В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9.2.3.3. Микросферик катализаторли каталитик крекинг қурилмалари
- 9.2.3.3.1. Микросферик катализаторнинг псевдосуюқлантирилган қатлам билан қурилмалар
- 9.2.3.3.2. Лифт реакторли каталитик крекинг қурилмалари
Хозиргача дунёда 16 та қурилма ишламокда шулардан 10 си Россияда. Аморф алюмосиликатли катализатор учун лойихалаштирилган ва қурилган ҳарактерланувчи қатламли шарикли катализаторни бўлган қурилмалар цеолит сақлаганлиларга ўтказилган, унинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш учун реакцион зонанинг ҳажми қисқартирилди ректификацион устуннинг юқоридаги маҳсулот конденсаторларининг совутувчи юзаси ва регенератор иккита-учта та секцияга оширилди. Юқорида баён этилган қурилмаларнинг камчилиги бўлиб шарикли катализатор пневмотранспорти системасининг чегераланган имконият-лари ҳисобланади (транспортировка қилинадиган газнинг юқори солиштирма сарфи қурилмалар кувватини оширишга имкон бермайди) Цеолит сақлаган катализатор унча самарали қўлланилмайди сабаби у реакцион зонада жуда ўзоқ вақт давомида бўлади. Ҳозирги вақтда шарикли катализатор микросферикга қараганда самарасизроқ экан. Ҳаракатланувчи шарикли катализатори бўлган қурилмаларнинг кам ишлатилаяпти ва янгилари қурилмаяпти. Шарикли катализаторларни ВАSF компанияси ва Саловатдаги катализатор заводи ишлаб чиқаради. 9.2.3.3. Микросферик катализаторли каталитик крекинг қурилмалари Микросферик катализаторли каталик крекинг қурилмаларини қуйидагича синфлаш мумкин: Псевдосуюқлантирилган қатламли катализатори билан (FCC) Лифт-реакторли ультра қисқа вақтли мулоқот билан (MSCC) Пропиленни максимал миқдорини олиш билан 9.2.3.3.1. Микросферик катализаторнинг псевдосуюқлантирилган қатлам билан қурилмалар Катализаторнинг псевдосуюқлантирилган қатлами бўлган қурилмалар XX асрнинг 40- йилларида ҳаракатланувчи қатламли шарикли катализаторлар билан бир вақтда лойихалаштирилган ва ишлатишга жорий қилинган ҳамда цеолит сақлаган катализаторни қўллашни бошлаган вақтгача асосий ролни уйнаган. Асосий реакция 450-480 ºС ҳароратда аморф алюмосиликатли катализаторнинг псевдосуюқлантирилган (“қайнаб турган”) қатламли реакторда содир бўлган. Расм-9.2. Микросферик катализаторнинг “қайнаб турган”қатламли қурилманинг технологик схемаси. Хомашёни иссиқлик алмаштиргичлар 19, 22, 25, 26 ларда иситиб печ 27 га етказиб бердилар сўнгра ректификацион устуннинг пастидан келиб тушаётган циркуляцияланаётган газойл билан аралаштирадилар ва катализатор қувурининг кўтарувчи устунига юборадилар катализатор қувури бўйича катализатор хомашё ва рециркулятни реактор 6 га кўтарадилар. Кталитик крекинглаш жараёни алақачон устунда бошланиб реактор 6 да катализаторнинг “қайнаб турган” қатламида тугайди. Реакция маҳсулотларининг буғлари ва реакторнинг буғ билан ишлов берувчи зонасига етказиб бериладиган сув буғи реакторнинг юқоридаги штуцери орқали чикиб ректификацион устун 7 минг пастги кимига келиб тушадилар. Устун 7 юқорисидан газ, бензин буғлари ва сув буғи конденсатор совутгич 8 га келиб тушади,у ердан конденсацияланишидан кейин сеператор 9 га тушиб сувли бензин қатламли ва газга ажралади. Газ компрессор 10 ёрдамида газофракциялашга етказиб берилди бензинни насос 11 ёрдамида қисман устун 7 юқорисига суғориш учун балансли микдорини эса стабиллашга юбордилар. Устун 7 ёки пагонларини (195-350 ºС гача фракция ва 350 ºС юқори) тегишли сув буғи билан ишлов бериш секциялари 16,21 га юбордилар у егда сув буғи билан ишлов бериш қурилмадан чиқариб юбордилар реактор 6 га оғир газойлга муаллақ ҳолатда катализатор чанги бўлган аралашма суриб олдилар. Баъзи қурилмаларда ишлаш ажратиш мавжуд унда оғир газойлни катализатор чангидан ажратиб реакторга фақатгина катализатор чангини қайтариб юборадилар. Реакторнинг (“қайнаб турган”) қатламидан катализаторни сув буғи етказиб бериладиган сув буғи билан ишлов берадиган зонага аста-секин тушира бошладилар. Катализатор юзасида адсорбцияланган нефт буғларини сув буғи ёрдамида чиқариб юборадилар. Ундан сўнг катализатор қувурига сўнгра эса ҳаво билан аралашиш тугунига келиб тушади. Ҳаво оқими катализатор регенератор 5 га катализатор қувурининг юқорига чиқувчи чизиғи бўйича кўтаради. Коксни куйдириш учун ҳавонинг асосий қисмини бевосита регенераторга етказиб берадилар. Регенераторнинг илон изсимон шакли иситгичларни ортиқча иссиқликнинг чиқариш мақсадида буғ ёки сувни улайдилар. Регенераторлаш ҳарорати 610-620 ºС ни ташкил қилади. Коксни қуйдиришда ҳосил бўлган тутун газларни аввал чиқиндини қайта ишлайдиган қозон 2 га тушиб у ерда ўзининг иссиклигини беради, сўнгра эса катализатор чангини ушлаб колиш учун электр 4 га келиб тушади. Бундан кейин тутун буғларини атмосферага чиқариб юборадилар. Ҳавони иситиш учун босим остидаги ўтхана 14 ни қўллайдилар. Расм-9.2. КВR компанияси томонидан (“қайнаб турган”) қатламили микросферик катализатор Ortohlow туридаги микросферик катализаторнинг (“қайнаб турган”) қатламили бўлган каталитик крекинг қурилмасининг технологик схемаси: 1 -реактор, 2 - регенератор, 3 -ҳаво тақсимлагич, 4- десорбер, 5 -тазикли устун, 6 -пневмокўтаргич, 7 -ректификацион устун, 8, 13, 16 -совутгичлар, 9 -сператор, 10, 14 - буғ билан ишлаб берадиган устунлар, 11, 12, 15, 17 -насослар, I -хомашё, II - сув буғи, III - ҳаво, IV - регенератцияланаган катализатор, V - кокс билан копланган катализатор буғ билан ишлов беришга, VI - буғ билан ишлов берилган катализатор, VII -крекинг маҳсулотлари, VIII -тутун газлари, IX -газ, X -бензин, XI -енгил газойл, XII -оғир газойл. 9.2.3.3.2. Лифт реакторли каталитик крекинг қурилмалари Цеолит сақлаган катализаторларни жорий этиш реактор блокининг тўзилишига анча ўзгартиришларни киритди. Цеолитларнинг юқори фаоллиги псевдосуюқланган қатламдан тўлиқ воз кечишга ва лифт туридаги реакторларни қўллашга имкон берди бу турдаги реакторларга катализаторнинг микросферик заррачалари таъсир этаётган суюқлик буғлари билан ярим елвизакли деб аталувчи оқимдаги пастдан юқорига ҳаракат қиладилар. Биринчи марта бундай қурилманинг лойиҳасини саноат миқёсида VOP фирмаси 1971 йилда тадбиқ қилди. Россияда унинг аналоги Г-43-107 каталитик крекинг қурилмасининг блоки бўлиб, Грозний, Боку ва Москвадаги илмий –текшириш ва лойиха инститтуларининг мутахассислари ишга тушириш ва ишлатишга РФА академиги С.Н Хаджиев шахсан катта ҳисса қўшган 9,4 ва 9,5р асмларда лифт-реакторли реактор-регенераторли блокининг вариантлари келтирилган. Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling