В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Алкилароматик углеводородлар
- Олфенлар
Парфин углеводородларни: паст ҳароратда қайнайдиган изопарафинларни олиш билан борадиган занжирларнинг узилиш ва изомерланиш.
Нафтенли углеводородлар: изомерланиш, ҳалқанинг очилиш, С5 –С6 циклопентанларни ва изопарафинларни олиш билан борадиган реакцияларга киришади. Алкилароматик углеводородлар: изомерланиш, диспропарция-ланиш, изопарафинлар, нафтенлар, С8 –С9 алкилароматик углеводрод-ларни олиш билан борадиган гидродеалкиллаш ва гидрогенлаш реакцияларида қатнашади. Олфенлар: изомерланиш,гидрогенлаш,занжирнинг узилиш реакциялари орқали изопарафинларга айланади. 10.2.2. Гидрокрекинг жараёнига таъсир этадивчи асосий омиллар Вакуумли газойлни гидрокрекинглаш катализаторлари одатда катадизаторнинг парчаловчи ва изомерловчи функциясини таъминлайдиган кислотали ташувчи (аморфли ёки кристаллик алюмосиликат-циолит ва алюминий оксиди) дан фаол гидрогенловчи компонентлар-қайтарилган оксид ва сульфид шаклидаги металлар Ni(Co) ва Mo(W) дан ҳамда механиқ мустаҳкамлиги учун жавоб берадиган ва катализаторнинг ғовак структарасининг шаклланишига таъсир кўрсатадиган богловчидан иборат. Гидрокрекинг катализаторлари гидротозалаш катализаторлари каби бифункционалдир, бир фукнцияси-кислотали, иккиламчи-гидрогенловчи. Икки турдаги катализатор: аморфли (оксидосульфидли ёки металлосиликатли) ва цеолит сақлаганларни қўллайдилар. Кислоталигани ошириш учун баъзида катализаторга галогенларни киритадилар. Гидрокрекинг катализаторларини фаоллаштириш учун турли-туман промоторлар: рений, радой, иридий, нодир ер элементлар ва бошқаларни ҳам қўллайдилар. Боғловчи ролини кўп ҳолларда кислотали компонент (алюминий оксиди алюмосиликатлар) ҳамда кремний, титан, цирконий оксидлари, магний ва цирконий силикатлари бажаради. Оптимал гидрогенловчи ва юқори кислотали фукнцияга эга бўлган катализаторлар қуйидагиларни таъминлайди: бутанли фракцияда изобутаннинг юқори миқдорини (70-80 % гача) С5 –С6 фракцияларда изомерларнинг юқори миқдорини (95 % гача) бунда енгил бензиннинг (80 % гача) т.у бўйича ОС 86-88 ни ташкил қилади; С7 ва ундан юқори бўлган фракцияда 50 % гача нафтен углеводородларининг борлиги дизел ёқилғисида ароматик углеводородлар миқдорининг камлиги. Оғир хомашёни қайта ишлаш ҳамда гидрокрекинг катализаторлари учун энг ката хавфни азотли асослар, асфальтен лар ва биринчи навбатда уларда металлар туғдиради шунинг учун кўп микдорда гетеро ва металлорганиқ бирикмаларни сақлаган хомашёнинг гидрокрекингини икки ва ундан ортиқ боскичларда ўтқизишга мажбур. Биринчидан боскичда асосан Кўпҳалқали ароматик углеводородларнинг гидротозалаш\ниши ва чуқур бўлмаган гидрокрекинги (ҳамда деметаллашниши) ўтказилади. Бу босқич катализаторлари гидротозалаш катализаториникидай. Иккинчи боскичда бойитилган хомашёнинг юқори кислотали ва меъёридаги гидрогенловчи функцияга эаг бўлган катализаторда қайта ишлайдилар. Хомашё. Гидрокрекинг жараёнида деярли барча нефт дистиллятларни-тўғри ҳайдалганларини ҳам иккиламчи келиб чиқишларини ҳам қўллайдилар. Гидрокрекинг жараёни учун мужалланган хомашё сифати уни қайта ишлаш схемасини белгилайди. Хомашёнинг азот сақлаган бирикмалари каталитик заҳарлар бўлиб хисобланади. Хомашёда олтингугурт бирикмаларининг борлиги гидрокрекинг жараёнида унча катта куйинчиликларни туғдирмайди. Юқори миқдорда олтингугуртни 3 % масс сақлаган нефтли дистиллятларнинг гидрокрекинги водороднинг анча юқори сарфи билан содир бўлади. Гидрокрекинга келиб тушадиган хомашё юқори молекуляр конденсацияланган бирикмаларни ҳамда асфальтенларни сақламаслиги керак, чунки гидрокрекинг шароитида олиб келади, у эса катализатор юзасини қоплаб унинг тезроқ фаолсизланишига кўмаклашади. Ҳозирги вақтда гидрокрекинг жараёнининг хомашёси (вакуумли дистиллят)га фаолсизлаштирувчи компонентларнинг миқдори ва коксланишга қуйидаги талаблар ишлаб чиқилган (ортик эмас): Азотнинг миқдори % (мас)………………….................................0,12 Оғир металларнинг миқдори К/Т………………...........................2 Гептанда эримайдиган асфальтенарнинг микдоири, % (мас)…0,05 Коксланиши, % (мас)……….………………...............................0,3 Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling