В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet61/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

9.4.-жадвал.
Турли ҳароратда С56 парафин углеводородларини изомерлаш жараёнининг асосий параметрлари (I-юқори ҳароратли изомерлаш; II-ўрта ҳароратли изомерлаш; III-паст ҳароратли изомерлаш)



Кўрсатгич

I

II

III

Ҳарорат 0С

380-450

240-280

120-190

Босим, МПа

3-4

1,5-3,2

2-4

Изомеризат чиқиши, % (ҳажм)

91

98

98-99

Бир ўтишдаги октан сони
(тадқиқот усули бўйича)

74-76

78-80

81-86


Расм - 9-17. Юқори ҳароратли изомерланиш қурилмасининг схемаси
1,22,28,31-иссиқлик алмаштиргичлар; 2,21,23,25-совутгичлар; 3-изопентанли устун; 4-бутанли устун; 5-пентанли устун; 6-изогексанли устун; 7-печ; 8-реактор; 9-сепаратор; 10-адсорбер; 11-стабиллаш устуни; 12-компрессор; 13-15,31,32-идишлар; 16-20,26-ҳаволи совутиш аппаратлари; 27-30,33-буғ иситгичлари; I- хомашё; II-тоза водород сақлаган газ; III- углеводородли газ; IV-изогексан; V-изопентан; VI-бутанлар; VII-барқарор изомеризат.
Хомашёни иссиқлик алмаштиргич 2 да иситадилар, изопентанли устун 3 га етказиб берадилар, у ерда тоза хомашё ва бақарор изомеризат аралашмасини бутаннинг изопентан билан аралашмасига (устуннинг юқорисидан чиқиб кетади) ва н-пентаннинг гексанлар билан аралашмасига (устуннинг пастидан чиқиб кетади) ажратадилар. Бутанли устун 4 да мақсадли изопентанни бутанлардан ажратадилар. Устун 4 нинг пастидан изопентанли фракцияни иссиқлик алмаштиргич 22 ва совутгич 24 орқали насос ёрдамида идишга ўтказадилар. Бошланғич погон (ҳаволи совутиш аппарати 17 да конденсациялашдан кейин ҳосил бўлган бутанлар) ни суғоришга қисман юборадилар, баланс миқдорини эса қурилмадан чиқариб юборадилар. н-Пентан ва гексанларнинг аралашмасини устуннинг пастидан иссиқлик аралаштиргич 28 орқали ўтиб пентанли устун 5 га келиб тушади, у ерда н-пентанни гексанлардан ажратиб оладилар.
Сўнгра гексанлар аралашмасини пентанли устун 5 нинг пастидан изогексанли устун 6 га етказиб берадилар, у ерда изогексанни устуннинг юқорисидан чиқариб ҳаволи совутиш аппарати 19 да совутадилар, идиш 14 да қўшимчалардан ажратадилар, суғориш учун қисман устун 6 га қайтариб юборадилар, баланс миқдорини қурилмадан чиқариб юборадилар.
н-пентан ва н-гексан фракцияларини компрессор 12 дан келаётган ВСГ билан аралаштирадилар, иссиқлик алмаштиргич 1 ва печ 7 да иситиб, катализатор билан тўлдирилган реактор 8 га етказиб берадилар. Ўтиладиган масофанинг бошида ҳарорат реакторга 380 0С ни ташкил қилади, охирида эса катализаторнинг фаоллиги бир оз пасайиши туфайли у 430-450 0С гача кўтарилади.
Реактордан чиққан газ маҳсулотли аралашмани иссиқлик алмаштиргич 1 ва совутгич 26 ва 23 ларда совутадилар, ундан сўнг сепаратор 9 га юборадилар. Аппарат 9 дан айланиб турувчи ВСГ ни чиқариб юбориб тоза газ билан аралаштирадилар, адсорбер 10 да цеолитлар билан қуритишга учратилади қиладилар сўнгра эса компрессор 12 нинг сўриб олувчи оқимига қайтариб юборадилар. Сиқилган водород сақлаган газни хомашё билан аралаштирадилар.
Беқарор изомеризатни сепаратор 9 дан иссиқлик алмаштиргич 32 орқали стабиллаш устуни 11 га юборадилар, бу устуннинг юқорисидан С34 углеводородларни, пастидан эса хомашё билан аралашишга ва сўнгра устун 3 га етказиб берадиган барқарор изомеризатни чиқариб юборадилар. Даврий равишда 5-6 ойда бир марта катализаторни оксидловчи регенерациялашга учратилади қиладилар. қ.б.-62 0С бўлган бензинли фракциянинг углеводородли таркибига қараб изомеризатнинг октан сони мотор усули бўйича 80 дан 90 гача ўзгаради. Изопентан (2-метилбутан) нинг ОС (м.у.) 90,3 га тенг, н-гексаннинг ОС (м.у.) атиги 26 ни ташкил қилади, унинг изомерлари эса қуйидаги ОС (м.у.) лари билан ҳарактерланади:
2-Метилпентан................................................................... 73,5
3-метилпентан.................................................................... 74,5
2,2-Диметилбутан.............................................................. 93,4
2,3- Диметилбутан............................................................. 94,3
Қуйида изомерланиш блокининг технологик режими ва қурилманинг моддий баланси келтирилган:
Технологик режими
Ҳарорат, 0С:
Даврнинг бошланишидаги реакцияда....................................... 380
Даврнинг охирида .......................................................................450
Устун II юқорисида..................................................................... 82
Устун II пастида..........................................................................112
Босим, МПа:
Реактор 8 да.................................................................................. 3,5
Устун 11 да................................................................................... 0,85

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling