В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet82/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Расм - 11.1. “Мерокс” қурилмасининг схемаси
1-ювиш устуни; 2-экстрактор; 3,5,6,8-сепараторлар; 4,7-реакторлар; I-хомашё; II-ишқор; III-ҳаво; IV-паст молекуляр дисульфидлар; V- тозаланган махсулот; VI-регенерацияланган “Мерокс” катализатори; VII-айланиб турадиган “Мерокс”; катализатор.
Паст молекулали фракциялар учун қўшимча оксидловчи меркаптанланиш босқичи реактор 7 да олиб ташланган. Ҳомашёнинг 1 тоннасига 0,5-1,0 г катализатор ва 0,06 г дан ортиқ бўлмаган 100 % -ли ишқор сарфланади. Мақсадли маҳсулотда меркантанларнинг миқдори 5 г/м ошмайди.
Fiber-Film жараённи. Бу жараённинг “Мерокс” жараёнидан фарқи шундаки демеркаптанланиш металлорганик катализаторнинг қўзғалмас қатламида ўтказилади.
Керосинли фракцияни ишқор эритмаси билан ювадилар ва контакторга етказиб берадилар у ерда цилиндирдай боғланган узун кичик диаметрли толаларнинг тутамига ишқорли катализатор билан ўзаро таьсир амалга оширилади (меркаптанларнинг оксидланиш содир бўлади.) ундан сўнг углеводородларни ювиш аппарати ва адсорберларга тозаланади.
Жараённинг асосий кўрсатгичлари қуйида келтирилган:
Хомашё.......................................................................................Керосин
Олтингугуртга ҳисоблаганда меркаптанларнинг миқдори, РРм:
Хомашёда..........................................................................300
Махсулотда........................................................................20 – 30
Жараён ҳарорати, ºС...................................................................52
Босим, МПа.................................................................................1,2
Турли мамлакатларда бу технология бўйича 700-дан ортиқ қурилмалар ишламоқда.
DMD жараённи (11,2-расм) иссиқлик алмаштиргич 1да 50 ºС ҳароратгача исситилган хомашё ( керонсинли фракция ) ни реактор 3 га етказиб берадилар.
Реактор 3га киришдан олдин хомашёга тақсимлагич 2 орқали ҳавонинг ҳисобланган миқдорини етказадилар. Реактор 3 га стационар катализатор иштирокида меркаптанларнинг оксидланиши юқорида келтирилган реакция бўйича содир бўлади.

Расм - 11.2. DMD – 1 қурилмасининг схемаси
1- иссиқлик алмаштиргич; 2-ҳаво тақсимлагичи; 3-реактор; 4- ҳаволи совитиш аппарати; 5- тиндиргич; 6-тузли филтр; 7-адсорбер;.I-хомашё; II-ҳаво; III-тозаланган мақсулот; IV-сув.
Демеркаптанлаган хомашёни ишлатилган ҳаво билан бирга реакторнинг пастидан чиқариб ҳаволи совутиш аппарати 4 да совутадилар. Сўнгра тиндиргич 5 га юборадилар у ерда сувдан тиндирадилар сўнра нам ва симолали моддаларнинг қолдиқларидан тозалаш учун тузли фильтр 6 ва адсорбер 7 га борадилар. DMD каталитик демеркаптанланиш жараёни Куйбишев ва Ухта НҚИЗ да авиакеросинни тозалаш учун қўлланилади.

12-боб


Нефт заводидаги газларни қайта ишлаш

12.1. Нефт газларининг тавсифи

Келиб чиқишига қараб (5-бобга қаранг) газларни табиий йўлдаги ва суньийларга бўладилар Табиий газни мустаққил конлардан. йўлдаги газларни эса нефт билан бирга қазиб оладилар. Углеводородли ҳомашёни қайта ишлаш жараёнида нефтни қайта ишлаш заводларида ҳар қайси жараёнда 5-20 % (мас) суньий углеводород газлари ҳосил бўлади.


Нефт заводидаги газлар–бу заводга келиб тушадиган нефтда бўлган йўлдаги газнинг ва бирламчи ҳамда иккиламчи қайта ишлаш жараёнларида ҳосил бўладиган суньий технологик газларнинг аралашмасидир. Нефт заводидаги газлар метан, етан, етилен, пропан, пропилен, изобутан, бутанлар бутиленлар ва дивинилдан таркиб топган, уларнинг таркибига водород сульфид аммиак ва водород ҳам киради. Мана шу газларнинг НҚИЗда қайта ишлаш жараёнлари мазкур бобнинг асосини ташкил қилади.


Уларга изобутанни проплен ва бутилен билан алкиллаш, полилмер бензинни ишлаб чиқариш, н-бутанни изомерлаш, МТВЭ ва ЭТБЭ ни ишлаб чиқариш, олтингугурт ва сульфат кислотани ишлаб чиқаришни. Ҳар қайси жараённинг тавсифи кейинроқ батафсил берилади, ҳозир эса нқиз нинг қурилмаларида таркиби бўйича қандай газлар олинишини кўриб чиқамиз.


НҚИЗда қуйидаги асосий жараёнларда нефт заводидаги газлар ҳосил бўлади [бу қурилмаларнинг ҳомашёсига %(мас)].
Атмосферали вакуумли ҳайдаш................................................1,0 – 1,1
Каталитик рифорлинг .............................................................11,0 – 17,0
Босим остида гудронинг термик крекинги ...............................5,0 – 6,5
Гудроннинг висбрекинги ............................................................1,5 – 2,5
Гудроннинг секинлаштирилган коксланиш .............................5,0 – 8,0
Гудронинг узлуксиз коксланиши ...........................................16,0 – 19,0
Дистиллятларнинг пиролизи ..................................................65,0 – 70,0
Вакуумли газойлнинг каталитик крекинги ..........................14,0 – 18,0
Дистиллятлар ва қолдиқларнинг гидротозаланиши ..... ..........1,0 – 3,0
Дистиллятлар ва қолдиқларнинг гидрокрекинги...................5,0 – 16,0
Бу газлар аралашмалардан иборат улардан баьзи бирларининг таркиби 12.1-жадвалда келтирилган.

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling