В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet35/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Кўпикка қарши бирикмалар кўпик ҳосил бўлишини олдини олади.
Кўп функцияли бирикмалари- бу бирикмалар бир вақтнинг ўзида ёқилғининг бир неча хусусиятларини яхшилашга мўлжалланган. Масалан антиоксидант, металлар деактиватори, нейтраллаштирувчи компонент ва диспергатордан ташкил топган ёқилғининг кимёвий ва термооксидланиш барқарорликларини оширувчи бирикмалар композицияси яхшиланади. Бу бирикмаларнинг таъсир этиш механизми ҳажмий ҳамда юза бўйича таъсир этишларга бўлиниши мумкин.
Бирикмалар пакетини ишлаб чиқишда ҳар хил функцияни кўзлайдиган бирикмаларнинг бир – бирининг ўрнини босиши ҳисҳга олиниши муҳим. Чунки юзадаги ҳар – хил фаол моддалар бир – бирининг функционал хусусиятига нисбий таъсир қилиш эҳтимоли мавжуд.

5.3.2. Сурков моддалари


Сурков моддалари физикавий ҳолати бўйича (қаттиқ, суюқ, газсимон), хомашё манбаи бўйича (нефт, ўсимлик ва жонивор хом – ашёси) ва қўлланиш бўйича классификацияланади. Энг кўп бўлиб қўлланиш бўйича классификация тарқалган. Қўлланиш бўйича сурков моддаларига машина ва механизмлар ҳаракат қилувчи қисмлари қаттиқ юзалари орасида юз берадиган ишқаланиш кучларининг пасайишини таъминлаб берадиган моддалар киради. Қуйида қўлланиш бўйича сурков моддалари классификацияси кўрсатилган:



Сурков моддалари



Мойлар




Пластик сурков моддалари




Суртилувчи – совитувчи технологик (ССТВ) воситалар

Мойлар деб юқори молекуляр парафинли, нафтенли ва ароматик углеводородлар, (шунингдек аралаш тузилишли углеводородлар) нинг оз миқдордаги смолали – асфальтенли моддалар қўндирмаси билан аралашмасига тушунилади. Мойлар нефтли, синтетик, ўсимлик ва жонивор турларига бўлинади. Қуйидаги дарсликда фақат нефтли ва синтетик турлари кўриб ўтилади. Ишқаланувчи юзалар орасидаги ишқаланишни камайтириш мойларни қўллашдан кўзланган асосий мақсаддир.
Пластик сурков моддалари деганда компаундировка қилинган нефт маҳсулотлари тушунилади. Бу сурков моддалари таркибига мойлар, қаттиқ қуюқлаштирувчилар (парафин, церезин, совун) ва ҳар – хил қўндирма моддалар киради. Уларни қўллашдан асосий мақсад ёпиқ зўриқиш остидаги механизмларда ишқаланишни камайтириш ва ташқи атроф муҳитдан ҳар хил маҳсулотларни ҳимоя қилиш бўлиб ҳисобланади.
ССТВ нинг асосий мақсади – босим остида материалларни кесиш орқали ўзлаштиришда улардан фойдаланишдир.ССТВ – сувни ўрнини босувчи ва мойли турларига бўлинади.
Мойли ССТВ – 50 0С остида 2-40 мм2/с қовушқоқлик билан бўлган минерал мойлар бўлиб уларга кимёвий бирикмалар киради.
Сувни ўрнини босувчи ССТВ лар – булар боғлантирувчи моддалар (сув, спиртлар) бўлиб уларга махсус бирикмалар қўшилади.

5.3.2.1. Нефтли ва синтетик мойлар


Нефтли мойлар базали ва товарли турларга бўлинади. Товарли мойлар одатда базали мойларга бирикмалар композициясини қўшиш орқали олинади, яъни базали мойларнинг яхши хусусиятларини кучайтирадиган ёки уларга муҳим бўлган янги хусусиятлар берадиган моддалар қўшилади. Баъзан базали мойлар бирикмалар қўндирмаса ҳам товарли ҳисобланади. Масалан индустриал мойлар (И-20, И-30). Синтетик мойлар одатда базали мойларга тегишли ҳисобланади.


5.3.2.1.1. Базали мойлар

Базали мойлар уч хил турларга бўлинади: Нефтли (минерал) мойлар нефтни қайта ишлаш жараёнларида олинади. (Энг яхши хом ашё бўлиб парафинли нафтенли нефт ҳисобланади).


Синтетик мойлар. Бу мойлар углеводородли ва гетероатом бирикмалардан органик синтезлаш орқали олинади.
Қисман синтетик мойлар. Бу мойлар нефтли ва синтетик мойлар аралашмасидан иборат.

Баъзи ҳолларда нефт ва синтетик мойлар аралашмасига ўсимлик ва жонивор туркумидаги мойлар қўшилади. Нефтли базали мойлар физикавий – кимёвий хусусиятлар (қовушқоқлик, қотиш ҳарорати) бўйича, хом ашё бўйича (парафинли ёки нафтенли), ишлаб чиқариш усули ва қўлланилиши бўйича классификацияланади.


Дистилятли мойлар. Улар мазутни вакуум ҳайдаш натижасида ажралиб чиқадиган мой фракцияларидан олинади. Анъана бўлиб қолган ишлаб чиқариш схемаси қайнаш ҳарорат оралиғи билан фарқ қиладиган уч хил фракцияларни ишлаб чиқаришни кўзлайди. Булар 350-400, 400-450 ва 450-500 0С қайнаш ҳарорат оралиқларидаги фракциялар ҳисобланади. Баъзан сифатли мойларни ишлаб чиқариш учун қўшимча равиш 350-560 0С оралиғида вакуум ичида ҳайдаладиган яна бирта, иккита мой фракциялари ажратиб олинади. Қолдиқ мойлар гудронни деасфальтизация қилиш натижасида олинган деасфальтизатдан ажратиб олинади.
Компаундировка қилинган мойлар-бу мойлар маълум бир пропорцияларда дистилятли ва қолдиқ мойларни аралаштириш натижасида олинади. Мойли дистиллятлар ва деасфальтизат ўз таркибларида четланишни талаб қиладиган компонентларни сақлайдилар. Булар полицикл ароматик углеводородлар, смолали-асфальтенли моддалар, нефт кислоталари, азот, олтингугурт, кислородни сақловчи органик бирикмалар ва баъзи металлардир. Базали мойларни тозалаш усули физикавий ва физикавий – кимёвий усулларга бўлинади. Физикавий тозалаш усули бўйича мойлар селектив, адсорбцион тозалаш натижасида олинган мойларга, депарафинизация ва деасфальтизация жараёнларидан кейин олинган мойларга бўлинади.
Физикавий – кимёвий тозалаш усули бўйича мойлар гидротозаланган мойларга, гидрокрекинг жараёнидан кейин ва кислотали – ишқорли тозалашдан кейин олинадиган мойларга бўлинади. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки кўрсатиб ўтилган тозалаш усулларида физикавий – кимёвий жараёнлар ўтади. Аммо улар физикавий жараёнлар ошиб кетган тақдирда физикавий деб аталади. Шунга мос равишда физикавий – кимёвий ўзгаришлар асосий деб ҳисҳланган тақдирда улар физикавий – кимёвий жараёнлар деб аталади.

Селектив эритувчилар (фенол, фурфурол ёки N-метилпирролидон билан тозалашда полициклли ароматик бирикмалар, смолалар, асфальтенлар ва гетерҳирикмалардан тозаланади. Метилэтилкетонтолуол аралашма эритувчи билан дистилятли рафинатни депарафинизациялашда нормал юқори ҳароратга чидамли парафин чиқарилади, қолган рафинатни ўзлаштиришда – церезин (петролатум) ҳайдалади. Адсорбцияли тозалашда смола ва асфальтенлардан тозаланади. Гидротозалаш жараёнида қутбли гетерҳирикмалардан тозаланади “ExxonMobil” ва “Chevron” фирмалари технологиялари асосида вакуумли дистиллятни гидрокрекинг жараёни орқали ва сўнгра гидропарафинизациялаш орқали юқори сифатли мойлар олинади. Бир қатор заводларда мойлар уларни депарафинизация қилиш натижасида олинган сифатсиз маҳсулотгачни гидроизомеризациялаш натижасида олинади. Кислотали-ишқорли тозалаш қутбли гетеробирик-маларни ва полициклик ароматик бирикмаларни четлатишга ёрдам беради. Аммо бошқа усулларга нисбатан бу усул самарасиз бўлиб, экология нуқтаи назаридан жуда зарарли ҳисобланади.


Изопарафинли ва нафтенли углеводородлар, кимёвий барқарор кам циклли нафтенлар, нафтенли ароматик компонентлар ва юқори молекулярли олтингугурт сақловчи бирикмалар энг яхши қовушқоқли – ҳароратли хусусиятга эга бўладилар. Суртилувчи хусусият ароматик бирикмалар ва смолаларда максимал даражада бўлади. Аммо улар қониқарсиз қовушқоқли – ҳароратли хусусиятга ва оксидланишга қарши хусусиятга эга. Шунинг учун уларни четлатиш талаб этилади.
Синтетик базали мойлар углеводородли (поли-α-олефинлар ва алкилбензоллар) ва углеводородсиз (икки асосли кислота эфирлари ва кўп атомли спиртлар мураккаб эфирларига) бўлинади. Синтетик ва нефтли мойлар баъзан компонентлардан бирининг камчиллигини бартараф этиш мақсадида умумлаштирилади. Резинали маҳсулотлар билан талаб даражасида қўндирмаслиги ва рангли металл қотишмаларига нисбатан коррозияли активлиги синтетик мойларнинг камчилиги бўлиб ҳисобланади. Синтетик мойлар нефтли мойларга нисбатан қуйидаги устунликларга эга: (150 0С гача ҳарорат – қовушқоқлик индекси) билан бўлган оралиқда қовушқоқликнинг кам даражада ўзгариши, паст даражада буғланиши ва мойларнинг кам сарф бўлиши, етарли даражада юқори бўлган оксидланишига барқарорлик ва термик барқарорлик, қолдиқлар ҳосил бўлишига кам тарздаги мойиллиги, юқори даражадаги зўриқишлар ва юқори ҳарорат шароитида мустаҳкам сурковнинг имконияти борлиги, мой алмашинуви муддатларининг оширилиши, ишқаланиш вақтида кам даражадаги йўқотишлар ва ёқилғи сарфининг тежамкорлиги каби хусусиятлардир. Америка нефт институти (АРJ) классификациясига асосан базали мойлар қовушқоқлик индекси, тўйинган бирикмалар, олтингугурт миқдори ва ишлаб чиқариш технологиясига нисбатан беш гуруҳга бўлинади (5.11. жадвал).
Дунё бўйича 1 йилда ишлаб чиқариладиган базали мойлар 30 млн тоннадан ортиқни ташкил қилади. Шундан тахминан 65 фоизи 1 гуруҳга тўғри келади. EU давлатларида асосан 1 гуруҳга тегишли бўлган базали мойлар ишлаб чиқарилади.

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling