В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet76/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Расм-10-13. Уч фазали “қайнаб турган” қатламда юқори босимда нефт қолдиқларини гидрокрекинглаш қурилмасининг принципиал технологик схемаси.
1.18-идишлар; 2,13-печлар; 3.12-реакторлар; 4,-6,11-сепараторлар; 7- фракциялайдиган устун; 8-Водород сульфиддан тозалаш; 9.16-иссиқлик алмаштиргичлар; 10-совутгич; 14–15-компрессорлар; 17-насос; 19-вакуумли устун; Ι-хомашё ; ΙΙ-водород; III- тоза катализатор; IV-ишлатилган катализатор; V-водород сақлаган газ; VI-водород сульфид; VII-углеводород гази VIII-бензин; IX-дизелли фракция; Х-оғир газойл; ХI-қолдиқ; ХII- вакуум отгони; ХIII-сув буғи; ХIV- конденсат;
Деакторлар деметалланиш, гидротозалаш ва гидрокрекинг жараёнлари боради. Реакторларда деталланиш, гидротозалаш ва гидрокрекинг жараёнлари боради. Газлар ва сепаратор 4 нинг юқорисидаги қисман енгил маҳсулотларни иссиқлик алмаштиргич 9 ва 16 ларда бирин-кетин совутадилар ва сепаратор 5 га етказиб берадилар. Сепаратор 5 нинг юқорсидан водород сақлаган газни чиқариб юбориб уни совуткич 10 да совутадилар, нуқта 8 да водород сульфиддан тозалайдилар ва системага қайтариб юборадилар.

10.14 - расм. Учфазали ” қайнаб турган” қатламга нефт хомашёсини гидрокрекинглаш реактори.
1-реактор корпуси;. 2-айланиб турадиган окимнинг қабул қилувчи воронкаси; 3-катализаторнинг ''қайнаб турган’’ қатлами; 4-чўктирилган катализатор сатҳи, 5- ғовокланган катализаторнинг сатҳи. 6-таксимловчи панжара; I-Хомашё; II-водород; III-газ маҳсулотли аралашма. IV-янги катализаторни киритиш; V- ишлатилган катализаторни чиқариш; VI – рециркулят;
Углеводород газларини умумзавод тармоғига юборадилар. Водорд сақлаган газни тозалайдилар ва тоза водород билан аралаштирадилар. Олинган суюқ маҳсулотлардан атмосферали устунда бензин, керосин ва дизелли фракцияни ажратадилар.
Атмосферали устундаги қолдиқнинг бир қисмини рисайкл сифатида реакторга, қолган қисмини эса вакуумли устунга юборадилар, у ерда эса оғир газойл ва қолдикни ажратиб оладилар. Н-Oil қурилмаси гудрондан (˃525 ºС) 40 % (мас.) гача дизелли фракцияни ва 1 % (мас) гача бўлган миқдорда олтингугуртни сақланган қозонхона ёкилғисини 44% гача олишга имкон беради. Мазутдан олтингугуртнинг миқдори 0,05 % (мас.) бўлган 72 % (мас).
10.14-расмда уч фазали “қайнаб турган’’ қатламда нефт хомашёсини гидрокрекинлаш реактори келтирилган. Хомашёни реакторнинг пастига етказиб берадилар, газ маҳсулотли аралашмани реакторнинг юқорисидан чиқариб юборадилар. ”Қайнаб турган” қатлам катализаторнинг хомашё билан мулоқот юзасини оширади. Катализаторнинг янги улушларини қабул қилувчи воронка 2 орқали реакторнинг юқорисидан ''қайнаб турган'' қатлам 3 га ғовакланган катализатор 5 нинг сатҳигача киритадилар. Пастда тақсимловчи панчара 5 мавжуд.
Катализаторнинг уч фазали қатламида гудрон гидрокрекингининг моддий баланси [% (мас.)] қуйида келтирилган;
Олинган
Гудрон..................................................................................100,0
ВСГ.......................................................................................2,7
Жами:....................................................................................102,7
Ҳосил қилинган
Углеводородли газ...............................................................7,8
Бензинли фракция (С- 200ºС)..............................................15,8
Дизелли фракция (200-350ºС)..............................................26,5
Оғир газойл (350-530º С даги фракция).............................35,0
>530º С фракция....................................................................17,6
Жами:......................................................................................102,7

10.2.3.2.4. Ҳаракатланувчи катализатор билан қолдиқли хомашёнинг чуқур гидрокрекинги


Охирги йилларда бир қатор компаниялар қолдиқ хомашёни чуқур гидрорекингининг янги технологияси ишлаб чиққан, бу технологияда катализаторни майин дисперсли ҳолатда (катализатор заррачаларининг ўлчамларини нано ўлчамларгача етказадилар еки умуман хомашёда эритадилар) нефт хомашёсига киритадилар, сўнгра печда 350-450 ºС ҳароратгача қиздирадилар ва реакторга босим 7 дан 15 Мпа бўлганда водород иштирокида етказиб берадилар. Сўнгра газ маҳсулотли аралашмани ректификацион устунда реакция маҳсулотларига ва катализаторни сақланган қолдиқга ажратадилар, қолдиқни рециркуляцияга юборадилар ёки қурилмадан чиқариб юборадилар. Бу технология “Foster Wheeller’’ ва VOP (акваконверция деб аталган) Америка компанияалари Венесуэланинг PDVSA компанияси VOP (Vniflix жараёни) Россиянинг Нефт кимёвий синтези институти PAH (гудронинг гидроконеверсияси деб аталган) ва ёки Италия компанияси билан биргаликда уларнинг пилот қурилмаларига синалган.


Ҳозирги вақтда ишлаб чиқилган технологиялардан баьзи бирларини кўриб чиқамиз.
10.2.3.4.1. Ҳаракат қилувчи суспензияланган катализатор билан гудроннинг чуқур гидрокрекинги (UNIFLIX жараёни)

Катализатор сифатида майин дисперсли темир бирикмалари ишлатилади, улар дастлабки хомашё билан аралашиб суспензияни ҳосил қилади.


Суспензияланган катализатор билан нефт қолдиқларини крекинглаш Rанаданинг “Canmet” компаниясига тааллуқлидир. ХХΙ-асрнинг бошида у ўзининг техналогиясини VOP компаниясига сотган, сўнгра бу компания мазкур технологияни модификациялади ва уни Vniflix жараён деб атади. Технологик схемаси 10.15-расмда келтирилган.
Хомашёни суспензияланган катализатор ва водородларнинг талаб қилинадиган миқдори билан аралаштирадилар, печ 1 га қиздирадилар ва реактор 3 га киритадилар, у ерга печ 2 да дастлаб иситилган водород сақлаган газни етказиб берадилар. Гидрокрекинг жараёни 435-470ºС ҳароратга ва 12-14 МПа босимда ўтади. Реактор 3 дан чиқаётган реакция маҳсулотлари бир қатор иссиқ 4 ва 5 ҳамда совуқ 6 ва 7 сепараторлардан водород сақлаган газ ва сепарация газларини ажратиб олиш учун ўтади, устун 8 га углеводордли газ, бензин ва дизелли фракцияларни ажратиб олиш учун келиб тушади. ˃350ºС даги фракцияни устун 8 нинг пастидан чиқарадилар, печ 9 га иситадилар ва вакуумли устун 10 га вакуумли газойл ва ўзгармаган қолдиқ ( пек) ни ажратиш учун етказиб берадилар. Пекни оғир суюқ қолдиқларни ёки қаттиқ ёқилғини ёқилғи сифатида ишлатиладиган ишлаб чиқаришларда (қўмирни газификациялаш қурилмалари, цемент печлар ва бошқ.) ёқилғи ўрнида ишлатиш мумкин.


Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling