В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet66/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Расм -10.3. Вакуумли газойл гидротозаланишининг принципиал схемаси
Водород сақлаган газ ва гидротозалаш маҳсулотларининг аралашмаси реактор 2 нинг пастидан юқори босимли иссиқ сепаратор 3 га етказиб берадилар, у ерда айланиб турадиган газни суюқ гидротозаланган маҳсулотдан ажратадилар. Сепаратор 3 дан чиқиб кетаётган водород сақлаган газни иссиқлик алмаштиргич 13 да, ҳаволи совутиш аппарати 11 да, совутгич 16 да совутадилар ва паст босимли сепаратор 5 га ва ундан кейин газни тозалаш секцияси 7 га юборадилар, у ерда водород сульфидни моноэтаноламиннинг эритмасига юттирадилар. Тозаланган газни компрессор қабулига етказадилар ва системага қайтариб юборадилар. Водород сульфидни қурилмадан чиқариб олтингугурт ёки сулфат кислота ишлаб чиқаришига юборадилар. Тамомила стабиллаш учун гидрогенизатни ўз босими остида иссиқлик алмаштиргичлар блоки орқали (10.5-расмда кўрсатилмаган) барқарорлаштиривчи устун 4 га йўналтирадилар.
Устун 4 нинг юқорисидан бензин буғлари ва газни ҳаволи совутиш аппарати 12 га етказиб берадилар, у ердан конденсацияланган газ ва бензинни сепаратор 6 га ажратиш учун юборадилар. Газ сепаратор 6 дан газни водород сульфиддан моноэтаноламин эритмаси билан тозалаш секциясига келиб тушади. Сепаратор 6 даги бензин қурилмадан чиқариб юборилади. Вакуумли газойлни гидротозалаш бензини паст октан сонига эга. Агар гидротозаланган дизел ёқилғисини олиш керак бўлса, уни барқарорлаштиривчи устун 4 дан буғ билан ишлов бериш секцияси орқали (схемада кўрсалмаган) чиқариб, иссиқлик алмаштиргич ва совутгичга совутадилар, ундан сўнг қурилмадан сўриб оладилар. Водород сақлаган газни қурилмадан углевородли газлар билан аралашма ҳолида қисман чиқариб юборадилар.

10.1.3.3. Депарафинланган мойлар, рафинат ва парафинни гидротозалаш


Депарафинланган мойлар, рафинат ва парафинни қўшимча гидротозалаш деганда ўша гидротозалаш тушунилади. Бу атаманинг келиб чиқишига сабаб шуки дастлаб селектив тозалаш, депарафинлаш маҳсулотларини турли усуллар билан хусусан оқартирувчи гиллар билан (контактли қўшимча тозалаш) қўшимча тозалашга тўғри келар эди. Селектив тозалаш ва депарафинлаш 13-бобда кўриб чиқилган. Гидроқўшимча тозалаш асосан мойли фракцияларни тиниқлаштириш учун қўлланилади. Бир вақтнинг ўзида уларнинг коксланиши, олтингугуртнинг миқдори камаяди, шу йўл билан бирга қовушқоқлик индекси 1-2 бирликда ошади, аммо қотиш ҳарорати 1-3 0С га ошиши мумкин.


Вакуумли фракцияларни гидротозалаш ва депарафинланган мойлар, рафинат ва парафинни гидротозалаш қурилмалари бир хил технологик схемага, деярли бир хил шароитга ва бир хил моддий балансга эга. Қўшимча гидротозалаш жараёнининг режими маълум даражада хомашё қовушқоқлигига ва уни селектив эритувчилар билан тозалаш чуқурлигига боғлиқ бўлади. Кам қовушқоқли мойларни қўшимча тазалашини юқорироқ ҳажмий тезликда амалга оширилади. Қолдиқ мойларни ҳажмий тезлиги 0,5-1 с-1 дан ортиқ бўлмаганда қўшимча тозалайдилар. Қовушқоқлиги бир хил бўлган унча чуқур бўлмаган селектив тозалаш мойлари қўшимча тозалашнинг анча қаттиқ режимини яъни ҳароратни кўтаришни ва водород сарфини оширишни талаб қилади.
Уларга гудронни деасфальтлаш қурилмасининг деасфальттизатидан олинган мойлар киради.
Жараённинг камчиликлари мойлар қовушқоқликларининг бир оз камайиши ва қотиш ҳароратининг ошиши.
Селектив тозалашнинг дистиллятли рафинатини гидроқўшимча тозалашда мой сифатини ошириш якуний маҳсулотнинг хоссаларини ёмонлаштирмасдан кўпроқ рафинат олиш билан борадиган унча чуқур бўлмаган селектив тозалашни амалга ошириш учун имкон беради. Селектив тозалашнинг қолдиқли рафинатини гидроқўшимча тозалаш смолалар миқдорини 1,5 мартага пасайтиради, ундаг кейинги паст ҳароратли депарафинланишни жадаллаштиради ҳамда депарафинланган мойнинг чиқишини оширади.
Рафинатларни гидроқўшимча тозалаш олтингугурт-, азот ва кислород сақлаган бирикмаларнинг чуқур гидрогенланиш билан бир вақтда амалга оширилади, сезилари даражада парафин-нафтенлиларнинг миқдорини оширади ва дастлабки рафинатдан олинган мойга нисбатан ароматик углевородларнинг миқдорини камайтиради.
Сезилари даражада базали мойлар сифатини яхшиланади: қовушқоқлик индекси 4,0-6,0 пунктга ошади, олтингугуртнинг миқдори 0,2 % (мас.) гача пасаяди, коксланиш кескин камаяди.
Саноат қурилмаларида одатда депарафинланган мой ва парафинни селектив тозалаш, депарафинлаш ва қўшимча гидротозалаш жараёнларини қўшиб ўтказадилар. Масалан, енгил ва ўрта дистиллятлардан депарафинлаш- депарафинланган мойни гидроқўшимча тозалаш схемаси бўйича индустриал мойларни ишлаб чиқаришда охирги жараённи 380-400 0С ҳароратда ва хомашё етказиб бериш тезлиги 1,0-1,1 с-1 бўлганда, яъни селектив тозалашдан кейинги рафинатни гидроқўшимча тозалашнинг жараёнидагига қараганда қаттиқроқ шароитларда ўтказадилар. Бунда қовушқоқлик индекси 9-12 пунктга кўтарилади, аммо қотиш ҳарорати 2-6 0С га кўтарилади, буни эса депарафинлаш жараёнида ҳисобга олиш керак. Олтингугуртли органиқ бирикмалардан тозалаш чуқурлиги 80-85 % га етади.
Мойларни гидроқўшимча тозалаш чет эл жараёнлари биринчи навбатда “British Petroleum”, “Texaco”, “Axens” компаниялари томонидан ишлаб чиқилган.
Мойсизлантирилган парафин ранги, ҳиди, арен ва смолали моддаларнинг миқдори бўйича стандарт талабларига тўғри келмайди ва қўшимча тозалашга муҳтож.
Ўта тозаланган парафинни олишнинг энг самарали усули бўлиб гидроқўшимча тозалаш ҳисобланади. Бундай гидроқўшимча тозалашнинг натижасида парафинда смолали моддалар, олтингугуртли органиқ моддалар ва алкенларнинг миқдори пасаяди, маҳсулот ранги ва ёруғлик таъсирига барқарорлиги яхшиланади. Парафин, церезин ва петролатумнинг гидроқўшимча тозалашини депарафинланган мойларнинг гидроқўшимча тозалашда ишлатиладиган катализаторлардан фойдаланиб амалга оширадилар.
Жараённи парафинни гидроқўшимча тозалаш учун қўшимча жиҳозланган мойларни гидроқўшимча тозалаш қурилмаларининг блокларида ёки алоҳида қурилмаларида ўтказилади.
10.1.3.4 Нефт фракцияларини гидротозалаш жараёнларининг технологик режими ва моддий баланси

Нефт фракцияларини гидролтозалаш жараёнларининг технологик режими ва моддий баланси жадвал 10.2 ва 10.3 ларда келтирилган. Жадвал 10.2 да келтирилган маълумотлардан қуйидаги хулосага келиш мумкин ажратиб олинаётган дистиллятларнинг оғирлашиши билан реакторда водороднинг айланиб туриш караллиги ва парциал босими ошади жараённи олиб бориш ҳарорати кутарилади, хомашёни етказиб беришнинг хажмий тезлиги эса пасаяди.


Хомашё оғирлашиши билан гидротозаланган ёқилғининг чиқиши ҳам камаяди ва кушимча маҳсулотларнинг миқдори ошади (10.3 жадвалга каранг).
Ажратиб олинаётган дистиллаятларнинг қайнашиининг бошлангич ва охирги ҳароратларининг оширганда водород сарфини ошириб туриш зарур.

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling