В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet57/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Келиб тушди
Хомашё(85-18 ºС даги фракция)…………………………100,0
Жами ………………………………………………………100,0
Олинган
Углеводород газ (қуруқ)…………………………………..7,4
Водород сақлаган газ ……………………………………..5,3
Шу жумладан водород…………………………………….1,3
Суюулантирилган газ (С3 –С4)……………………………..4,5
Риформат…………………………………………………..82,8
Жами………………………………………………………100,0
Водороднинг микдори 60-90 % бўлган водород сақлаган газ ёкилғи ва мойларни гидротозалашда ишлатилади.
Қуруқ газни заводнинг ёкилғи тармогига пиролиз қурилмасига ёки вородор ишлаб чиқаришга юборадилар. Изобутан бутан ва пропанларнинг аралашмасидан иборат бўлган суюқлантирилган газни нефткимёвий хомашё сифатида қўлланиладиган индивидуал углеводородларни олиш билан борадиган фракциялашга учратилади қиладилар.
Риформинг қурилмаларининг куввати йилига 0,3-2,7 минг т ташкил қилади. Катализаторнинг регенерациялашини куйидагича ўтказадилар.
Қурилмага хомашё келишини тўхтададилар гидротозалаш блоки ва барқарорлаштиришлаш блокини учирадилар. Риформинг блокида водород сақлаган газ айланиб туришини системани углеводородлар учун ювиш мақсадида давом эттирадилар. Риформинг печининг форсункаларига тўлиқ учирилганига қадар ёкилғи етказишини камайтирадилар.Қурилмани 200 ºС гача совутгандан кейин водород сақлаган газнинг айланиб туришини тўхтатадилар. Реакторлардан углеводород буғларининг қолдиқларини вакуум насос ёрдамида сўриб оладилар. Бундан сўнг қурилмани 1 МПа бўлган босимгача инерт газ билан тўлдирадилар ва реактор блокини аста-секинлик билан қиздирадилар. Ҳаракат 250 0С бўлганда инерт газга шундай миқдордаги ҳавони қўшадиларким регенациянинг бошида инерт газдаги кислороднинг миқдори 0,5 % (ҳажм) ва охирида 2 % (ҳажм) дан кўп бўлмаслиги керак. Кокс куйдиришни икки босқичда ўтказадилар: Биринчи босқич – 250-300 0С да, иккинчиси 380-400 0С да. Коксни куйдириш тугагандан кейинкатализаторни 500 0С да қиздирадилар. Сўнгра системани совутиб инерт газнинг айланиб туришини тўхтатадилар ва системани водород сақлаган газ билан яна пуфлайдилар.

9.3.4.2. Ҳаракат қиладиган қатлами бўлган катализаторли риформинг


ССР– риформинг (Соntinuosis catalytic reforming) номини олган 9.14-расмда келтирилган VOP компаниясининг ҳаракат қиладиган қатлами бўлган катализаторли риформинг қурилмасининг технологик схемаси келтирилган. Ишчи босимнинг хомашё ўзгариши чуқурлигининг ошиши билан бир вақтда пасайиши ҳолида бу технологик схема энг тежамлидир. Биринчи қурилма АҚШда 1971 йилда ишга туширилган эди.


Айланиб турадиган водород сақлаган газ билан аралаштирилган, иссиқлик алмаштиргич 13 ва кўп секцияли печ 8 да иситилган хомашё бирин-кетин реактор 1-3 ларда ва ўша печнинг қолган иккита секциясидан ўтади. Учта реактор бир-бирининг устида жойлашган ва бир-бири билан кичик диаметрли найларнинг системаси билан боғланган. Диаметри 1,6 мм бўлган шарикли катализатор реактордан реакторга оғирлик кучи таъсирида эркин оқиб ўтади. Учинчи реактордан шарли клапанли катализатор занжирлар системасидан ўтиб регенератор 4 га келиб тушади у ерда катализатор юзасидаги кокс куйдирилади.

9.14-расм. Ҳаракат қиладиган қатлами бўлган риформинг қурилмасининг технологик схемаси (ССР-риформинг).
1-3-реакторлар, 4-катализатор регенератори; 5,6-юқори ва паст босимли сепараторлар; 7-барқарорлаштирувчи колонна; 8-кўп секцияли печ; 9-12 насослар; 13,14-иссиқлиқ алмаштиргичлар; 15,16- совутгичлар; 17-идиш; 18-печ; 19,20-компрессорлар; 21-ҳаволи совутиш аппарати; I-хомашё (бензин 85-1800 С); II-регенерацияланишга юборилган катализатор; III-регенерацияланган катализатор; IV-газ хомашёли аралашма; V-газ маҳсулотли аралашма; VI-айланиб турадиган водород сақланган газ; VII-ортиқча водород сақланган газ; VIII-қуруқ газ; IX-суюқ газ ва енгил риформат аралашмаси; X-барқарор риформат; XI-конденсат.
Регенератор учта технологик зонага ажратилган реакцион газларнинг радиал оқими бўлган аппаратдан иборат. Юқори зонада кислороднинг молли миқдори 1 % дан кам бўлмаганда кокснинг куйдирилишини олиб борадилар, ўртадаги зонада кислороднинг миқдори 10-20 % ва хлорорганиқ моддаларни бериб турганда катализатор металларининг диспергирлаш учун катализаторнинг оксидловчи хлорланиши ўтказилади. Пастки зонада металларни қайтариш учун катализаторни қуруқ ҳаво оқимида қўшимча қиздирадилар. Зоналар бир-биридан гидравлик ажратилган. Газ маҳсулотли аралашма юқори ва паст босими сепаратор 5,6 лардан, барқарорлаштир устуни 7 дан ўтади сўнгра риформат товарли бензинни тайёрлаш учун юборилади. Устун 7 нинг устидан газ суюқли аралашмани чиқариб ҳаволи совутиш аппарати 21 да совутадилар сўнгра сепаратор 17 да қуруқ ва суюқлантирган газга ажратадилар. Қуруқ газни ёнилғи тармоғига чиқарадилар, суюқлантирганини қисман устун 14 га қайтариб юборадилар, баланс миқдорини эса товар паркига юборадилар.
Ҳаракат қилувчи қатламли катализатори бўлган қурилма ишининг тартиби (режими).
Ҳарорат, 0С........................................................................... 495-540
Босим, МПа...........................................................................0,9-1,2
Хомашё етказиб беришнинг ҳажмий тезлиги, с-1 ............1,8-1,9
Водород сақлаган газнинг айланиб туриш карралиги,
м33 хомашёга...................................................................... 800-900
Реакторлар бўйича катализаторнингтақсимланиши .........1:2:4
Маҳсулотнинг октан сони (т.у.)...........................................100
Маҳсулотда ароматик углеводларнинг миқдори, % (ҳ)... 55-58
Учта реактордан ҳар қайсисидаги ҳароратнинг тушиши тегишли равишда 83,37 ва 24 0С ни ташкил қилади. Регенерациялаш, қуритиш ва қайтарилишга юбориладиган катализаторнингулуши тахминан 0,4-0,5 % ни ташкил қилади.
Ҳаракат қилувчи қатламли катализатори бўлган риформинг қурилмасининг моддий баланси (% (мас.)) қўзғалмас қатламли қурилмага нисбатан риформат ва водород чиқишининг ошишини кўрсатади.
Келиб тушди
Хомашё (85-180 0 С даги фракция)................................................100,0
Жами: ...............................................................................................100,0
Олинган
Углеводородли газ (С12)..............................................................5,1
Суюқлантирилган газ (С24) ........................................................3,4
Риформат .........................................................................................88,0
Водород сақлаган газ.......................................................................3,5
Шу жумладан водород ....................................................................3,1
Жами: ...............................................................................................100,0

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling