В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
Антиденаторлар (детанацияга қарши қўшиладиган бирикмалар) – бензиннинг октан сонини оширувчи бирикма ва қўндирмалар. Уларга этил спирти каби кислород сақловчи бирикмалар, МТБЭ, ЭТБЭ, бутил ва изопропил спиртлари, металлоорганик бирикмалар (қўрғошин, марганец, темир бирикмалари) киради. Охирги вақтларда металлоорганик қўндирмалардан фойдаланиш Россия техник шароитлари билан тақиқланган. Аммо дунёда улар ҳозир ҳам фойдаланиб келинмоқда. Тақиқлашнинг асосий сабаби- атроф-муҳитнинг ифлослинишидир. 2006 йилдан буён АҚШ да МТБЭ сувни заҳарлайдиган модда сифатида (1 ррm ва ундан ортиқ) микромиқдорларда бўлса ҳам тақиқланган. Бошқа давлатларда МТБЭ ҳозирча фойдаланилмоқда.
Цетан миқдорини оширувчи бирикмалар (аланга олиш промоторлари) – булар – Изопропил ва циклогексилнитрат (ЦГН), 2-этил гексилнитрат органик бирикмалар бўлиб улар чекланган миқдорларда (0.05 % атрофида) дизел ёқилғиси цетан сонини дастлабки қийматдан 51 бирликкача ошириш учун қўшилади. Энг яхши чет эл аланга олиш промоторларига “BASF” компаниясининг Kerobrizol, “Clariant” компаниясининг Dodicet, “Alton” компаниясининг Hitec проматорлари мисол бўла олади. Россияда аланга олиш промоторлари (ЦГН ва 2-этилгексилнитрат) ишлаб чиқариш корхоналари бўлиб Санкт-Петербургдаги МЧЖ “Оксохимнефть” ҳисобланади. Дунё бозорида Россия ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида Тамбов шахридаги “Пигмент” ОАЖ-ти (ЦГН бирикмаси) Бийск шахридаги “Алтай кимё маркази” ОАЖ (Миксент 2000 (2-этилгексилнитрат) бирикмаси) энг машҳур ҳисобланадилар. Оксидланишга қарши қўшиладиган бирикмалар – ёқилғини сақлашда ва ташишда унинг товар хусусиятларини сақлашни таъминлайдиган бирикмалар. Паст ҳароратли бирикмалар реактив ёқилғида муз кристаллари ҳосил бўлиши олдини олиш учун ва унинг ёқилғи фильтрларида қолмаслигини таъминлаш учун қўшилади. Бирикмалар этилцеллюлозаларни, тетрагидрофурил спирти ва унинг метанол билан аралашмаларини ўз таркибида сақлайди. Бу бирикмалар ёқилғи таркибидаги сув билан аралашади ва паст ҳароратда қотувчи аралашмаларни ҳосил қилади. Бу аралашмалар фильтрлар орқали ўтиб ҳосил бўлган газлар билан четланади. Дисперциялайдиган – ювиш бирикмалари- бу бирикмалар ёқилғи компонентлари кимёвий аралашмаларининг эримайдиган маҳсулот-лари билан ёқилғи асбҳлриининг ифлосланишини олдини олиш учун қўшилади. Бу бирикмалар ёрдамида оксидланиш маҳсулотлари коллоид ҳолатида сақланади ёки эритмага ўтказилади. Дисперсияланувчи бирикмалар сифатида барий нафтенатлари ва сульфонатлари, азот сақловчи бирикмалардан фойдаланилади. Емирилишга қарши қўшиладиган бирикмалар. Бу бирикмалар ёқилғининг суртилиш хусусиятларини оширади. Улар реактив ва дизел ёқилғи таркибига қўшилади. Бирикмалар қўшилиши натижасида ёниш камерасига ёқилғи етказиб берувчи плунжер насосларининг ишлаш шароитлари яхшиланади. Бу турдаги бирикмалар асосини целлюлоза саноатида ҳосил бўладиган қолдиқ маҳсулот – талло мой кислоталари ташкил қилади. Талло мой кислоталари 2 хил кўринишида кўрсатилган: Мойли (олеинли, линолеинли) ва смолали (реакцияга кирмайдиган кислота қаторлари). Актив моддалардан ташқари емирилишига қарши бирикмаларнинг компонентлари бўлиб рухсат берилгани қовушқоқлик даражасини ва паст ҳарорат хусусиятларни таьминлаб берадиган эритувчи ҳамда бирикма билан бирга сувни сақлайдиган ёқилғини мувозанатлаштирувчи деэмульгатор ҳисобланади. Емирилишга қарши қўлланиладиган бирикмаларнинг таркибини қуйидаги кўринишда кўрсатиш мумкин. Фаол моддалар (тал мойлари кислоталари), %, мас ...................65-95 Деэмульгатор, % (мас)...................................................................1 гача Эритувчи ...........................................................................қолган қисми 3,4 ва 5 синф дизел ёқилғиларни тайёрлашда емирилишга қарши бирикмалар концентрацияси 0,025 % (мас) даражасигача чекланади. Ёқилғининг қишки мавсум ва арктик навларини олишда улар 100 ррm [0,01 % (сув)] гача қўшиш тавсия этилган. Ҳозирги вақтда емирилишга қарши бирикмалар ассортименти етарлича кенг бўлиб у чет эл фирмалари томонидан ишлаб чиқиладиган бирикмаларни ўз ичига олади. Булар “Librizol” фирмаси томонидан - Librizol, “BAST” фирмаси томонидан - Kerokorr, “Clariant” фирмаси томонидан Dodilube ва бошқалар ҳамда Россия ишлаб чиқариш корхоналари (Каскад- 5 – МЧЖ “Пласт нефтехим”, Москва; Микеент – 2030 – МЧЖ “Алтай кимё маркази”, Бийск; Байкат – ОАЖ ВНИИ НП ва ОАЖ АЗКИОС ва бошқалар). Антиэлектростатик зарядларга қарши қўшиладиган присадкалар-бу бирикмалар ёқилғини сақлашда ва уни ҳайдашда электростатик зарядларнинг жамланишига йўл қўймайди. Улар реактив ёқилғига қўшилади. Шунга асосан ёқилғининг электр ўтказувчанлиги ортади. Ҳосил бўладиган зарядлар идишлар ва труба ўтказгичларнинг ерга уланиб қўйилган деворларига ўтиб кетади. Бундай бирикмалар сифатида алкилсалицил кислоталарининг хромли тузларидан фойдаланилади. Депрессорли бирикмалар-бу бирикмалар ёқилғининг қотиш ҳароратини пасайтиришга имкон беради. Депрессорли бирикмаларнинг 0,01 – дан 0,05 % гача бўлган концентрациясида қотиш ҳарорати ва фильтрланиш оралиқ ҳарорати 15 0С - 20 0С га пасаяди. Бунда паст ҳарорат шароитида ёқилғи ҳайдаши яхшиланади ва двигател барқарор равишда ишлайди. Депрессорли қўндирмаларни тайёрлашда юқори босим остида (150 Мпа гача) этиленнинг винилацетат билан полимерланишидандан фойдаланилади. Бунда ЭВА сополимери олинади. ЭВА сополимерларнинг депрессорли самарадорлигини ошириш учун улар модификацияланади, яъни молекулага учинчи мономер қўшилади (малеинали ангидрид, акрилатлар). Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling