В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet77/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Расм -10.15. Ҳаракат қилувчи суспензияланган катализатор билан гидроннинг Uniflеx гидрокрекинг жараёнининг технологик схемаси.
1,9-печлар; 2-бўғ иситгич; 3-реактор; 4.5 – юқори ва паст босимли иссиқ сепараторлар; 6.7 –юқори ва паст босимли совуқ сепараторлар; 8. ректификацион устун; 10- вакуумли устун; 11-идиш; I- хомашё; II-катализатор; III- водород; ΙV- айланиб турадиган водород сақлаган газ; V-айланиб турадиган оғир вакуумли газойл; VI-Н2S тозалаш учун БСГ; VII- углеводород гази; VIII- бензинли фракция; IX- дизелли фракция X- енгил вакуумли газойл XI- оғир вакуумли газойл XII – вакуумли газойл XIII- пек катализатор билан XIV- сув буғи XV-вакуумли устуннинг юқорисидан маҳсулот.
Оғир вакуумли газойлни кейинчалик конверсиялаш учун қисман реакторга қайтариб юборадилар, бунда вакуумли газойлнинг юқори ҳароратларда қайнайдиган компонентларининг пасаяди бу эса очиқ рангдаги нефт маҳсулотларининг чиқишини оширади. Оғир газойлнинг балансли миқдорини енгил газойл билан аралаштирадилар.
Uniflеx жараёнининг асосий аппарати бўлиб юқорига чиқувчи оқимли реактор 3 хисобланади. Реактор пастида ўрнатилган хомашёни тарқатиб берувчи ликопча реакторда қўшимча ички қўрилмалар ва насосларсиз жадал тескари аралаштиришга қўмаклашади. Бундай тескари аралаштириш реакторга изотермик шароитларга яқин бўлган шароитни яратганлиги сабабли, бутун реактор вакуумли қоддиқни максимал конверсиялаш учун зарур бўлган ҳароратдан юқорироқ ҳароратда ишлаши мумкин.
Жараёнинг моддий баланси [%(мас.)] қуйида келтирилган:
Келиб тушди
Гудрон….....................................................................................100,0
Водород........................................................................................1,9
Жами:............................................................................................101,9
Ҳосил қилинган
Газ..................................................................................................6,9
Бензин (қ. Б.-200 ºС).....................................................................20,0
Дизелли фракция (200-350 ºС).....................................................45,0
Вакуумли газойл (350-500 ºС).....................................................20,0
Пек.................................................................................................10,0
Жами............................................................................................101,9
Ҳозирги вақтда пилот қурилмаси ишлаб турибди.

10.2.3.2.4.2. Нефт қолдиқларини гидроконверсияси


Ҳаракат қилувчи нанокатализатор (молибден бирикмалари) билан чуқур гидрокрекингнинг кўриниши бўлиб, иНХСРАМ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган нефт қолдиқларининг гидроконверсиялаш жараёни ҳисобланади. Шўнга ўхшаган технология “Axens” ва “Eni” компаниялар томонидан ишлаб чиқиляпти. Жараённинг технологик схемаси 10.16- расмда келтирилган.


Катализатор сувга эрийдиган молибден бирикмалари бўлиб ҳисобланади. Уни блок 1 да тайёрлаб хомашёга кам миқдорда пуркайдилар. Хомашёга кам миқдорда пуркайдилар. Хомашёда катализатор майин дисперсли ҳолатда (катализатор заррачаларининг катталиги 100-200 нм ни ташкил қилади) бўлади.
Сўнгра хомашё ва катализатор аралашмасига водород сақлаган газни киритадилар, аралашмани 350-370ºС гача печ 2 да қиздирадилар ва гидрокрекинг реактори 3га юборадилар, бу ичи бўш аппарат бўлиб унда 7.0-8.0 МПа босим остида ва хомашёни етказиб беришнинг ҳажмий тезлиги 1,5-3,0 с-1 бўлганда реакциялар содир бўлади. Хомашё реакторнинг пастидан юқорисига ўтади. Сўнгра сеператорлар блоки 4 да водород сақлаган газни газ маҳсулотли аралашмадан ажратиб оладилар ва сўнра газни тозалаш блоки 5 да водород сульфид ва углеводород сақлаган газлардан тозалайдилар.

Расм-10.16. Нефт қолдиқларини гидроконверциялаш қурилмасининг схемаси.
1-катализаторни таёрлаш блок; 2,7-печлар; 3-реактор; 4-сепараторлар блоки; 5-газни тозалаш блоки; 6-ректификацион устун; 8-вакуумли устун; 9-катализаторларни регенерациялаш блоки; Ι-хомашё II-водород III-водород сақлаган газ; IV-тоза катализаторларни сувдаги эритмас; V- рисайкл VI-газ; VII- бензин; VIII-дизелли фракция; IX- оғир газойл X-қолдиқ; XI-регенерацияланган катализатор XII- кимёвий ўғит; XIII-қўл ( никель ва ванадий); XIV- сув буғи XV- вакуумли отгон.
Газ маҳсулотли аралашмани сеператорлар блоки 4 дан атмосферали 6 ва вакуумли 8 устунларга етказиб берадилар, у ерда углеводород гази, бензинли дизелли фракциялар оғир газойл (350-500ºС) ва қолдиқга ажратадилар қолдиқда катализатор, асфальтен ва оғир металлар тўпланади. Уни катализаторни регенерациялаш блоки 9 га юборадилар. Қисман эса хомашёга рецирқўлет сифатида қайтариб юборадилар. регенерациялаш блокида қолдиқни қўл олиш мақсадида куйдирадилар, бу қўл оғир металлар никель , ванадий ва моливден оксидлари билан бой. Қолдиқни ёндиргандан кейин газ олтингугурт ва азот оксидлари билан тўйнган бўлиб уларни кимёвий ўғит бўлган аммоний сулфатигача қайта ишлаш мумкин.
Қуйида гидроконверсия жараёнидаги дастлабки хомашёнинг сифат кўрсатгичлари келтирилган
Зичлиги, кг\м3 ...................................................................1,012
Олтингугуртнинг миқдори. % (мас)................................2,5
V/Ni металларнинг миқдори ррm.....................................216/56
Ғарбий Сибир нефти гудрони гидроконверсиялаш жараёнининг моддий баланси [ % (мас)] қуйида келтирилган
Олинган
Гудрон................................................................................100
Водород..............................................................................1,9
Жами...................................................................................101,9
Ҳосил қилинган
Углеводород гази...............................................................9,3
Бензинли фракция ( қ.б-180 ºС).........................................11,6
Дизелли фракция (180-350 ºС)...........................................49,2
Оғир газойл (350-520 ºС).....................................................26,8
Фракция ˃520 ºС...................................................................5,0
Жами:....................................................................................101,9
Бу жараён пилот яъни синов қурилмасида синаб кўрилган. Гудроннинг гидроконверсияси нефт қолдиқларини қайта ишлашнинг анча истиқболли йўналиши бўлиб ҳисобланади. Гидроконверсия дистиллятлари қўшимча гидробойитишга муҳтождир, аммо гидроконверсия жараёни нефтни қайта ишлаш қолдиқларидан очиқ рангли ва вакуумли дистиллятларнинг юқори чиқишига имкон беради.

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling