В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet80/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Келиб тушди
Хомашё (200-350ºС даги фракция)……………………....100,0
Жами………………………………………………………….….100,0
Ҳосил қилинган
Депарафинланган дизел ёқилғиси......................................... 85,0
Парафин.....................................................................................14,1
Йўқотишлар...............................................................................0,9
Жами..........................................................................................100,0
Ҳозирги вақтда қишги дизел ва артиқ ёқилғини олиш мақсадида қарбамидли депарафинлашни ёқилғининг чиқиши кам бўлганлиги ва экплутацион қийинчиликлар туфайли деярли қўлланилмайди.
11.1.2.2. Керосинли ва дизелли фракцияларнинг адсорбцион депарафинлаш

Бу усул синтетик цеолит (“молекуляр элак “) ларни қўллашга асосланган. н-Алканларни адсорбцион ажратиб олиш учун СаА ва MgА цеолитлар қўлланилади, улардаги кириш “дераза“ (ғовак) ларниг диаметри 0,5 нм га яқин бўлади. Бундай ўлчамдаги ”дераза“ лардан н-алканларнинг молекулалари ўтади, уларнинг критик диаметрлари 0,49 нм дан ошмайди.


Изоалкан, циклоалкан ва аренлар молекулаларнинг критик диаметри 0,57-0,72 нм ни ташкил қилади ва шунинг учун улар цеолитлар ичига кира олмайди. Жараёнинг асосий вазифаси –дизел ёқилғисининг паст ҳароратда қотадиган компоненти ва суюқ парафини олишдан иборат.
н-Алканларнинг синтетик цеолитрлар билан адцорбциялаш молекулалараро ўзаро таьсир кучлари билан белгиланган: ўзининг тузилишида фақат 6-боғларни сақлаган н-алканлар цеолитлар бўшлиғида юқори адсорбцион потенциаллар ҳисобига адсорбцияланади, бу потенциалар цеолит бўшлиғининг қарама-қарши деворларидаги адсорбцион майдонларнинг ўзаро қопланиши билан ҳосил қилинади.
Технологик жараён қуйидаги босқичларни ўз ичига: цеолитни хомашё билан мулоқотида н-Алканларни цеолит билан адсорбциялаш; ювиш-адсорбцион ҳажмдаги цеолит билан адсорбцияланмайдиган хомашё компонентларини чиқариб юбориш; десорбциялаш н-алканларни цеолит бўшлиғидан сиқиб чиқарувчилар ёрдамида ажратиб чиқариш.
Ҳозирги вақтда дунёда адсорбцион депарафинланишннг бир нечта жараёнлари (”Молекс”,”Изосив”, “Энсорб”,ва “Парекс”) ишлаб чиқилган “Парекс” жараёни Россияда “Киришнефтеросинтез (Кириши шаҳри) НҚИЗ да қўлланилади. “ Парекс” қурилмаси учун хомашё бўлиб 200-320 ºС даги фракция хисобланади, бу фракцияни дастлаб иккиламчи ҳайдаш блокига кенг дизелли фракциядан ажратадилар ва цеолитларда крекинг ва полимерланиш реакцияларнинг боришини олдини олиш мақсадида чуқур гидротозаланади.
Сиқиб чиқарувчи сифатида аммиакни қўллайдилар; жараённи водород сақлаган газ иштирокида олиб борадилар, бу газнинг вазифаси иссиқлик алмашиниш шароитини, крекинг ва полимерланиш реакцияларини яхшилайди.
Жараённинг узлуксизлиги бирин-кетин учта адсорберни киритиш билан эришилади, бу адсорберларда алмашиниб жараёнининг барча босқичларини амалга ошириладилар. Десорбцияланишнинг вақти адсорберцияланишиникига қараганда кўпроқ бўлади, шунинг учун одамда адсорберцияланишни битта адсорберга, десорбциялаш ва ювишни иккита бошқа адсорберда ўтказадилар.
Адсорберга молекуляр элаклар хомашёсидан н-алканларни ютиб оладилар, бунга десорбциялашнинг бундан олдинги босқичида адсорберцияланган аммиак ажралиб чиқади. Адсорберлардан бири адсорберцияланиш босқичида бўлган вақтда иккинчисини аммиак билан пуфлайдилар. Пуфлаш босқичида молекуляр элакларнинг юзасидан хомашёнинг углеводородларни адсорберцияланган алканларни ифлослантириш мумкин бўлган хомашё углеводородларини пефлаб оладилар. Шу вақтнинг ўзида учинчи адсорберга десорбциялаш босқичини ўтказадилар. Десорбциялаш вақтида молекуляр элакларнинг ғовакларидан алкан (десорбат) ларни аммиак билан сиқиб чиқарадилар.
Жараён қуйидаги параметрларга эга:
Ҳарорат, ºС
адсорберция......................................................380 – 390
десорбциял....................................................... 380
Адсорберция босими, МПа.............................1,2
Босқичларнинг давомийлиги, дақиқа:
адсорберция......................................................5
ювиш.................................................................1
десорбция.........................................................10
Алканларни адсорберцион ажратиб олиш жараённи юқори тозаликга эга бўлган суюқ парафинли олишга имкон беради ( алканларнинг миқдори 99 % гача бўлган). н-алканларнинг чиқиш 95-98 % ни ташкил қилади. Қуйида алканларнинг миқдори 21 % бўлган хомашённи қайта ишлайдиган қурилманинг моддий баланси [% (масс)] келтирилган:

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling