В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.4. Биоёқилғи
- 5.5. Химмотология ва ёқилғи ҳамда мойларнинг сифатини баҳолаш баҳолаш усуллари тўғрисида тушунча
- 6-БОБ. НЕФТ ВА ГАЗ КОНДЕНСАТИНИ ҚАЙТА ИШЛАШГА ТАЙЁРЛАШ
- 6.1. Конларда нефт ва гшазли конденсатни йиғиш, тайёрлаш ва барқарорлаштириш
- 6.1.1. Нефтни барқарорлаштириш
Синтетик ёғ кислоталар-парафинни оксидлаш маҳсулотлари.
КО навли ёритувчи керосин маиший иситувчи ва ёритувчи асбобларда қўллаш учун мўлжаланган; бу керосин сифатининг асосий кўрсатгичи бўлиб тутамайдиган аланга баландлиги ҳисобланади. 5.4. Биоёқилғи Ўсимлик хомашёсини қайта ишлаш натижасида олинадиган ёқилғи биологик ёқилғи дейилади. Ички ёнув двигателлари учун ёқилғи компоненти сифатида қўлланиладиган суюқ биоёқилғи (этанол, метанол, биодизел), қаттиқ (ўтин, сомон) ва газ ҳолидаги (биогаз) ёқилғини фарқ қиладилар. Биоэтанол. Крахмал ёки шакарни сақлаган моддаларни бижғитиш йўли билан этанол (этил спирти) ни оладилар. Хомашёнинг асосий ўсимлик манбалари бўлиб дон ўсимликлари, картошка, шакар қамиш, топинамбур ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган чиқиндилар ва ёғоч, маккажўхори поясида ва гуруч қипиғида бўлган целлиюлоза хизмат қилади. Карбюраторли двигателлар учун ёқилғи сифатида этанолнинг қуйидаги афзалликлари бор: юқори октан сони (тақиқот усули бўйича 108), бу анча юқори тезланишни ва двигателнинг яхшиланган ишга туширилишини таминлайди; юқори тозаловчилик қобиляти; сувни адсорбциялаш қобиляти, бу эса қиш мавсумида этанол сақлаган ёқилғига антифриз қўшмаслигига имкон беради. Этанолнинг камчилига тўйинган буғларнинг паст босимини ва буғланиш иссиқлигининг юқорилигини киритиш мумкин, бу тоза этанолдаги бензинли двигателларнинг 10 оС дан паст бўлган ҳароратда ишга тушиши қийинлашади; бир қатор конструкцион материлларга нисбатан ортиқча коррозион фаоллиги; резина ва пилатмассага салбий таъсири. Автомобил ёқилғисига этанолни қўшимча ва компонент сифатида ишлатилишнинг иккита асосий усули қўлланилади: а) аралашма ҳамда 5-15 % (ҳажм.) этанол ва 85-90 % (ҳажм.) бензиндан иборат; б) аралашма ҳамда 78-85 % (ҳажм.) этанол ва 15-25 % (ҳажм.) бензиндан иборат. Бу ёқилғи аралашмаларини шундай ёқилғини ишлатиш учун махсус ишлаб чиқилган автомобилларда қўлланилади. Биоёқилғини ишлайдиган автомобиларнинг ишлаб чиқарилиши доимо ошиб бораяпти. Бразилия этанолни авутомобил ёқилғиси сифатида ишлатиш бўйича дунё биринчи ўринни эгаллайди. Бу мамлакатнинг 40 % дан ортиқ автомобиллари 100 %-ли этанолни ишлатадилар, қолган автомобиллар 24 % этанол ва 76 % бензиндан иборат бўлган аралашмада ишлайдилар. Дунёда этанолнинг умумий ишлаб чиқарилиши бир йилда 50 млн. м3 ни ташкил қилади. Этанолни ишлаб чиқарувчи етакчи мамлакатлари бўлиб АҚШ (бир йилда 20 млн м3 ва Брализия (бир йилда 17 млн.м3) ҳисобланади. АҚШ да биоэтанолни ишлаб чиқариш учун хомашёнинг асосий тури бўлиб маккажўхори хизмат қилади, бундан ташқари сорго ва озиқ-овқат чиқиндилари қўлланилади, Бразилияда этанолнинг барчаси шакар қамишдан олинади. Россияда этанол асосан целюлоза –қоғоз ва ёғочи қайта ишлаш саноатининг чиқиндиларидан олинган ўсимлик биомассасининг гидролизи билан ишлаб чиқарилади. Мамлакатда 5 % гача спиртни сақлаган автомобил бензининг ишлаб чиқаришини ва 5-10 % гача этанолни сақлаган ёқилғини ишлаб чиқаришни кўзда тутган ГОСТ лар мавжуд, аммо амалда этанолнинг қўшимчасини сақлаган ёқилғи солиқ қонунчиликги мукаммал эмаслиги сабабли ишлаб чиқарилмайди. Этанолли қўшимчаси бўлган автомобил бензинини ишлаб чиқариш програмаси Украина ва Литвада ишлаб чиқилган. Биометанол. Метанол (метил спирти) ҳам ички ёнув двигателлари учун ёқилғи сиқатида ишлатилади, аммо охириги вақтларда жуда чегараланган миқдорда. У келиб чиқиши нефтдан бўлган бензинга қўшимча сифатида ва метил-учламчи-бутил эфирини ишлаб чиқариш учун хомашё сифатида қўлланилиши мумкин. Метанол юқори антидетонацион тавсифга эга (октан сони мотор усули бўйича 94 ва 111 тадқиқот усули бўйича), уни қўллаганда заҳарли чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши кузаилмайди. Шу билан бирга у юқори гидрофиллик, заҳарлилик, баъзи металлар ва пластмассаларга нисбатан агресивлик бўлган камчиликларга эга. Метанолни синтез-газдан (углерод оксиди ва водород аралашмаси) босим остида оксидли рух-хромли ва рух-мисли катализаторларда оладилар. Ўз навбатида синтез-газ табиий газ, нефт фракциялари, кўмир ёки биомассадан олиниши мумкин. Биодизел (биодизел ёқилғиси) –бу ёқилғининг экологик тоза тури бўлиб минерал турларга нисбатан уни ўсимлик ёки ҳайвон ёғлари (мойлари) дан оладилар ва одатдаги дизел ёқилғисининг ўрнига ишлатадилар. Уни ишлаб чиқаришда этерификациялаш жараёнида мой ва ёғлар катализатор сифатида хизмат қиладиган натрий гидроксиди иштиронида метанол билан реакцияга киришади бунинг натижасида ёғ кислоталарнинг эфирлари ҳамда ёнаки маҳсулотлар ҳосил бўлади. Минерал дизел ёқилғиси билан деярли бир хил энергетик потенциалга эга бўлган биодизел бир қатор муҳим афзалликларга эга. Биодизелнинг афзаликларига заҳарли эмаслиги, табиий шароитларда парчаланишини кўрсатиш мумкин; у юқори алангаланиш қобилятига (унинг цетан сони 51 га тенг) ва сурковлаш қобилятига эга. Унинг манбаси бўлиб қайта тикланадиган ресурслар ҳисобланади; биодизел ишлаб чиқаришни унча қиммат бўлмаган жиҳозларни қўллаб осон ташкил қилиш мумкин. Биодизел ёқилғисининг камчиликларига нисбатан юқори қотиш ҳарорати ва парчаланишга мойиллиги ( 3 ойдан ортиқ сақланиши мумкин эмас). Биодизел дунёнинг кўпгина мамлакатларида кенг тарқалган, улар орасида Германия, Австрия, Чехия, Франция, Италияда, Швеция, АҚШ ва бошқа бир қотор мамлакатларда биодизел ёқилғисини умумий ишлаб чиқарилиши 2006 йилда 6,0 млн.т дан кўпни ташкил қилди. Энг кўп миқдори Германияда (2,7 млн.т ) ва АҚШ да (2 млн.т) ишлаб чиқилган. Биодизел ёқилғиси ҳозирги вақтда асосан одатдаги дизел ёқилғиси билан аралашма ҳолида двигателнинг конструкциясига ўзгартиришлар киритмасдан ишлаб чиқарилади. АҚШ да ишлаб чиқариладиган дизел ёқилғисининг биодизел билан аралашмаси В ҳарфи билан белгиланади, ҳарфдан кейин турган рақам биодизелнинг фоиз миқдорини кўрсатади: масалан, В2 ёқилғисида 2 % биодизел ва 98 % нефтдан келиб чиққан дизел ёқилғиси бор. Биодизелни ишлаб чиқариш учун хомашё сифатида рапс, соя, ер ёнғоқ, палма, кокос, ишлатилган кунгабоқар ва зайтун ёғлари (ишлатилган масалан, овқат тайрланганда) ҳамда ҳайвон ёғлари ишлатилиши мумкин. Биодизелнинг нархи ҳозирги вақтда “нефтли“ дизел ёқилғисининг нархидан юқори эмас ва охирига нисбатан пасайиш тенденциясига эга. Биологик ёқилғиси бир қатор кўрсатгичлари бўйича нефт маҳсулотларига қараганда афзалликларга эга, аммо шуни эсдан чиқармаслик керакки биоёқилғига ошаётган талаб қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни қишлоқ хўжалик экинларига ажратиладиган ерларини камайтиришга ва бу ерларни ёқилғи учун мўлжалланган экинлар фойдасига қайта тақсимлашга мажбур қилади, бу эса ўз навбатида озиқ-овқат маҳсулотларининг танқислигига ва уларнинг нархи олишга олиб келади. 5.5. Химмотология ва ёқилғи ҳамда мойларнинг сифатини баҳолаш баҳолаш усуллари тўғрисида тушунча Муҳим нефт маҳсулотларининг биринчи навбатда мотор ёқилғиси ва сурков материлларининг сифати ҳозирги вақтда нефтни қайта ишлаш саноатида муаммо бўлиб турибди. Нефт маҳсулотлари сифатининг муаммоси уларни қўллаш шароитлари ва двигател ҳамда машиналарда эксплутатция қилиш билан чамбарчас боғлиқ. Ёқилғи, сурков материаллари ва махсус суюқликлар (ЁСМ) нинг хоссалари, сифати ва рационал қўллаш усулларини ўрганиш химмотология деб аталадиган фанга ажралиб чиққан. ЁСМ сифатини баҳолаш ва уларнинг турли-туман хоссаларини аниқлқш учун кўп сонли физик-кимёвий усуллар, модел қурилмаларда малакавий синовлар ва ниҳоят мўлиқ ўлчамли двигател ва машиналарда эксплутатцион синовлар қўлланилади. Синовнинг малакавий усулларида реал шароитлар ва нефт маҳсулотини қўллаш шароити моделлаштирилади ва бу усуллара унинг рақобатдош шароитларда ўзини тутишини ўрганиш ва ҳисобга олишга имкон беради. Химмотология нуқтаи-назаридан бу усуллар энг истиқболлидир. Охирги вақтларда улар жадал ишлаб чиқилаяпти ва муваффақиятли қўлланилаяпти. Бу усуллар ёрдамида ҳозирги вақтда ёқилғи, мой ва сурковлар айрим турларининг сифатини тўлиқ баҳолаш мақсадида комплекс синовлари ҳам ўтказилмоқда. Ёқилғи ёки сурков материалининг янги турларини ишлатиш мумкинлигини текширишининг якунловчи босқичи бўлиб махсус программа бўйича реал шароитларда узоқ давом этадиган эксплутатцион синовлар ҳисобланади. 6-БОБ. НЕФТ ВА ГАЗ КОНДЕНСАТИНИ ҚАЙТА ИШЛАШГА ТАЙЁРЛАШ Қудуқдан қазиб олинадиган моддалар нефт, унда эриган органик (СН4 дан С4 Н10 гача) ва анорганик (Н2 S, СО2) келиб чиқишли газлар, эмульсия ва механик қўшимчалар (нефтга ҳисоблаганда 1 % гача) ҳолида минерал тузларни сақлаган (10 г/л гача) қатлам сувининг аралашмасидан иборат. Шунинг учун нефтни йиғиш ва тайёлашни йўлдаги нефт газини кондан йиғиб олиш билан бирга кўриб чиқиш зарур. Ҳозирги вақтда нефтни талаб қилинадиган стандартларгача етказиш билан борадиган йиғиш ва тайёрлашнинг турли кўринишдаги системалари мавжуд. Газли конденсат табиий газ билан бирга қазиб олинади. Товар конденсатини олиш учун уни газдан ажратиб олиш керак. Товар конденсат тўйинган буғларнинг паст босимига эга, бу уни ташиш ва сақлашда йўқотишларни камайтиришга имкон беради. 6.1. Конларда нефт ва гшазли конденсатни йиғиш, тайёрлаш ва барқарорлаштириш Нефт ва газли конденсатни конларда тайёрлашнинг асосий вазифаси бўлиб уларнинг сифатини стандартнинг талабигача етказишдан иборат. 6.1.1. Нефтни барқарорлаштириш Ер остидан олинадиган нефт кўпгина миқдорда С1-С4 енгил углеродларини сақлайди, бу углеродларнинг кўпгина қисми нефтни сақлаш ва ташишда йўқотилиш мумкин. Газларнинг ҳамда улар билан бирга енгил бензин фракцияларининг йўқотишини бартараф қилиш атмосферанинг ифлосланилишини олдини олиш учун нефтни қайта ишлаш заводига нефтни юборишдан олдин ундан С1-С4 углеродларини максимал ажратиб олиш зарур. Бундан ташқари нефтдан газларнинг борлиги қувурларда газ тиқинларининг ҳосил бўлишига олиб келади. Енгил углеводородларни нефтдан чиқариб юбориш жараёни нефтни стабилизацилаш дейилади. Олинадиган маҳсулотларнинг сифатига қўйиладиган талаблар ва конкрет шароитларга қараб нефтнинг барқарорланиши сепарациялаш ва ректификациялаш жараёнларини қўллаб ўтказилади. Сепарациялаш босимни пасайтирганда бир марта ёки кўп мартали буғлатиш билан енгил фракцияларни ажратиб олиш жараёнидан иборат. Сеперациялаш ўлчов қурилмаларида, сиқувчи насос станцияларида, нефтни тайёрлаш қурилмаларида амалга оширилади. Сепарациялашни қўллаб барқарор-ланган нефтда 1,5-2 % гача С1-С4 углеводородлари сақланиб қолинади. Конларда нефтни йиғиш ва тайёрлашнинг принципиал ўртача схемаси 6.1 расмда келтирилган. Система изомерланган ва қудуқнинг ортиқча босими остида ишлайди. Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling