В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Нефт эмульсияларини бузиш усуллари


Download 6.02 Mb.
bet43/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Нефт эмульсияларини бузиш усуллари. Сув нефтда туридаги нефт эмульсияларини бузиш механизми бир неча босқичдан иборат, улар қуйидагилар: сувдан таркиб топган (МСБ) ССЕ ядроларининг тўқнашиши; ядроларнинг йирикроқ ядроларга айланиши; сувнинг йирик ядроларини оғирлиги кучи таъсирида эмульсиянинг тубига (пастига) чўкиши ва уларни чиқариб юбориш.
Эмульсияни бузиш учун саноат амалётида қуйидаги усуллар қўлланилади: 1) механик; 2) термик; 3) кимёвий; 4) электр; 5) комбинирланган яьни (бир неча усул бирикмаси).
Механик усулларга тиндириш, центирифугалаш ва фильтирлаш киради. Тиндириш жараёни сувнинг асосий массасини конлардаги нефтни йиғиш системаларининг хомашё резервуаларида ажратиш учун қўлланилади. Фильтрлаш ва центрифугалаш чегараланган амалий қўллашга эса, асосан катта ҳажмда бўлмаган эмульсияларни бузишда.
Термик усул эмульсияни қиздирганда адсорбцион қатламнинг кенгайиши ва ёришишига, эмульсиянинг ядролари (томчилари) бир – бири билан қўшилишига асосланган.
Эмульсияларни бузиш учун кимёвий усул кенг қўлланилади. Кимёвий усул деэмульгаторлар, яъни адсорбцион қатламнинг структуравий – механик мустаҳкамлигини пасайтирадиган моддалар билан ишлов бериш. Деэмульгаторларсифатида турли сирт-фаол моддалар қўлланилади.
Сувли эритмаларда ўзини тутишига қараб деэмульгаторлар ионоген (анионли ва катионли) ҳамда ноионогенларга бўлинади. Биринчилари эритмаларда катион ва анионларга диссоацииланади, иккинчилари ионларни ҳосил қилмайди. Ҳозирги вақтда конларда ва НҚИЗ ларида қўлланиладиган энг яхши деэмульгирловчи таъсирига эга бўлган ноионоген деэмульгаторлар бу пропиленгликол асосидаги пропилен ва эмилен оксидларининг блоксополимерлари, оксиэтиленланган алкил-ашини ва феноллар.
Эмульсияларни бузишнинг электр усули электр майдонинг таъсири туфайли сув нефтда эмульсияси сув ядроларининг тўқнашиши эҳтимолилигини ошириш учун қулай шароитлар яратилади. Ўзгарувчан электр майдонига тушганда сувнинг манфий зарядланган заррачалари мусбат зарядланган электродга ўткир учи билан қараб турган ноксимон шаклга эга бўлган ядро ичида ҳаракат қила бошлайди. Электродларнинг қутблилиги ўзгарганда ядронинг конфигурацияси ўзгаради. Сув ядросининг айрим манфий заррачалари мусбат электродага қараб майдонига ҳаракат қилишига интилади, бир – бири билан тўқнашиб йирикроқ ядроларни ҳосил қилади ва чўкади. Асосан ўзгарувчан токнинг электр майдонларини қўллайдилар.
Саноат амалётида нефтдан сув ва тузларни чиқариб юбориш учун эмульсияларни бузишнинг бир неча усул бирикмасидан фойдаланадилар, масалан термокимёвийни электротермокимёвий билан биргаликда ва бошқа.
Конларда нефтни сувсизлантириш ва тузсизлантириш. Конларда қувур ичидаги ва термокимёвий деэмульцасиялаш усуллари энг кўп тарқалган.
Найни ичидаги деэмульцасиялаш тамойили қуйидагидан иборат: ишлатилаётган қудуқларнинг найлараро соҳасига ёки йиғиш коллекторнинг бошига 1 т хом нефтга 15–20 г миқдоридаги деэмульгатор-ларни етказиб берадилар. Нефтни тайёрлаш қурилмасигача ҳаракат жараёнида эмульсиянинг бузилиши кузаталади. Жараённинг самарадорлиги эмульсиянинг деэмульгатор билан аралаштириш жадаллига ва давомийлигиа, оқим ҳаракати, эмульсияда сувнинг миқдорига боғлиқ бўлади.
Россияда қазиб олинадиган нефтнинг 80 % дан ортиғини термокимёвий қурилмаларда сувсизлантирадилар. Термокимёвий сувсизлантиришнинг энг оддий қурилмаларини атмосфера босими остида ишлатадилар: нефтга деэмульгаторлар қўшиб, сўнгра уни қиздирадилар ва тиндириш резервуарига етказиб берадилар. Нефтга бундай ишлов берганда герметик бўлмаган резервуарларда тиндириш вақтида енгил нефт маҳсулотларини кўп йўқотиш мумкин. Бу камчиликларни нефтни босим остида термокимёвий сувсизлантиришда бартараф қилиш мумкин.
Нефтни электр тузсизлантириш конларда нефтни термокимёвий усул билан сувсизлатиришда сувнинг миқдори 0,5-1,0 % гача пасаяди, бир вақтнинг ўзида тузларнинг кўпгина қисми ҳам чиқариб юборилади. Аммо кўпгина ҳолларда нефт қўшимча тузсизланишга муҳтождир, буни ҳам конларда, ҳам нефтни қайта ишлаш заводларида ўзтказадилар. Нефтдан тузларни чиқариб юбориш учун термокимёвий тиндиришни электр майдонида эмульсияга ишлов бериш билан уйғунлантирилган усулни қўллайдилар. Қурилмалар электр тузсизлантирувчи қурилмалар деб аталади (ЭЛОУ).
Нефтни электр тузсизлантириш қурилмасининг принципиал технологик схемаси 6.4-расмда келтирилган. Деэмульгаторлдар ва ишқор (баъзи ҳолларда) киритилган нефтни насос 1 ёрдамида иссиқлик алмаштиргич 6 ва буғ иситгич 7 орқали ҳайдаб ўтиб чучук сув билан аралаштиргич 5 да аралаштирадилар ва биринчи босқич дегитратори 8 га етказиб берадилар. Бу ерда сув ва тузнинг асосий қисмини чиқариб юборадилар (уларнинг миқдори 8-10 мартага камаяди). ЭЛОУ нинг баъзи қурилмаларида биринчи босқич электродраторидан олдин термокимёвий ишловни қўллайдилар (расмда кўрсатилмаган).


Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling