В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet64/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Водороднинг сарфи. Гидротозалашда водород гидрогенлаш, эритиш ва пуфлашга сарфланади. Гидрогенлашга водороднинг сарфи юқори даражада хомашёга тўйинмаганлар ҳамда смолаларнинг миқдорига боғлиқ бўлади ва тўғри ҳайдалган бензинга 0,1 % дан, кокслаш бензини ёки вакуумли газойлга 1,3 % гача ўзгаради. Суюқ маҳсулотларда эритишдаги водородни йўқотишлар тозаланадиган маҳсулот молеқўляр массасасининг ва системадаги умумий босимнинг кўтарилиши билан ошади.
Гидротозалаш жараёнида тоза водородни эмас балки водороднинг ҳажмий миқдори 50-95 % ни, қолган қисми метан, этан, пропан ва бутан ташкил қилган газни қўллайдилар. Гидротозалаш реакцияларнинг натижасида водород ютилади, углеводородни газлар, водородсульфид ва сув ҳосил бўлади. Шунинг учун водороднинг водород сақлаган газдаги миқдори реакторга киришда чиқишдагига қараганда юқори.

Расм-10.1-. Кокслаш дистиллятини етказиб бериш ҳажмий тезлигининг унинг олтингугуртсизланиши ва йод сонига таъсири:
1-алюмоникель молибденли катализаторда хомашёни олтингугурт-сизлантириш чуқурлиги. 2-алюмокобальтмолибденли катализаторда хомашёни олтингугуртсизлантириш чуқурлиги; 3-иккала катализатор-ларда йод сони.
Хомашёни олтингугуртсизлантириш чуқурлиги деганда хомашё ва гидрогенизатда олтингугурт миқдори фарқининг хомашёдаги олтингугурт миқдори нисбатининг % даги ифодаси тушинилади.
Риформинг қурилмасидан ортиқча водородсақлаган газнинг чиқиши ва таркиби қайта ишланадиган хомашёнинг турига, жараённи олиб бориш шароитига, қўлланиладиган катализаторларга боғлиқ бўлади. Риформинг жараёнида ҳосил бўладиган водород сақлагангаз мотор ёқилғисини гидротозалаш жараёнида бевоста ишлатилиши мумкин, шу билан бирга унинг таннархи махсус ишлаб чиқаришнинг (масалан, каталитик конверция усули билан олинадиган) водородига қараганда 10-15 марта камдир.
Дизел ёқилғисини гидротозалаш жараёнида анча миқдорда парчаланиш газлари ажралиб чиқади. 28 % (мас.) гача, шунинг учун водороднинг миқдори водородсақлаган газда 50,0 % (ҳажм) бўлган ҳолда қўлланганда газ пуфлаб олиш зарурияти туғилади. Парциал босим реакторга етказиб берилаётган водородсақлаган газнинг таркиби билан боғлиқ бўлади.

10.1.3. Дистиллятларни гидротозалашнинг саноат қурилмалари


Жараённинг вазифаси ҳозирги замон талабларининг даражасига жавоб берадиган гетероатомли бирикмалар (айниқса, олтингугуртли) дан тозалашни ўтказиш. Расм-10.2. да дизел ёқилғисини тозалаш қурилмасининг принципиал схемаси келтирилган. Дизел фракцияси (хомашё) ни насос 5 ёрдамида водород сақлаган газ билан аралаштиришга юборадилар.


Дистиллятларни гидротозалаш қурилмаси қуйидаги блокларни ўз ичига олади, улар қуйидагилар: реакторли, ВСГ ни ажратиш билан газ маҳсулотли аралашмани сепарациялаш, ВСГ ни водород сульфиддан тозалаш, компрессорли, гидрогенизатни барқарорлаштириш.
Мазкур бобда мисол тариқасида дизелфракциялар, вакуумли дистиллят ва парафинни гидротозалаш қурилмаларининг тавсифи берилган. Гидротозалашнинг бошқа қурилмалари кўриб чиқилмайди, чунки улар асосан кўриб чиқилганлар билан бир хил.

10.1.3.1. Дизел фракцияларини гидротозалаш


Жараённинг вазифаси ҳозирги замон талабларининг даражасига жавоб берадиган гетероатомли бирикмалар (айниқса, олтингугуртли) дан тозалашни ўтказиш. Расм-10.2 да дизел ёқилғисини тозалаш қурилмасининг принципиал схемаси келтирилган.


Дизел фракцияси (хомашё) ни насос 5 ёрдамида водород сақлаган газ билан аралаштиришга юборадилар. Газ ва хомашё аралашмасини иссиқлик алмаштиргич 13,11 ларнинг найлараро соҳасида ва печ 1 да реакциянинг ҳароратигача қиздирадилар, сўнгра гидротозалаш реактори 2 га юборадилар, у ерда олтингугурт, азот ва кислород сақлаган бирикмаларнинг парчаланиши ҳамда тўйинмаган ва қисман ароматик углеводородларнинг гидрогенланиши содир бўлади.
Водород сақлаган газ ва гидрогенлаш маҳсулотларининг аралашмаси ўзининг иссиқлигини иссиқлик алмаштиргич 11-13 ларнинг найли соҳасидан ўтиб газ хомашёли аралашмага беради, ҳаволи совутиш аппарати 8, совутгич 15 да совутилади ва юқори босимли сепаратор 3 га келиб тушади, у ерда айланиб турадиган водород сақлаган газ суюқ гидротозаланган маҳсулотдан ажратилади. ВСГ ни газ маҳсулотли аралашмадан сепарациялашнинг иккита усулини қўллайдилар, совуқ (паст ҳароратли) ва иссиқ (юқори ҳароратли).


Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling