В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.3.2.1.2. Мойлар учун қўндирмалар
Жадвал 5.11
API бўйича базали мойлар классификацияси
Товарли мойлар сифати қўшиладиган бирикмалар ёрдамида таъминланади. III гуруҳга тегишли бўлган базали мойлар ва синтетик мойларнинг – асосан поли – α олефинлар (ПАО) ишлаб чиқарилишининг ошиши тахмин қилинмоқда. Аммо ПАО нинг юқори нархи уларни кенг миқёсда қўлланилишини чеклайди. Шунинг учун улар асосан нефт мойлари билан аралашмада фойдаланади. АҚШ ва Канадада II гуруҳга тегишли бўлган базали мойлар 50 % ни ва III гуруҳга тегишли бўлган базали мойлар 15 % ни ташкил қилади. Ишлаб чиқариладиган базали мойларда уларнинг қисми доимо ошиб бормоқда. 5.3.2.1.2. Мойлар учун қўндирмалар Энг замонавий технологияларни қўллаш орқали минерал мойлар тозаланган ҳолатда ҳам истеъмолчиларнинг талабини тўлиқ қондирадиган маҳсулотларни олиш имконини бермайди. Тозаланган нефтли фракция-базали мойга хар хил бирикмаларни қўшиб энг муҳим эксплуатацияли хусусиятларни таъминлаш мумкин. Мойларга қўшиладиган қўндирмаларни (бирикмаларни) кимёвий таркиб, таъсир қилиш механизми ва тадбиқ этиш бўйича классификация қилиш мумкин. Қўндирмаларни кимёвий таркиб бўйича классификациялашда уларнинг актив (қутбли) қисмини ва қўндирма молекуласи углеводли (қутбсиз) қисмининг таркиби (тузилиши) ажратилади. Актив қисм таркибига кислород, олтингугурт, фосфор, азот, хлор ва бор элементларини сақловчи бирикмалар киради. Қўндирмаларни таъсир қилиш механизми бўйича классификациялаш уларни синтезлаш йўлларини аниқлашга ва талаб қилинадиган йўналишда уларнинг хусусиятларини асосли тарзда ўзгартиришга имкон яратади. Таъсир қилиш механизмининг хажм бўйича таъсир қилиш ва юза бўйича таъсир қилиш турлари мавжуд. Хажм бўйича таъсир қилиш механизми дисперсия мажмуаси хажмида ўтадиган ҳар хил кўринишлар билан кўрсатиш мумкин. Булар барқарорлаштириш, тузсизлаштириш, флокуллаш, пептизациялаш ва бошқалардир. Оксидланишга қарши қўндирмаларга эътибор берсак уларда хажм бўйича таъсир қилиш механизми кимёвий реакцияларни тўхтатишда, хусусан оксидланишни тўхтатишда, ёки мойларни суртилиш ва ҳимоя қилишдаги хусусиятларини металл юзасини модификациялаш вақтида яхшилишда намоён бўлади. Шу билин бирга мойларни ҳажмида дисперсли фазанинг (қаттиқ углеводородлар кристаллари, углеродли қисмлар ва ҳ.к.) бўлишига асосан уларга юзали кўринишларҳам ўтади ва у юза бўйича таъсир қилиш механизмини билдиради. Юза бўйича таъсир қиладиган қўшимчалар (бирикмалар) “Металл-мой” фаза бўлиниш чегарасида актив бўладилар. Шунингдек улар бошқа ЮАМ (юза бўйича актив таъсир қилувчи моддаларга), масалан мойларда кам миқдорда иштирок этувчи сувларга ҳам юқори даражада сезгир бўладилар. Қуйидаги схемада иккита классификацияни таъсир қилиш механизми ва тадбиқ қилишни бирлаштирадиган мойларга қўлланиладиган қўндирмалар (бирикмалар) классификацияси кўрсатилган: Ҳажм бўйича таъсир қилиш қўндирмалари сифатида қовушқоқли ва оксидланишга қарши қўндирмалар кўрсатилса, юза бўйича таъсир қиладиган қўндирмалар сифатида ювувчи-дисперсиялайдиган, депрессорли, емирилишга қарши, коррозияга қарши ва қўлланиладиган қўндирмалар кўрсатилади. Шуни таъкидлаш керакки бу классификация етарли даражада мураккаб эмас. Таъсир қилиш механизми бўйича бирта гуруҳга киритилган қўндирмаларга бир вақтнинг ўзида бошқа механизм ҳам иштирок этиши мумкин, (масалан, депрессорли қўндирмалар). Шу ҳолат функционал гуруҳларда ҳам намоён бўлади. Масалан коррозия ингибиторлари оксидланишни тўхтатиши мумкин. Қовушқоқли қўндирмалар деб, кам қовушқоқли мойлар билан қўшилиб ижҳий ҳарорат шароитида уларнинг қовушқоқлигини оширадиган ва ижҳий бўлмаган ҳарорат шароитида ҳам ёмон таъсир қилмайдиган қўндирмаларга тушунилади. Қовушқоқни ошириш учун қўлланиладиган қўндирмалар сифатида ҳар хил ип кўринишдаги тузилишга эга бўлган узун молекулалардан таркиб топган юқори қовушқоқли полимерлардан фойдаланилади: Буларга молекуляр оғирлиги 4000-дан 25000 гача бўлган полиметекрилатлар, молекуляр массаси 3000-4300 ва 12000-17000 бўлган стирол ва диенларни сополимерлари киради. Оксидланишга қарши қўлланиладиган қўндирмалар (оксидланиш ингибиторлари). Қўлланиш соҳасига асосан бу қўндирмалар паст ва юқори ҳароратли турларига бўлинади. Паст ҳароратли, турбинли, индустриал мойларга қўшилади. Юпқа қаватда оксидланишга учрайдиган мотор мойларига эса юқори ҳароратли қўндирмалар кислоталари мураккаб диэфирларининг барий ва рух тузлари, диалкиларил дитиофосфор кислотанинг кальций тузи, рух диалкилфенил дитиофосфати ва ҳ.к. қўшилади. Ювувчи дисперсиялайдиган қўндирмалар. Ишчи юзаларда оксидланиш маҳсулотлари қолдиқларининг ҳосил бўлишини олдини олиш ёки камайтириш учун ва ифлос маҳсулотларни яхши ҳолатга келтириш учун мойларга ювувчи (детергентлар) ва дисперсиялайдиган қўндирмалар (дисперсантлар) қўшилади. Бундай қўндирмалар узун алкил занжирлари қутбий гуруҳларни сақлайдиган бирикмалардан ташкил топган. Алкил занжирли мойлар билан мослашишга кўмаклашади, қутбли гуруҳларнинг реакцияли хусусияти эса қўндирмаларга двигателнинг металл юзаларида адсорбияланишга имкон беради ва бу билан курум шаклдаги моддалар ва смола моддаларнинг ёпишиб қолишига йўл бермайди. Бундан ташқари ювувчи дисперсиялайдиган қўндирмалар оралиқ оксидланиш маҳсулотлари – кето ва гидроксикислоталар билан ўзаро таъсирда бўлади ва бу билан улар смолалар, лак, қолдиқларни ажратиб чиқариш билан кейинги конденсацияланишни олдини олади. Бундай қўндирмалар сифатида нефтли сульфонатлар, барий ва кальций алкилфенолатлари кальций алкилсалицити қўлланилади. Ювувчи-дисперсиялайдиган қўндирмаларнинг ўзига хослиги уларнинг катта миқдордаги қаттиқ қисмларни юпқа майдаланган кўринишга ўтказиш ва бу қисмларни муайян ўлчамли холатда сақлаш хусусиятидир. Яъни бу қўндирмалар дисперсиялаш хусусиятига эга бўлади. Ббундай хусусиятларга қолдиқ ҳосил қилмайдиган сукцинимидли қўндирмаларига эга бўлишади. Депрессорли қўндирмалар. (депрессаторлар), бу қўндирмалар мойларнинг қотиш ҳароратини пасайтириш имконини беради. Қотиш ҳароратини пасайтириш қаттиқ углеводородлар кристалл тузилишининг ўзгаришига асосан амалга ошади. Депрессаторлар сифатида хлорпарафиннинг нафталин ва фенол билан конденсацияланиш маҳсулотлари, АФК қўндирмалари ва ПМА“Д” (метакрил кислота ва нормал тузилишли мойли спиртлар аралашмаси эфирларининг полимерланиш маҳсулоти). 003>003>90> Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling