (ОСТ) бўйича аниқлаш қабул қилинган. АҚШда ва Европада эса уни тадқиқот ва моторли усул бўйича олинган октан сонлари йиғиндисининг ярми (йўл ҳаракатидаги октан сони) сифатида ҳисобланади. Шунингдек, бу ярим йиғинди antiknokindex- детонацияга қарши кўрсаткич деб аталади. Россия бензинининг параметрлари қабул қилинган халқаро нормалардан фарқ қилар эди. Хусусан бу экологик талабларга тааллуқли эди (5.4-чи жадвал). Россия бензинининг рақҳатбардошлик хусусиятини ошириш ва унинг сифатини халқаро талабларга жавоб берадиган тартибгача ошириш мақсадида дастлаб нормал-80, Регуляр-91, Премиум-95, Супер-98 (жадвал -5,4) ишлаб чиқаришни кўзлайдиган ДСТР. 51105-97 ишлаб чиқилди. 2013 йилда 3,4,5 синфларга мансуб бўлган (жадвал -5,6) техник регламент киритилади. Жадвал -5.4. Россия автомобил бензинининг сифат кўрсаткичлари
Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling