В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet72/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

10.4 жадвал.
Гидроизомерланган базали мойлар сифатининг кўрсатгичлари.

Кўрсатгич

Мой

Камқовушкоқли

Ўртақовушқоқли

Зичлиги 20 ºС да кг/м³

818

832

Синдириш кўрсатгичи, п/д ²º

1,4580

1,4630

Қотиш ҳарорати ºС

-52

-18

Кинематик қовушқоқлик 100 ºСда мм²/с

3,3

7,02

Қовушқоқлик индекси

143

144

Технологик тартиби (режими) куйида келтирилган:
Ҳарорат ºС………………………………………………….......360-440
Босим, МПа…………………………………..............................4-7
Хомашёни етказиб беришнинг хажмий тезлиги, с ̄ ¹…............0,5-1,5
ВСГ нинг айланиб туриш карраллиги,нм³/м³ хомашё.........(1500-2000):1
Реакцияга 100 % ли водороднинг сарфи,хомашёга % (мас)….....0,5-1,0
Гидроизомерланиш жараёнини қўллашни чегаровловчи муҳим омил бўлиб катализаторларнинг хомашёда бўлган олтингугурт ва азот бирикмаларига юқори сезилувчанли хисобланади. Шу сабабли мазкур жараён учун энг қўлай хомашё бу мойли гидрокрекинг маҳсулотлари ёки юқори босимдаги ёқилғи гидрокрекингининг қолдиқлари, селектив тозалашнинг миқдори юқори ва азот ҳамда олтингугуртнинг миқдори минимал (тегишли равишда 10 ва 100 млн ̄ ¹ гача) бўлган маҳсулотлар хисобланади.
Қуйидаги таккослаш учун юқори парафинли хомашёни гидродепарафинлаш (I) ва гидроизомерланиш жараёнларининг кўрсатгичлари келтирилган:
I II
Парафинларини конверсиялаш,% ………………100 100
Чиқиши,%(мас):
Газ………………………………………………....5-10 0-5
Бензинли фракция………………………………10-15 5-10
Дизелли фракция…………………………………5-10 5-10
Мойли фракция………………………………….65-75 80-85
Мойнинг қовушқоқлик индекси дастлабкидан паст дастлабкидан юқори

Таъкидлаш лозимки, гидроизомерланишда мойли фракциянинг чиқиши анча юқори.


“Chevron” компанияси изокрекинг деб ном олган жараённи ишлаб чиқди, бу жараёнда гидрокрекинг н-парафинларнинг гидроизомерланиши билан боғланган бўлиб бир вақтнинг ўзида паст ҳароратда қотадиган дизел фракцияларининг олиш билан бир қаторда юқори индекси сурков мойларининг максимал чиқишини таъминлаяди.
Бу жараёнда н-парафинларнинг гидроизомерланиш реакциялари улар парчаланадиган крекинг реакцияларидан устун туради. Натижада мақсадли маҳсулотларнинг чиқиши сезиларли даражада ошади, уларнинг фракцион таркиби эса н-парафинларнинг гидрокрекингидагига қараганда оғирроқ бўлиб сақланади. Бу технологик ароматик углеводородларни водород билан тўйинтириш ва н-парафин углеводородларни изомерлаш имкониятининг зарур бўлган уйғунлигини ҳосил қилишга имкон беради. Жараён 10 МПа босимда ва 400-420 ºС ҳароратда содир бўлади.

10.2.3.1.3 Вакуумли газойлни енгил гидрокрекингланишининг саноат қурилмалари


Вакуумли газойлни енгил гидрокрекинглаш технологиясини ишлаб чиқувчиларнинг етакчи фирма ва компанияларининг қаторига “Axens” , “British Petroleum”, “Exxon Mobil” , “Chevron” , “UOP” ва бошқа Россияда ВНИПИ Нефтбилан бигаликда ВНИИ НП лар киради.


Енгил гидрокрекинг жараёнини хомашё етказиб беришнинг хажмий тезлиги 0,6-1,0 с ̄ ¹ ва ҳарорат 380-440 ºС бўлганда ўтказадилар. Вакуумли дистиллятнинг гидротозалаш қурилмасини енгил гидрокрекинг қурилмасига қайта жиҳозлашда катта аппаратура ўзгаришларини киритиш талаб этилмайди, асосан реакторни 10 МПа гача босимни кўтара оладиган реакторга алмаштирадилар, ҳароратни эса 400-450 ºС гача кўтарадилар.
Вакуумли газойлни енгил гидрокрекинглаш жараёнининг моддий баланси вакуумли газойлни гидротозалаш жараёнининг моддий балансидан олтингугуртнинг миқдори кам бўлган очиқ нефт маҳсулотлари чиқишининг ошиши томонига фарқ қилади, шу билан бирга дизелли фракция ёқилғи сифати бўйича қуйиладиган ҳозирги замон талабларга газойлни гидротозалашининг схемасига мос келади.
Моддий баланси қуйидаги келтирилган (% мас)
Олинган
Хомашё…………………………………………….100,0
Водород 100%...........................................................0,7
Ҳаммаси …………………………………………....107,0
Ҳосил килинган
Углеводород гази……………………………………1,3
Водород сульфид……………………………………1,5
Бензинли октан……………………………………...1,4
Дизелли фракция……………………………………9,3
Вакуумли газойл………………………………….....87,2
Ҳаммаси ………………………………………….....100,7

10.2.3.2. Чуқур гидрокрекинг


Бир поғонали ва икки поғонали чуқур гидрокрекингни фарқ қиладилар. Биринчисининг иккинчисидан фарқи шундаги икки поғонали гидрокрекингнинг биринчиси поғонасида асосан хомашёнинг гидротозаланиши, икинчиси поғонада эса бевосита гидрокрекинг боради.


Гидрокрекинг катализатор ва хомашёнинг ўзаро таъсир этиш шароитлари билан фарқ қилади. Шундай гидрокрекинг мавжудки унда катализатор қўзғалмас қатлам га жойлашаган бўлиб хомашё эса катализатор қатлам ларидан ўтади. Шундай гидрокрекинг жараёни ишлаб чиқилган-ки унда хомашё ва катализатор уч фазадаги “қайнаб турган” қатламда жойлашаган бўлиб қаттиқ фаза майин сферик катализатордан иборат, суюқ фаза реакцияга киришмаган хомашё ҳосил бўлган паст учувчан маҳсулотлар билан аралашмадан иборат газли фаза эса водород, водород сульфид, аммиак ва углеводородлар бугларининг аралашмасидан иборат. Бундай гидрокрекинг “Texaco” компанияси томонидан ишлаб чиқилган, Т-star жараёни (Texaco Strategic Total Activiny Retention нинг биринчи харфлари бўйича) ва нихоят, гидрокрекингнинг шундай жараёни мавжудким,унда хомашё ва суспензиялашган ёки нанокатализатор аралашиб реактор ва ректификацион устун орқали биргаликда ўтади. Бундай гидрокрекингни катализаторнинг харакат қилувчи қатлами бўлаган чуқур гидрокрекинг деб атайдилар ИНХС РАН да бундай жараённи гидроконверсия деб, UOP эса Uniflex деб атаганлар.
10.2.3.2.1. Катализаторнинг қўзғалмас қатламида вакуумли газойлнинг чуқур гидрокрекинги

Чуқур гидрокрекингнинг бир поғонали боскичини кўриб чиқамиз. Схемаси 10.8 расмда келтирилган.


Хомашёни реакцияга киришмаган қолдиқ билан сўнгра эса водород сақлаган газ билан аралаштирадилар, исиқлик алмаштиргич 2, сўнгра печ 3 да реакциянинг ҳароратигача қиздириладилар.


Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling