В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Юқори ҳароратда қайнайдиган фракцияларнинг хроматографик таҳлили
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5 –БОБ. НЕФТ ВА НЕФТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ ВА УЛАРНИНГ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ХУСУСИЯТЛАРИ
- 5.1. Нефтни классификацияси
Юқори ҳароратда қайнайдиган фракцияларнинг хроматографик таҳлили. Юқори ҳароратда қайнайдиган фракцияларни таҳлил қилиш учун суюкли адсорбцияли хроматография усулидан фойдаланилади. Сорбентлар сифатида АКС маркали силикагелдан актив алюминий оксидидан ва актив кўмирдан фойдаланилади. Силикагелда алканли циклоалканли кисм аренлардан яхши ажратилади. Ареналар бўлса смолали (сурков) моддалардан ажратилади.
Ареналар доираси бирта бўлган углеводородлар ҳам ареналар гуруҳида тўпланади. Олтингугурт сақловчи бирикмалар асосан аренали фракциялар билан тўпланади. Алканли циклоалканли фракциялардан олинган актив кўмирда қўшимча тарзда нормал алканларни ажратиб олиш мумкин. Мой фракциялари компонентларининг алоҳида гуруҳлари қуйидаги кетма кетликда десорбция қилинади. Эритувчи билан (алканли циклоалканли фракцияларни енгил ароматизациялашган бензин билан ювиш учун); 2. Ареналарнинг десорбцияси учун бензол билан; 3. Смолали(сурков)моддаларнинг десорбцияси учун спирт ва бензол аралашмаси ёки ацетон билан; Десорбцияланган фракцияларнинг таркиби синиш кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади. Адсорбция оддий шароитда ҳар-хил сорбентларда кетма- кет тарзда олиб борилади. Дастлаб силикагелда алканли циклоалканли фракция ва арен фракцияси йиғиндиси олинади. Сўнгра ареналар енгил, ўрта ва оғир (бир цикли) (моно), бу ва уч циклли) фракцияларга алюминий оксиди билан колонкада ажратилади. Зарур бўлганда нормал алканларни ажратиб олиш учун алканли циклоалканли фракциялар актив кўмирда хроматография қилинади. Синиш кўрсатгичлари бўйича фракциялар гуруҳларга бўлинади ва олинган маълумотлар бўйича хроматография тузилади. Алканли циклоалканли фракцияларга синиш кўрсаткичи 1,49 гача бўлган ҳама фракциялар хос бўлади. Моноциклли фракцияларга енгил ареналар синиш кўрсаткичи 1,49 дан 1,51 гача бўлган фракциялар,бициклли (ўрта арена) фракцияларга синиш кўрсаткичи 1,51 дан 1,53 гача бўлган фракциялар ва ниҳоят уч циклли (юқори арена) фракцияларга синиш кўрсаткичи 1,53 дан ошадиган фракциялар хос бўлади. Олинган ҳама фракциялар сўнгра бошқа усуллар билан, хусусан таркибли-гуруҳий усул билан таҳлил килиниши мумкин. Юқори ҳарорат остида қайнайдиган фракцияларнинг таркибли-гуруҳий таҳлили. Юқори ҳарорат остида кайнайдиган фракцияларни таркибли гуруҳий ёки доирали таҳлили асосида шу ётадики бунда таҳлил қилинадиган фракциянинг гибридли углеводородларининг ҳар-хил кўринишли аралашмаси бирта ўртадаги молекула кўринишли аралашмаси бирта ўртадаги молекула кўуринишида курилади. Унинг хусусияти циклоалканли ва бензол доиралари ҳамда алкан занжирлари миқдори билан аниқланади.Таркибли гуруҳий қилиш бўйича фақат алоҳидаги таркибли элементларнинг (аренали ва циклоалканли доиралар алканли занжирларнинг) нисбий миқдори хақида хулоса қилиш мумкин. Аммо таҳлил қилинадиган фракциядаги алоҳидаги углеводородлар гуруҳининг миқдори ҳақида хулоса килиб бўлмайди. Доиралар ва алканли занжирларнинг фоизли микдорлари молекуланинг алоҳидаги қисмларига тўғри келадиган углеводорлар атоми миқдорини кўрсатади. 5 –БОБ. НЕФТ ВА НЕФТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ ВА УЛАРНИНГ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ХУСУСИЯТЛАРИ Нефтни қайта ишлаш заводларида таркиби, хусусияти ва қўлланиш соҳалари бўйича фарқ қиладиган ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар гурухларга бўлинади. Техниканинг барқарорлигига ва уларнинг самарадорли қўлланишга қўйиладиган талабларнинг ортиши нефт маҳсулотларининг эксплуатация хусусиятларига қўйиладиган талабларнинг ҳаддан ташқари кучайишига олиб келди. Теварак атрофдаги муҳитни ҳимоя қилиш мақсадида яхши экологик хусусиятларга эга бўлган нефт маҳсулотларини олиш вазифаси қўйилди. Бунда айнан нефт хусусиятлари уни қайта ишлаш йўналиши ва шароитларни аниқлайди ҳамда қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларнинг сифатига тўғридан-тўғри таъсир қилади. Шунинг учун ҳар – хил конларда шаклланган нефтни аниқ хусусиятлар бўйича умумлаштириш, унга унинг кимёвий табиатини акс эттирадиган ва унинг қайта ишлаш йўналишларини аниқлаб берадиган классификацияни бериш мақсадига мувофиқдир. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки ҳозирги замон техникасининг ўзига хос аниқ конструктив хусусиятлари ва эксплуатация қилиш шароитларига ёқилғи ва сурков моддаларнинг таркиби ва хусусиятлари мос келиши керак. Нефи маҳсулотларининг хусусиятлари, таркиби, уларнинг эксплуатацион тавсиялари ҳақида билимга эга бўлиш фақатгина жиҳозлар билан шуғулланадиган мутахасислар учунгина эмас, шунингдек саноатда уларни ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган мутахасислар учун ҳам керак. Шуларни ҳисҳга олиб нефт ва нефт маҳсулотларининг классификацияси ҳамда нефт маҳсулотларининг асосий хусусиятларини кўриб ўтамиз. 5.1. Нефтни классификацияси Ҳар – хил конлардаги бир – биридан физикавий (зичлик, қовушқоқлик) ва кимёвий (олтингугурт, смола, парафин миқдорлари, гуруҳий углеводородли таркиб) хусусиятлар бўйича фарқ қиладилар. Нефтнинг хусусияти унинг қайта ишлаш йўналишини аниқлаб беради ва шу билан биргаликда олинадиган нефт маҳсулотларининг сифатига таъсир қилади. Шунинг учун нефтни унинг кимёвий табиати ва хусусиятлари бўйича классификациялаш муҳим ҳисобланади. Нефтнинг ҳар–хил классификацияси мавжуд. Булар кимёвий, технологик ва техникавий классификациялашдир. Кимёвий классификациялаш асосида нефтнинг гуруҳий таркиби ётади. Нефт қуйидаги метанли, нафтенли, метанли нафтенли, ароматли, нафтенароматли, метаннафтенароматли турларга бўлинади. Америка Қўшма Штатининг тоғ конларини бошқариш бюроси тамонидан нефтнинг зичлиги ва углеводородли таркиби орасидаги боғланишдан ташкил топадиган кимёвий классификация тақдим этилди. 250-270 0С ҳарорат оралиғида атмосфера босими остида қайнайдиган нефт енгил қисмининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади.
Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling