В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.3.2.1.3. Товарли нефтли мойлар
- 5.3.2.1.3.1. Товарли суртилувчи мойлар
- 5.3.2.1.3.2. Товарли сурков бўлмаган мойлар
- 5.3.2.2. Пластик (консистентли) сурковлар
- 5.3.2.3. Сурков – совутувчи технологик воситалар (ССТВ)
Емирилишга қарши ва фрикцияга қарши фўлланиладиган қўндирмалар, бу қўндирмалар чегара қисмларини сурков шароитида, айниқса емирилиш хавфи юқори бўлган вақтда мойларнинг сурков хусусиятларини оширади. Емирилишга қарши қўндирмалар сифатида ҳар-хил юза бўйича таъсир қилувчи актив моддалар-барий алкилфеноли, диалкилфенилдитнофосфатлар, шунингдек арилдитиофосфор кислотаси (ЭФО) изҳутил эфирининг рухли барийли тузи қўлланилади. Фракцияга қарши қўндирмалар сифатида олтингугурт ва азот сақловчи бирикмалардан фойдаланилади.
Бу қўндирмалар авиация, автомобил двигателларида мойларнинг ҳавода кучли тарзда аралашиши туфайли кўпик ҳосил қилишининг олдини олиш учун қўлланилади. Кўпикка қарши қўндирмалар фақатгина кўпик ҳосил бўлишини огоҳлантирмасдан, балки хаволи-мойли коллоидли жараённи ҳам бузади. Кўпикка қарши қўндирмаларнинг таъсир қилиш механизми юзали мойли қаватларда қўндирма молекулаларнинг адсорбцияланиши оқибатида бу мойли қаватлар мустаҳкамлигини пасайтиришга асосланган. Энг яхши самарага кремнийли органик бирикмалар – силикон ёки полисилоксанларни қўшиш орқали эришилади. Улар сафидан энг кўпроқ полиметилсилоксан номли қўндирма қўлланади. Коррозияга қарши қўлланиладиган қўндирмалар. Бу қўндирмалар оксидланиш маҳсулотлари юзага келтирадиган коррозияга барҳам бериш учун мойларга қўшилади. Улар металл юзаларига адсорбцияланиб мономолекуляр қатламни ҳосил қилувчи қутбли моддаларни билдиради. Коррозияга қарши қўндирмалар сифатида ҳар хил олтингугурт ва фосфор сақловчи бирикмалардан фойдаланилади. Кўп функционал ва композиция қўндирмалари.Бу қўндирмалар фойдаланишнинг қулайлиги шундаки, уларнинг қўлланилиши мойларга махсус таркибли қўндирмаларни кўп миқдорда қўшилишидан воз кечишга имкон беради. Ҳозирги вақтда кўп функционал қўндирмалар ўрнига композиция қўндирмаларидан фойдаланилмоқда. Композиция қўндирмалари ҳар хил таъсир механизмига эга бўлган қўндирмалар аралашмасини ёки ҳар хил қутбли функционал гуруҳлардан, олтингугурт, фосфор, металлардан ташкил топган мураккаб органик бирикмаларни билдиради. 5.3.2.1.3. Товарли нефтли мойлар Товарли нефтли мойлар суртиладиган ва суртилмайдиган қисмларга бўлинади. Суртилувчи товарли мойлар таркибига моторли, авиацияли, индустрияли, трансмиссияли ва энергетика мойлари киради. Суртилмайдиган мойларга технологик, электроизоляция, медицина ва парфюмерия мойлари тегишли бўлади. 5.3.2.1.3.1. Товарли суртилувчи мойлар Товарли суртилувчи мойлар машина ва механизмлар ҳаракатланувчи қисмлари қаттиқ юзалари орасидаги ишқаланишни пасайтиришни таъминлайди, бу қисмлар материалларнинг емирилишни олдини олади. Ишқаланидиган юза материали молекулалари ва сурков молекулалари орасидаги занжир кучи мой молекуласининг тўсатдан ҳосил қилган занжири кучидан олиб кетади. Металл юзасида суртилувчи материалнинг мустахкам қатлами ҳосил бўлади, бу қатлам қуруқ ишқаланишга йўл қўймайди. Бундан ташқари қовушқоқ суюқлик қатламлари орасидаги ишқаланиш коэффициенти қуруқ ишқаланиш коэффициентидан ўн марта кичик. Шунинг учун яхши суртилиш амалга оширилган вақтда ишқаланишни сўндириш учун қилинадиган энергия ҳаражатлари қисқаради. Товарли суртилувчи мойларнинг классификацияси қуйидаги кўринишга эга: Мотор мойлари ҳар хил турдаги ички ёндашув двигателлари (ИЁД) – карбюреторли, инжекторли ва дизел двигателларини сурков учун мўлжалланган. Ишлаб чиқариладиган мойлар умумий ҳажмида уларнинг қисми 50-60 % ни ташкил қилади. Жаҳонда амалиётда Америка автомобил инженерлари жамиятининг (Society of Automotive Engeneers)– SAL1300 мотор мойларининг қовушқоқлик даражаси бўйича моторли мойлар классификацияси қабул қилинган. SAE синфи теварак атрофдаги муҳит ҳароратининг диапазонини билдириб унда мой двигателини стартер билан айлантирилишини (ишга тушурилишини), мой суртилувчи насос орқали двигателнинг мой суртиладиган тизими бўйича, двигател совуқ ҳолатда бўлганда ишга тушурилишида ишқаланиш қисмларида қуруқ ишқаланишга йўл қўймасликни ва ёз мавсумида юқори тезлик ҳамда юк кўп бўлган, яъни зўриқиш кўп бўлган режимда мунтазам, яхши суртилишни таъминлайди. Бу классификация бўйича мотор мойлари 11та синф қовушқоқликдаги мойларга бўлинади. Олтита киши мавсумдаги мойлар ( 0W, 5W, 10W, 15W, 20W, 25W) ва бешта ёз мавсумидаги мойлар ( 20, 30, 40, 50, 60). SAE 60 дан ўтувчи қовушқоқ синфига мансуб мойлар трансмиссия мойларига тегишли ҳисобланади. Ёз мавсумида фойдаланиладиган мой юқори ҳарорат шароитида мунтазам сурковни таъминлаш учун етарли қовушқоқликка эга бўлади. Аммо паст ҳарорат шароитида бу мой ҳаддан ташқари қовушқоқли бўлади. Натижада ғавонинг паст ҳароратида двигателни ишга тушиши қийинлашади. Бутун мавсумдаги мойлар икки сондан иборат бўлган номер билан белгиланади. Улардан биринчиси қониқарсиз ҳарорат шароитида мой динамик қовушқоқликнинг максимал қийматини билдиради ва паст ҳарорат суртиладиган дастлабки мойларнинг хусусиятларини кўрсатади. Иккинчи рақам двигателнинг ишчи ҳарорати шароитида (кинематик қовушқоқлик диапазони 100 0С ва динамик қовушқоқлик диапазони 150 0 С бўлган шароитда) мойларнинг қовушқоқлигини аниқлаб беради. W индекси (“winter” яъни “қиш”) “қиш” мавсумини билдиради. Иккита рақам орасидаги фарқ қанча катта бўлса, ҳароратнинг ўзгариши шароитида мойларнинг хусусиятлари тенг даражада бўлади. Масалан, SAE10W40 бу ерда 10W- қовушқоқликнинг қиш мавсумидаги даражаси, 40- қовушқоқликнинг ёз мавсумидаги даражаси. W индекси олдидаги рақам қанча кичик бўлса қовушқоқлик шунча паст бўлади ва қиш мавсумида двигател осонликча ишга тушади (яъни мой шунча) кўп даражада совуқ ҳаво шароитида ёки двигател ишга туширилган вақтда ўзининг хусусиятини сақлайди. W индексидан кейинги рақам қанча катта бўлса мой қизиганда ўзининг қовушқоқлигини шунча юқори даражада сақлайди. Бутун мавсумдаги мойлар қовушқоқлиги кўп даражада ўзгармайди, яъни ёз мавсумида ҳам, қиш мавсумида ҳам қовушқоқлик етарли равишда юқорилигича қолади. Мотор мойлари эксплуатация хусусиятлари даражаси ва ва қўлланиш соҳаси бўйича APJ классификацияси бўйича бўлинади; Универсал мойлар иккала категория синфлари билан белгиланади. Синфлар категорияни билдирадиган ҳарфдан сўнг турадиган лотин алфавити ҳарфлари билан белгиланади, масалан, универсал мойлар учун SF, SH, CC, CD, SF/CC, CG/CD, CF-4/SH. 5.3.2.1.3.2. Товарли сурков бўлмаган мойлар Сурков бўлмаган мойларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: технологик электроизоляцион, атир-упа ва тиббиёт учун. Технологик мойлар маълум турдаги буюмларни тайёрлаш жараёнида қўлланилади ёки буюмлар таркибига киради. Бу гуруҳ мойларининг типик вакиллари бўлиб резиналарни юмшатувчиси, резинотехник ва полимер материаллар учун пластификатор – тўлдирувчилар, лак – бўёқли буюмлар учун мойли асослар ҳисобланади. Электроизоляцион мойларга трансформаторли, конденсаторли ва кабел мойлари киради, улар суюқ диэлектриклар бўлиб электр жиҳозларнинг ток ташувчи қисмларининг ҳимоясини таъминлайдилар, тегишли электр қурилмаларини совутадилар, узгичларда электр ёйни ўчиришга кўмаклашадилар. Тиббиёт (ОҚ) мойларни масалан вазелен мойини тиббиётда юмшатувчи ва тозаловчи восита сифатида қўллайдилар, бу мойлар асосида фармацевтик препаратларни тайёлайдилар. Атир-упа мойлари (ОҚ) ни пардоз воситаларини тайёрлашда қўллайдилар. Юқорида келтирилган нефт мойларининг синифланишидан ташқари ундан ҳам батафсилроқ синифланишни қўллайдилар. Масалан, мотор мойларини қовушқоқлиги бўйича синфларга ва вазифаси ҳамда эксплутацион хоссаларинининг даражаси бўйича гуруҳларга бўладилар. 5.3.2.2. Пластик (консистентли) сурковлар Пластик сурковлар бу суюқ муҳитда қаттиқ суюуқлаштирувчи-ларнинг юқори структураланган тиксотроп дисперсиялари бўлиб, улар ёпиқ одатда оғир юкли механизмларга суркаш буйимларни ташқи муҳит таьсиридан мухофаза қилиш учун мўлжалланган. Сурковларнинг баъзи навларини турли системаларни зичлантириш (герметизациялаш) учун қўллайдилар. Пластик сурковлар типик нефтли диспрсли системалар бўлиб уларнинг барча асосий хоссалари бўлган барқарорлиги, структур-механик мустаҳкамлиги ва бошқ. эга (3.10 бўлимга қаранг). Аниқлашларича, қуюқлаштирилган сурковлар Қадимий Египитда эрамизгача 3400 йил олдин қўлланилган. Аммо фақат ХХ асрнинг 70- йилларидагина пластик сурковларнинг жадал ишлаб чиқариши ва улар ассортиментининг кўпайиши бошланди, сурковларнинг жаҳон миқёсида ишлаб чиқарилиши ва қўлланилиши бир неча мартага ошди, бу эса маълум даражада техниканинг ривожланиши ва унинг янги соҳаларининг пайдо бўлиши билан тушунтирилади. Пластик сурковларга алоҳида қизиқиш сурков мойларининг ишлаш қобиляти йўқолган мураккаб эксплутацион шароитларда ишлаш учун яроқли бўлган жуда турли хоссали сурков композияларни ҳосил қилиш зарурати билан тезлаштиради. Бундай ҳолларга юқори динамик юкламали (тишли ва занжирли узатмалар) ёки юқори айланиш частотали механизмларни киритиш мумкин, бунда мойлар ишқаланиш тугунида сақланиб қолмайди, коррозион муҳитлар, вакуумли остида ишлайдиган муҳитлар ҳамда сурков мойни механизмларга яқин келтиришни иложи бўлмаганда сурков бу механизмнинг ишини таъминлаши керак бўлган ҳолда. Пластик сурковлар сурков материалларнинг махсус синфи бўлиб мойларнинг оқувчанлигини чегараловчи махсус кўпчилик ҳолларда қаттиқ мойин диспресли қуюқлаштирувчини сурков мойларига киритиш билан таёрланади. Суюқ фаза қаттиқ заррачаларнинг тортишиш кучи туфайли ярим қаттиқ ҳолатда сақланиб турилади ҳамда қуюуқлаштирувчининг кристалли ичига механик равишда киритилади. Электрон микросуратга тушириш ҳамда рентгеноструктур таҳлил билан аниқлашларича барча сурковлар толасимон структурага эга экан. Сурков учта компонет; дисперсион муҳит (суюқ асос) -70-90 % (мас), дисперс фаза (қаттиқ қуюуқлаштирувчи) -10-13 % (мас) ва структуранинг модификаторли қўшимчалари – 1-15 % (масс) дан иборат. Дисперсион муҳит сифатида кўпчилик ҳолларда нефт мойлари ёки синтетик ва мойларининг аралашмалари дисперс фаза сифатида юқори молекуляр ёғ кислоталарнинг тузлари, қаттиқ неқт углеводородлари (церезин, петролатум) ва анорганик (бентонит, силкагел) ва органик (пигментлар, қурум кристалл полимерлар, мочивина ҳосилалари) келиб чиқишли маҳсулотлар қўлланилади. Сурковларнинг муҳим компонентлари бўлиб структура модификаторлари технологик СФМ, присадкалар ҳисобланади. Сурковларни таркиби бўйича (совунли, анорганик, органик, углеводородли,) консистенцияси бўйича (ярим суюқ, пластик ва қаттиқ) ҳамда ишлатилиш соҳаси бўйича (антифрикцион, консервацион, зичлаштирувчи, канатли) синфларга бўладилар. Таркиби бўйича пластик сурковларни тўртта гуруҳга бўладилар: 1. Углеводородли сурковлар, уларда қуюқлаштирувчилар бўлиб суюуқланиш ҳароратига яқин бўлган ҳароратда майларда эрийдиган ва суюқланиш ҳароратида мойлар билан чин эритмаларни ҳосил қила оладиган қаттиқ моддалар хизмат қилади. Бундай қуюуқлаштирувчилар сифатида қаттиқ углеводородлар: парафин, церезин, пенролатуми, мум хизмат қилиши мумкин. Асосан ҳимоя сифатида қўлланиладиган бу сурковлвр қуюуқлаштирувчининг суюқланиш ҳарорати билан чегараланган унча кенг бўлмаган пластиклик чегарасига эга. 2. Совунли сурковлар, уларда қуюуқлаштирувчилар бўлиб мойлар билан ўзаро таъсирлашмайдиган, аммо уларда дисперсияланиб коллоид системани ҳосил қиладиган қаттиқ моддалар хизмат қилади. Бундай қуюуқлаштирувчиларга совунлар киради. Бу турга ҳозирги вақтда тайёрланадиган ва қўлланиладиган барча сурковлврнинг 83-90 % киради. Совуннинг катионига қараб сурковлар бир неча хил гуруҳини фарқ қиладилар (натрийли, Летийли, калцийли, барийли, алюминийли ва б.қ.) 3. Анорганик сурковлар, уларда қуюуқлаштирувчилар бўлиб термик барқарор органик ва анорганик ингичка майдаланган моддалар (мочевина, техник углерод, слюда, силикагел ) хизмат қилади. Бу сурковлар ҳозирги вақтда совунли углеродлилардан анча қиммат ва совунли сурковларни қўллаб бўлмайдиган ҳолларда масалан, агрессив муҳитларда қўлланилади. 4. Органик сурковлар, уларда қуюқлаштирувчилар бўлиб термобарқарор юқори диспресли органик моддалар қўлланилади, уларга полимерлар, полимочивина, қурум ва б.қ. киради. Қўллаш соҳасига қараб сурковларни антифрикцион (совунли қуюқлаштирувчилар) машина ва механизмларда ишқаланишни ва деталларнинг эскиришини камайтириш учун, консервацион (углеводородли қуюуқлаштирувчилар) – металл буюмларни коррозиядан ҳимоялаш учун, зичлаштирувчи – ишқаланувчи юза, тирқиш ва туйнукларни герметик қилиш учун ҳамда канат учун сурковларга бўладилар. Сурковларнинг кўпгина қисми (ассортименти бўйича ҳам, ишлаб чиқариш ҳажми бўйича ҳам) биринчи иккита гуруҳга киради. Сурковлар коллоид структурасининг барқарорлиги стабилизатор-ларни киритганда ошади, улар сифатида сув, ишқорлар, юқори ва паст молекулали органик кислоталар ва уларнинг тузлари, спиртлар, эфирлар хизмат қилади. Сурковларнинг хоссаларини яхшилаш учун присадкаларни ҳам қўллайдилар. Барқарорлик сурковларни ишқаланиш тугунида нормал ишлашининг асосий шартларидан биридир. Барқарорлиги паст бўлганда иситиш ёки узоқ вақт сақлаш натижасида сурковлар синерезисга қобилятини кўрсатадилар, яъни фазаларнинг ажралиши содир бўлади бунда мой оқиб чиқиб сурков ўзининг пластиклигини ва сурковчи хусусиятини ёки ҳимояловчи хоссаларини йўқотади. Ҳаво кислороди, иситиш ва бошқа омилларнинг таъсири қуюуқлаштирувчининг ҳам мойнинг ҳам оксидланиши ва пачаланишига олиб келади. Сурковларда металларга коррозияловчи таъсирни кўрсатадиган кислоталар ҳамда смолали ва углеродли қатламлар пайдо бўлади; коллоид система қисман ёки тўлиқ пачаланади. Россияда сурковларнинг 200 яқин навлари ишлаб чиқарилмоқда, улардан энг кўп тарқалгани антифрикатцион (солидоллар), консервацион ва зичлаштирувчилардир. 5.3.2.3. Сурков – совутувчи технологик воситалар (ССТВ) Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling