В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet56/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Риформинг маҳсулотлари. Каталитик риформинг қурилмаларининг маҳсулотлари бўлиб катализатор (рифоримат баъзида уни рифориминг-бензин деб атайдилар) водород сақлаган ва углеводород газлари ҳисобланади. Ароматик углеводородларниишлаб чиқиш учун мулжалланган қурилмаларда катализаторлардан экстракция ёрдамида бензол толуол ксилолларни ажратиб оладилар. Экстракциялаш жараёнида ажратиб олиган риформинг катализатининг ароматик қисми рафинат деб аталади ва октан сони паст бўлган нормал ва изо тузилиши парафин углеводородларнинг аралашмаси бўлиб ҳисобланади.
Водород сақлаган газ бу риформингнинг кимматли маҳсулоти ва НКИЗда водороднинг муҳит манбасидир. Аммо мақсадли маҳсулот бўлиб шубхасиз риформат бўлиб ҳисобланади. Риформатда ароматик углеводородларнинг кўпгина микдори (65% гача) сақланиб улар юқори октан сонини (тадқиқот усули бўйича 97-103) таъминлайдилар. Бензолнинг октан сонлари 108 м.у ва 113 м.у бўйича, толуолники тегишли равишда 102-116 ни этилбензолники 98-104 ксилолларники мотор усули бўйича 100 ни ташкил қилади. Риформат фракциялари октан сонлари турлилиги билан фарқ қиладилар 40 % ҳайдаб олинганда риформат энг минимал октан сонига эга бўлади,шу билан бирга тушиши 40 бирликни ташкил қилиши мумкин (9.12 расм) риформатнинг юқори октанли бензиннинг компонентисифатида ёки бензол толуол ва ксилолларни экстракция билан олиш учун қўллайдилар.
Типик тўғри ҳайдалган бензиндан олинган риформатннг углеводородли таркиби [%( масс )] куйидаги келтирилган:
Ароматик углеводород…………………………..55-65
Парафен нафтен углеводород …………………..35-45
Тўйинмаган углеводород ……………………….1,0-15

Расм 9.12. IFPмаълумотларига кура(Франциядаги нефт институтида)
т.у. ОС нинг симланиши.

9.3.4. Каталитик риформингни саноат қурилмалари


Риформингнинг саноат қурилмаларини кўзгалмас қатламли катализатори бўлган (ярим регенератив риформинг) ва ҳаракат килувчи қатламли бўлиш муукин. Буларнинг орасида қурилмаларнинг оралиқ тури мавжуд бўлиб бунда кўзгалмас қатламли катализатори бўлган қурилмага қўшиб катализаторни узлуксиз регенерациялаш системаси (дуалформинг) бўлган янги реакторни ёки катализаторни узлуксиз регенерациялаш системаси (октанайзинг) ни курадилар.


Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводларида ВНИИН нефтехим институти технологияси ва Ленгипронефтехимия лойиҳаси бўйича қурилган кўзгалмас қатламли катализатори бўлган риформинг қурилмалари ҳамда UOP ва “Axens” компанияларининг лицензияси бўйича ҳаракат қилувчи қатламли катализатори бўлган қурилмалар ишлаяпти. UOP компаниясининг технологияси бўйича вертикал жойлашган реактор ва ҳаракат қиладиган катализаторли ХК,К қурилмалари лойиҳалаштирилаяпти ва курилаяпти.
“Axens” компаниясининг технологияси бўйича асосан дуалформинг ва октанайзинг қурилмалари курилаяти. Риформингни биринчи саноат қурилмаси АҚШ да 1941 йилда, Россияда эса 1953 йилда курилган.

9.3.4.1. Кўзгалмас (стационар) қатламли катализатори бўлган қурилмалар


Кўзгалмас қатламли катализатори бўлган каталитик риформинг қурилмасининг схемаси 9.13 расмда келтирилган. Бензинни гидротозалаш блоки риформинг ҳозирги қурилмасининг ажралмас қисмидир, аммо қайта ишлашнинг гидрокаталик жараёнларига тааллукли бўлгани учун 10-бобда кўриб чиқилади( схемада кўрсатилмаган)


Насос 1 ёрдамида етказиб бериладиган гидротозаланган хомашёни водород сақлаган газ билан аралаштирадилар иссиқлик алмаштиришгич 2 га иситадилар ва риформингнинг иситувчи-реактор блокига ётказиб берадилар.
Реакторлар бўйича бир хил конверсияни таъминлаш ва энг фаолсиз катализаторнинг микдорини камайтириш мақсадида учта реакторда 1:2:4 ёки 1:3:8 нисбатда катализаторни юклайдилар.

Расм - 9.13. Қўзгалмас қатламли катализатори бўлган риформинг қурилмасининг технологик схемаси:
1, 11, 17, 18-насослар 2, 13, 19-иссиқлик алмаштиричлар, 3- кўп секцияли печ,4-6- реакторлар, 7, 15, 20-совутгичлар, 8, 9-сепараторлар, 10, 14-устунлар, 12-печ, 16-идиши, 21-компрессор, I-гидротозаланган паст октанли бензин, II-водород сақлаган газ, III-қуруқ углеводородли газ, IV-суюқлантирилган газ ва енгил риформатаралашмаси, V-барқарор риформат, VI-конденсат.
Содир бўладиган реакцияларнинг эндотермик эффектининг ўрнини тўлдириш учун 5,6 реакторларнинг ҳар бирининг олдида хомашёни уч секцияли печ 3 даги секцияларнинг бирига қиздирилган. Реакторлардаги ҳарорат 490-510 ºС ни ташкил қилади (реактордан реакторга утганда ҳарорат ошади). Катализатор кокслангани сари конверсияни аввалги сатҳда сақлаб туриш учун ҳароратни аста-секин оширишга тўғри келади.Реактор 4 да асосан кўп иссиқлик ютилиши билан борадиган олти аъзоли циклоалканларни дегидрогенлаш реакциялари боради. Шунинг учун аппарат 4 га ҳарорат 75-80 ºС га пасаяди реактор 5 га олти аъзоли циклоалканларнинг дегидрогенлаш реакциялари тугайди асосан беш аъзоли алканларнинг дегидроизомерланиш жараёнлари боради ва алканларнинг дегидроциклланиш реакциялари бошланади. Манфий иссиқлик эффектининг йиғиндиси бу ҳолда камрок реактор 5 даги ҳарорат 35-40 ºС га пасаяди ва нихоят реактор 6 га асосан алканларнинг дегидроҳалқаланиш ва изомерланиш жараёнлари гидрокрекинг реакциялари боради. Бу кимёвий ўзгаришларга камрок иссиқлик ютилади ва реакторда ҳарорат 20-25 ºС га пасаяди. Охирги реактор 6 дан чиққандан сўнг риформат унда эриган углеводород газлари билан юқори ва паст босимли сепаратор 8 ва 9 лардан ўтади. Сепаратор 8 да катализаторни водород сақлаган газдан ажратадилар, унинг бир қисмини айланиб туришга юборадилар, ортиқча ВСГ ни қурилмадан чиқариб юборадилар. Сепаратор 9 да углеводородли газни ажратиб чиқарадилар. Катализат ва углеводородли газни фракциялайдиган устун 10 га етказиб бериб у ерда қуруқ газни ажратидилар. Устун 10 дан риформатни стабилизацион устун 14 етказиб берадилар у ерда уни суюлтирилган газ ва буғлари маълум босимга эга бўлган барқарор риформатга ажратадилар. Хомашё етказиб беришнинг ҳажмий тезлиги 1,3-20 соат ни ташкил қилади.
ВСГ нинг айланиб туриш туриш карралигини 6-10 молъ/моль даражасида хомашёнисини эса (900-1500 м³ ВСГ/1 м³ хомашёга).
Қурилма реакцион секцияда ўртача босим1,3-2,0 МПа бўлганда ва ЩС 97-100(т.у)бўлган риформинг бензин олиниши билан ишлайди катализаторнинг икки марта регенерацияланиш оралиғидаги бўлган вақтда қурилманинг иш цикли 12-24 ойни ташкил қилади. Хлоридлар ва сувни етказиб беришнинг схемаси кўзда тутилган.
Куйида биметалли катализаторнинг стационар қатламда содир бўладиган риформинг жараённинг моддий баланси келтирилган % (мас):

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling