В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet86/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Расм- 12.3.Фракцияловчи абсорбер (абсорбер – десорбер)
1- устун; 2,4 – абсорбер совутгичлари; 3- насос; 5- қайнатгич; I – тозаланган ёғли газ; II – қуруқ газ; III – беқарор бензин; IV – барқарор газ бензин ( ингичка абсорбент); V – буғ; VI – тўйинган абсорбент.
Босим оширилганда газли компанентларнинг юутилиши ошади, аммо шуни назарда тутиш кераки, босимни 1,2 – 2 МПа диапазонда кўтарилаши пропанинг ютилишига кўмаклашади ва шу билан бирга этанинг хоҳланмаган абсорбцияси анча ошади (С1 - С2 углеводородларнинг мувозанат константаси С3 - С4 углеводородланикига қараганда босимининг ошиши билан кўпроқ даражада камаяди). 12.4- расмда тўйинмаган углеводород газларнинг АГФҚси технологик схемаси келтирилган, у ерда конденсатция, компирессалаш ва рефтификатциялашдан ташқари газларнинг абсорбцион ажратиш усули ҳам қўлланилади. Шунинг учун қурилманинг номига А ҳарфи қўшилади ва қурилмани АГФҚ деб атайдилар.

Расм -12.4. Абсорбцион – ректификацион турдаги газни фракцияларга бўлувчи қурилма (АГФҚ) нинг принципиал схемаси:
1 – томчини уриб емурувчи ; 2 – 10 – идишлар; 3 – фракцияларга бўлувчи абсорбер; 4 – айланиб турувчи суғориш совитгичлари; 5 – газ сепаратори; 6 – найли печь; 7 – иссиқлик алмаштиргич; 8 – стабилизатор; 9 – конденсатор – совутгичлар; 11 – пропанли устун; 12 – совутгичлар; 13 – рибойлерлар 14 – бутанли устун; 15 – насослар; А – газни моноэтаноламин билан тозалаш блоги; Б – компрессор хонаси; В - стабилизация отганини тозалаш ва қуритиш блоки; Г – барқарор бензинни ишқорлаш блоки; I – ёғли газ; II – барқарор бўлмаган бензин; III – қуруқ газ; IV – конденсат; V – пропан – пропиленни фракция; VI – барқарор бензин; VII – бутан – бутиленли фракция VIII – сув.
Қурилма каталитик ва термик крекинг бензинини стабилисациялаш, газни водород сульфиддан тозалаш, газдан С3–С4 углеводородларни ажратиб олиш, бу углеводородлар аралашмасини пропан–пропиленли ва бутан–бутиленли фракцияларга бўлиш учун мўлжалланган.
Асоссий аппаратлар бўлиб фракцияларга бўлувчи абсорбер 3, стабилизатцион устун 8, пропанли устин 11 ва бутанли устин 14 ҳисобланади.
Ёғли газ газ сепаратордан томчи 1 нинг юқорисидан моноэтаноламни билан тозалаш блоки А га ва компрессор блоки Б га келиб тушади. Сўнгра уни компрессор ёрдамида газни фракцияловчи абсорбер 3 га етказиб берадилар, шу ернинг ўзига суғориш сифатида насос ёрдамида барқарор бўлмаган бензинни идиш 2 нинг пастидан ҳамда ёғлиқ газни компреслаш натижасида ҳосил бўлган конденсат (газни киритиш жойидан юқорироқда) ва томчини уриб емирувчи 1 даги суюқликни етказиб берадилар.
Абсорбер 3 нинг юқорисига етказиб берилаётган асосий абсорбент бўлиб идиш 2 даги барқарор бўлмаган бензин хизмат қилади олиб кетилаётган барқарор бўлмаган бензинни ювиш учун қушимча равишда барқарор бензинни етказиб берадилар (бир нечта ликопча юқорироқ) Абсорберда абсорбциянинг иссиқлигини ечиб.
Олиш учун айланиб турадиган суғоришнинг учта контуридан таркиб топган система мавжуд айланиб турадиган оқимларни сувли совутгичларда совутадилар ва юқорида жойлашган ликопчага қайтариб юборадилар. Қуруқ газни газ сепаратори 5 дан ўтказадилар, у ерда конденсатнинг маълум миқдорини ажратиб олиб заводнинг газ тармоғига чиқариб юборадилар.
Деэтанлаштирилган бензинни ютилган С34 фракциялар билан иссиқлик алмаштириш 7 да қиздирадилар ва стабилизатцицион устун 8 га еказиб берадилар, бу устуннинг вазифаси бензинни дебутанлашдан иборат. Печ 6 (икки секцияли) устун 3 ва 8 лар учун рибойлер бўлиб ҳисобланади. Барқарор бензин иссиқлик алмаштиргич 7 орқали ўта туриб ўзининг иссиқлигигини барқарор бўлмаган бензин ва пропанли устуннинг хомашёсига беради сўнгра уни совутгич 12 да совутадилар ва ишқорлаш блоки Г га йўналтирадилар Стабилизациялаш отган (боши) ни совутгич – конденсатор 19 да конденсациялайдилар ва идиш 10 дан қисман суғориш учун устун 8 га етказиб берадилар; отгоннинг баланс миқдорини блок В га маноэтонолнинг ҳамда ишқор эритмаси билан тозалашга ва диэтиленликол билан қуритишга юборадилар. Сўнгра асосан С3–С4 фракциялардан таркиб топган отганни устун 11 га пропан-пропенли фракцияни ажратиш учун йўналтирадилар, бу фракцияни устуннинг юқорисидан конденсация ва совутишдан кейин қисман суғоришга юборадилар, баланс миқдорининг эса қурилмадан чиқариб юборадилар. Қолдиқни устун 11 дан устун 14 га йўналтирадилар у ерда бутан–бутиленли фракцияни оғирроқ қолдиқдан (асосан С фракция) ажратиш содир бўлади бу қолдиқни совутгич 12 орқали барқарор бензиннинг оқимига қўшиб қўядилар. Устун 11 ва 14 ларнинг пастидан ҳаророт унча катта бўлмаслиги (12.3-жадвал) сабабли уларнинг иситилишини буғли рибойлерлар 13 билан амалга оширадилар. Пропан –пропинли фракциянинг тозалиги 96 % , бутан–бутиленлиники 97 %; потенциалдан олинган тегишли равишда 82 ва 95 %; қуруқ газ С4 фракциясининг фақатгина 0,3 % ини ва 90 % га С2 гача бўлган фракциялардан таркиб топган.
Одатда тўйинмаган газларнинг ректификациялаш блокига С3 ва С4 фракцияларнинг ажратиб чиқарилиши кейинчалик уларни тўйинган ва тўйинмаган қисмга ажратмаслик амалиётда қўлланилади. Агар НҚИЗ да полипропиленни олиш билан борадиган полимерланиш ёки пропан-пропиленли фракцияни алкиллаш хомашёсининг компоненти сифатида қўллаш кўзда тутилган бўлса унда пропиленга ҳамрох бўлган пропан бу жараёнларга зарарли таьсир кўрсатмайди.
12.3- жадвал
АГФҚ технологик режими

Параметр




Ректификацион устун (расм 12.4)



3

8

11

14

Босим, МПа

1,35

0,93

1,73

0,59

Ҳарорат, ºС юқорида

35

78

44

48

Ҳарорат, ºС пастда

130

218

107

106

Ликопчалар сони

60

60

60

60

Флегма сони

-

2

3

3

3-фракцияларда бўлувчи абсорбер 8-стабилизатор; 11-пропанли устун; 14- бутанли устун.


Проплен тўлиқ реакцияга кирганлиги сабабли, пропанни маҳсулотлардан сўнгра осон ажратиш мумкин. худди шу нарсани н-бутан тўғрисида айтиш мумкин маҳсулотлардан сўнгра осон ажратиш мумкин худи шу нарсани н-бутан тўғрисида ажратиш мумкин. Агар заводда каталитик крекинг қурилмаси мавжуд бўлса унга изобутанни олефинлар билан алкиллаш қурилмаси ҳамрох бўлади; балластли фракция бўлиб бу жараёнда н-бутан ҳисобланади, сўнгра уни алкилатдан ажратиб оладилар.

12.4. Нефт заводидаги газларни қайта ишлаш жараёнлари


Нефт заводидаги газларни қайта ишлаш жараёнларининг синфланиши юқорида келтирилган. Бу жараёнлардан ҳар қайсисини кўриб чиқамиз.


12.4.1. Тармоқланган алканларни алкенлар билан алкиллаш


Тўйинмаган газларни бўлишда олинган углеводородли фракциялар-пропан-пропиленли ва бутан-бутиленлилар бензиннинг юқори октанли компонентларини алкиллаш билан олишда қўлланилади.


Алкиллашнинг технологик жараёни асосида алканларга алкенларни бирикиши реакцияси ётади, бу реакция умумий ҳолда қуйидаги тенглама билан ифодаланади.
СnН2n+2+ СnН2n →Сn+nН2(n+n)-2+ Q
Тегишли дастлабки углеводородларни танлаб туриб бир босқичда исталган парафин углеводородини олиш мумкин. Амалиётда бундай йўл билан мотор ёқилғисининг копоненти сифатида қўлланиладиган юқори октанли парафин углеводородларнинг аралашмаси бўлган алкилатни ишлаб чиқарадилар.
Молекуляр массаси паст бўлган углеводородларни ҳам, юқори молекулаларни ҳам алкиллашга учратиш мумкин. Аммо бензиннинг компонентларни олиш учун фақатгина С35 углеводородларнинг реакциялари амалий аҳамиятга эса. Парафин углеводородларидан метан ва этан бу реакцияга киришмайди. Учламчи углерод атомида ҳаракатчан водород атомини сақлаган изобутан осон алкинлланади.
Бундан ташқари изобутаннинг тармоқланган структураси синтез маҳсулотларининг антидетонацион нуқтаи-назаридан энг қулай тузилишини белгилаб беради. Шунинг учун барча саноат алкинлаш жараёнларида дастлабки изопарафинли хомашё бўлиб изобутан ҳисобланади. Олефин углеводородлардан изобутанни алкиллаш учун С35 углеводородларни қўллаш зарур.
Алкиллаш иссиқликнинг ажратиш ва ҳажмнинг камайиши билан содир бўлади. Демак, Ле-Шателье принципига биноан бу реакцияга паст ҳарорат ва юқори босим имкон яратади. 0ºС га яқин бўлган ҳароратда алкиллашни ўтказиб мақсадга мувофиқдир, бунда олефиннинг молекуляр массаси қанча юқори бўлса ҳарорат шунча паст бўлиши керак. Аммо катализатор бўлмаганда алкиллаш реакцияси паст ҳарорат деярли бормайди шунинг учун каталитик алкиллаш саноатда кенг тарқалган. Бу реакциялар учун кислотали коплекс ҳосил қилувчи катализаторлар: алюминий хлориди, водород хлорид билан промотирланган сульфат кислота, суюқ водород фторидлар энг яхши катализаторлардир.
Тармоқланган парафинларни алкенлар билан алкиллашни кенг тарқалган изобутанни олефинлар билан алкиллаш мисолида кўриб чиқамиз.

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling