В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Газли аралашмаларни ажратиш усуллари


Download 6.02 Mb.
bet84/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Газли аралашмаларни ажратиш усуллари. Газлар аралашмасини индивидуал компонентларга ёки кейинчалик қайта ишланиш учун яроқли бўлган техник фракцияларга ажратиш учун турли жараёнлар конденсациялаш, компресслаш, абсорбциялашдан бошлаб ректификатциялашгача қўлланилади. ГФҚ да бу жараёнларни турли уйғунлашувда комбинациялайдилар.
Конденсацияланиш - газларни ажратишнинг биринчи босқичи. Конденсациялаш ёрдамида газни икки фазали системали суюқлик-газга йўналади, сўнгра уни механик равишда газ ва суюқликга ажратадилар.
Совутувчи агент сифатида конденсацияланишда энг аввало сувни ёки ҳавони қўллайдилар.
Бу ҳолда конденсацияланиш ҳарорати 35-40 ºС ни ташкил қилади. Конденсацияланадиган компонентлар сонини ошириш учун конденсацияланиш ҳароратини пасайтириш лозим бунда совутувчи агент сифатида буғланаётган аммиак, фреон ёки углеводородли газлар пропан ва этанни қўллайдилар.
Совутувчи агент сифатида пропан ва аммиакни қўллаганда конденсациялаш ҳароратини минус 40ºС гача, этанни қўллаганда минус 80ºС гача пасайтириш мумкин.
Компресслаш конденсациялаш билан биргаликда газларни ажратиш схемасида қўлланилади. Газнинг босимини оширганда углеводород-ларнинг конденсацияланиши учун энг қулай шароитлар вужудга келади. Компрессланган (сиқилган) газдан биринчи навбатда энг оғир компонентлар конденсацияланади.
Абсорбция–бу суюқлик (абсорбент) билан мулоқотга киришадиган газнинг айрим компонентларини ютиш жараёни. Абсорбция самарадорлиги газнинг ҳарорати, босими, физик–кимёвий хоссаларига, қўлланиладиган абсорбентга, абсорбцияланадиган газнинг ҳаракат тезлигига ва етказиб берилаётган абсорбент миқдорига боғлиқ бўлади.
Абсорбция жараёнига босимнинг таьсири Генри қонуни билан аниқланади. Бу қонунга биноан газнинг суюқликдаги эрувчанлиги унинг суюқлик устидаги буғининг парциал босимига пропорционалдир. Агар ҳароратни ўзгартирмасдан, эритма устидаги босим оширилса, унда суюқликга газнинг янги миқдорлари ўтади. Босимнинг оширилиши абсорбцияга кўмаклашади.
Ҳарорат оширилганда газнинг суюқликдаги эрувчанлиги камаяди, абсорбция секинлашади ва бутунлай тўхташи ҳам мумкин. Технологик қурилмаларда газдан пропан ва бутанни ажратиб олишда 35 ºС дан юқори бўлмаган ҳароратни сақлаб турадилар.
Газнинг суюқлик томонидан ютилиши иссиқлик ажралиши билан содир бўлади.
Бу ҳолда абсорбциялаш шароитлари ёмонлашмаси учун технологик қурилмаларда бир қатор махсус усулларни қўллайдилар мақсадли компонентларни ажратиб олиш даражасини оширишнинг самарадор усулларидан бири бўлиб абсорберга етказиб беришдан олдин абсорбент ва газни ишчи ҳароратдан паст бўлган ҳароратгача совутиш. Абсорбциялашнинг иссиқлигини ечиб олиш оралиқ чиқариб қўйиладиган совутгичларда амалга оширадилар. Олдинги ликопчадан олинган тўйинган абсорбентни ўз оқими билан юбориладилар ёки совутгичлар орқали насос билан ҳайдайдилар ва сўнгра пастга турган ликопчага қайтариб юборадиларю хомашё ва айланиб турадиган абсорбентни совутиш учун нафақат сувни, балки суньий совутиш агентлари бўлган пропан, аммиакни қўллайдилар. Абсорбеннтни совутиш учун нафақат сувни, балки суньий совутиш агентлари бўлган пропан, амиакни қўллайдилар
Абсорбция пайтидан ютилган газни буғ билан ишлов берувчи устун–десорберда абсорбентдан ажратадилар. Десорбциялаш учун абсорбцялашни олиб бориш учун зарур бўлган шароитларга тескари шароитлар зарур яьни юқори ҳарорат ва паст босим.
Адсорбция-бу ривожланган юзага эга бўлган қаттиқ моддаларнинг фаолаштирилган кўмир силикатли газдан Турли комронентларни танлаб ютиш қобилятига асосланган газларни ажратиш жараёнидар. Абсорбциянинг маьлум режимини танлаб етарли даражада қуруқ бўлган газни олиш мумкин.
Ректификациялаш Суюқ газни ректификациялашнинг хусусияти бўлиб нефт фракцияларини ректификациялашга қараганда қайнаш ҳарорати жудда яқин бўлган маҳсулотларни ажразарурияти ва тозалиги юқори даражада бўлган товар маҳсулотларни олишдан иборат. Суюқ газларнинг ректификацияси устунларда юқори босим бориш билан ҳам фарқ қилади, чунки суғоришни вужудга келтириш учун суьний совуққа мурожаат қилмай ректификацион устуннинг юқорисидаги маҳсулот-ларнинг одатдаги ҳаволи ва сувли совутгичларда конденсациялаш зарур.
Газни фракцияловчи қурилма (ГФҚ) лар тўйинган ва тўйинмаган газларнинг қурилмаларига, газдан мақсадли компонентларни ажратиб олиш схемасининг турига қараб бўлинади. Тўйинган (I) ва тўйинмаган (II) стабилизациялаш бориш
I II
Келиб тушди
АТ ва АВТ ни барқарорлаштириш гази ва галовкаси....... ..72,5 -
Каталитик рифортнинг стабилизациялаш бориш ....27,5 -
Газ ва стабилизациялаш бориш:
Термик крекингнинг....................................................................- 25,5
Коксланишники............................................................................- 28,5
Каталитик крекингники...............................................................- 46,0
Жами.......................................................................................100,0 100,0
Ҳосил қилинган
Қуруқ газ....................................................................................4,8 30,5
Фракциялар:
Пропанли................................................................................ 24,5 -
Пропан –проиленли.....................................................................- 25,5
Изобутиленли.........................................................................14,6 -
Бутанли....................................................................................36,8 -
Бутан –бутилинли........................................................................- 37,5
С5 ва юқори.............................................................................19,3 6,5
Жами......................................................................................100,0 100,0
12.2-расмда конденсациялаш, компресслаш ва ректификациялаш жараёнлари қўлланиладиган тўйинган газларни ГФҚ нинг технологик схемаси келтирилган. Хомашё бўлиб бирламчи ҳайдаш қурилмасида газ бирламчи ҳайдаш, рифорлинг ва гидрожараёнларнинг қурилмаларидан стабилизациялаш боши хизмат қилади .

Расм-12-2. ГФҚ нинг технологик схемаси.
1-3-сепараторлар; 4,22-27-идишлар; 5- компрессор, 6-14,19 –насослар, 15-18 ,20,21- устунлар, 28,34,35-совутгичлар 29-33- ҳаволи совутгичлар, I-нефтни бирламчи қайта, II-нефтни бирламчи қайта ишлаш ва гидрожараёнлар қурилмаларининг стабилизациялаш боши, III-каталитик риформингнинг стабилизациялаш бори; IV-пропанли фракция; V-изобутанли фракция; VI-бутанли фракция; VII-изопентанли фракция; VIII-пентанли фракция; IX-газ бензини; X-қуруқ газ.
Нефтни бирламчи қайта ишлаш қурилмаларидан газ сепоратор 1 орқали компрессор 5 билан сиқиш учун етказиб беради 129 ºС гача қиздирадилар. Сиқилган газни сўнгра конденсатор –совутгич 34 ва 35 ларда конденсациялайдилар 34 да совутиш ва конденсация 40 ºС да 35 да эса 4 ºС да тугайди. Конденсациянинг ҳар бир босқичида кейин газ суюқликли аралашмани сепаратор 2 ва 3 ларда газ ва суюқликга ажратадилар.
Сепаратор газли конденсат бирламчи ҳайдаш, рифорлинг ва гидрожараённинг қурилмаларидан стабилизациялаш боши билан устун 15 га ректификациялашга етказиб берадилар.
Деэтанизатор деб аталадиган устун 15 да юқоридаги маҳсулот метан ва этан пастдагиси эса деэтанлашган фракция. Деэтанизаторнинг юқорисидаги маҳсулотни аммиак билан совутадилар ва қурилмадан чиқариб юборадилар. Деэтанлашган фракцияни устун 15-дан депропанизатор 16 га юборадилар, унинг юқорисидаги маҳсулот бўлиб пропанли фракция пастдагиси депропанлашган фракция. Юқоридаги маҳсулотни ҳаволи конденсатор совутгич 29 да конденсациялангандан ва охирги совутгичда совутилгандан кейин ишқорий тозалашга дучор қилиб қурилмадан чиқариб юборадилар. пастдаги маҳсулотни депротонизатор 16 дан дебутанизатор 17 га етказиб берадилар. Устун 17 нинг ректификатсия бўлиб бутан ва изобутан аралашмаси, қолдиқ бўлиб эса дебутанлашган енгил бензин ҳисобланади. Дектификатни конденсатор–совутгич 30 да конденсациялайдилар, сўнгра ажратиш учун деизобутанизатор 18 га юборадилар. Устун 17 даги қолдиқ депентанизатор 20 га ўтади. Бутанли устун 18 бутанлар аралашмасини нормал бутан ва изобутанга ажратиш учун хизмат қилади, устун 20 (депентанизатор) эса пентанларнинг газли бензинни ажратиш учун мўлжалланган пентанларни эса дензопентанизатор 21 да ректификацияланади. Депентализаторнинг пастдаги маҳсулоти–газ бензинини (С6 ва ундан юқори ) қурилмадан чиқариб юборадилар. Жадвал 12.2 да ГФҚ устунининг технологик режимли келтирилган

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling