В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet65/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Расм-10.2. Дизел ёқилғисини гидротозалаш қурилмасининг принципиал схемаси.
1-печ; 2-реактор; 3.6.16-сепараторлар; 4-барқарорлаштирувчи устун; 5,7-насослар; 8-10-ҳаволи совутиш аппаратлари; 11-14-иссиқлик алмаштиргичлар; 15-совутгич; I-хомашё; II- водород сақлаган газ; III-гидрогенизат; IV-гидротозаланган дизел фракцияси; V-газ; VI-бензин; VII-буғ; VIII-тозалашга водородсақлаган газ.
ВГС нинг совуқ сепарацияси гидротозалаш реакторидан чиқиб кетаётган газмаҳсулотли аралашмани аввал иссиқлик алмаштиргичларда, сўнгра совутгичлар (ҳаволи ва сувли) да совутишдан ва ВСГ ни сепараторда паст ҳароратда ва юқори босимда ажратиб чиқишдан иборат. Паст босимли сепараторда паст молеқўлали углевород газларни ажратиб оладилар. ВСГ ни бензинли, керосинли ва баъзида дизелли фракцияларнинг гидротозалаш қурилмаларида қўллайдилар.
ВСГ нинг иссиқ сепарацияси. Газ маҳсулотли аралашма иссиқлик алмаштиргичларда қисман совутилгандан кейин иссиқ сепараторга келиб тушади, унда ажратилаётган ВСГ ва углевородли газлар ҳаволи ва сувли совутгичларда паст ҳароратгача совутилади ва сўнгра совуқ сепараторга келиб тушади, у ерда водороднинг концентрацияси юқори бўлган ВСГ ажратиб олинади. Юқори ҳароратда қайнайдиган нефт фракцияларининг (дизел ёқилғиси, вакуумли газойл, мойли дистиллятлар ва парафин) гидроолтингугуртсизлаш қурилмаларида қўлланилади.
Мазкур схемада совуқ сепарацияни қўллайдилар. Сепаратор 3 дан водород сақлаган газни водород сульфиддан тозалаш учун абсорберга (схемада кўрсатилган) юборадилар, у ерда водород сульфидни моноэтаноламин эритмасига юттирадилар. Тозаланган газни компрессор қабулига юборадилар ва водороднинг цирқўляцияланиш системасига қайтарадилар. Агар реакция натижасида водороднинг миқдори айланиб турадиган газда кескин пасайса, бу газнинг бир қисмини абсорбердан кейин пуфлаб оладилар.
Сепаратор 3 дан кейин суюқ гидрогенизатда эриган водород, метан, этан, пропан ва бутанлар бўлади. Уларни ажратиб олиш учун гидрогенизатни паст босимли сепаратор 16 га юборадилар, у ерда эриган газнинг бир қисмини ажратиб оладилар. Тўлиқ барқарорлаштириш мақсадида гидрогенизатни ўз босими остида иссиқлик алмаштиргич 12 орқали барқарорлаштиривчи устун 4 га етказиб берадилар. Устун 4 нинг юқорисидан бензин буғлари ва газ конденсатор-совутгич 9 га тушади, у ердан конденсацияланган газ ва бензинни сепаратор 6 га ажратиш учун юборадилар. 6 ва 16 сепараторлардан газ абсорберга водород сульфиддан моноэтаноламин эритмаси билан ювилиш учун келиб тушади. Сепаратор 6 даги бензинни ҳам водород сульфиддан ишқор эритмаси билан ювишга ёки углевородли газ билан пуфлашга етказиб берадилар, сўнгра қурилмадан чиқариб юборадилар. Дизел ёқилғисини гидротозаланиши-даги бензин ёмон сифатли бўлади, паст октан сонига ва қайнаш охирининг юқори ҳароратлига эга. Стабилланрган гидротозаланган дизел ёқилғисини иссиқлик алмаштиргич 14 ва совутгич 10 совутадилар, сўнгра қурилмадан ҳайдаб оладилар.
Бундай режимда олтингугуртнинг гидрогенизатдаги миқдори 0,01 дан 0,2 % (мас.) гача ўзгаради. Гидротозаланган дизел ёқилғисида олтингугуртнинг миқдорини 10 ррm (10 -4% (мас.)) гача бўлган миқдорни таъминлаш учун битта реакторни ўрнатиш, босимни ошириш ва гидрогенловчи хоссаларга эга бўлган янги катализаторларни танлаш йўли билан жараённи модернизация қилинади.
Иккиламчи келиб чиқишли дизел фракцияларини гидрогенлаш жараёнини шу жараёнга бағишланган бўлимда кўриб чиқамиз.

10.1.3.2. Вакуумли газойлни гидротозалаш


Вакуумли газойл (350-500 0С) каталитик крекинг ва гидрокрекинг жараёнлари учун анъанавий хомашё бўлиб ҳисобланади. Вакуумли газойлнинг сифати ажратиб олишнинг чуқурлиги ва мазутнинг ректификацияланиш равшанлиги (аниқлиги) билан аниқланади. 350-500 0С даги вакуумли газойлни гидротозалаш унча қийинчиликларни туғдирмайди ва дизел ёқилғисини гидротозалаш учун қўлланиладиган шароит ва жиҳозларда ўтказилади.


Вакуумли газойлнинг гидротозаланиши ундаги олтингугуртнинг миқдорини 200 ррm гача пасайтириш учун мўлжалланган. Ёқилғига ҳозирги замон талабларини ҳисобга олган ҳолда каталитик крекингнинг янги қурилмалари албатта вакуумли газойлнинг гидротозалаш қурилмалари билан бирга қурилиши керак. Агар каталитик крекингнинг эски қурилмаларида хомашёни гидротозалаш қурилмалари бўлмаса унда унинг маҳсулотларини олтингугуртсизлантириш зарур. Вакуумли газойлнинг гидротозаланиши каталитик крекинг бензинни чиқишининг ошишига, хомашё конверциясининг ошишига, оғир каталитик газойл чиқишининг ва катализаторда кокс ҳосил бўлишининг пасайишига кўмаклашади.
Вакуумли дистиллят (хомашё) ни хомашё насоси 8 ёрдамида водородсақлаган газ билан аралашишга етказиб берадилар. Газ ва хомашё аралашмасини иссиқлик алмаштиргич 13 ва 14 ларнинг найлараро соҳасида ва печ 1 да 360-380 0С гача қиздирадилар, сўнгра гидротозалаш реактори 2 га юборадилар, у ерда олтингугурт – азот ва кислород сақлаган бирикмаларнинг парчаланиши ҳамда тўйинмаган қисман араматик углевородларнинг, агар шунақалар хомашёда бўлса, гидрогенланиш содир бўлади.


Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling