В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Техника хавфсизлиги
- 9-БОБ. НЕФТ ФРАКЦИЯЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШДА ТЕРМОКАТАЛИТИК ЖАРАЁНЛАР
Расм- 6.6. “ Petreco” компанияси (АҚШ) нинг Bilectric электродегитратори.
1-электродегитратори корпуси; 2-трансформатор; 3-электродлар; штуцерлар; 4- хом нефтни етказиб беришники; 5-тузсизлантирилган ва сувсизлантирилган нефтни чиқаришники; 6-оқава сувларни чиқаришники; 7-сатҳи меъёрлаштириш клапани; 8-тақсимловчи коллектор; 9-тубдаги қатламларнинг йиғгичи; 10-чиқарувчи коллектор; 11-эмульсион клапан; I-хом нефт II-сувсизлантирилган ва тузсизлантирилган нефт; III-оқава суви. Тақсимловчи коллектор 8 нинг ўртасига киритилаётган нефт аппаратнинг бутун кесими бўйича бир меъёрида тақсимланади ва сувнинг сатҳи тақсимловчи клапан 7 дан юқорида сақланиб турган ҳолда сув қатламида ювилгандан сўнг вертикал равишда юқорига ҳаракат қилади. Бунда нефтга аввал нефт-сув чегарасининг сатҳи ва пастги электро текислик орасидаги ҳажмда кучсиз электр майдонда, сўнгра кучли электр майдонда электродлар орасида ишлов берилади, ундан сўнг коллектор 10 да йиғилади ва аппаратдан штуцер 5 орқали чиқариб юборилади. Электр майдонининг кучланишидаги фарқ эмульсиялардан аввал анча йирик глобулаларни ажратиб чиқишини таъминлашга ва сувнинг майда томчиларини ажратиш мураккаб масаласини бажариш учун шундай тарзда электродлар орасидаги зонани енгиллатишга имкон беради. Сув электродегидраторнинг пасти қисмида йиғилади ва аппаратдан штуцер 6 орқали чиқариб юборилади. Ҳозирги вақтда “NATCO“ (АҚШ) компанияси томонидан мутлақо янги ЕДД технологиясини (қўш қутубли электродинамик дегитратори) амалга оширувчи ҳозирги замон дегитратори ишлаб чиқилган ва дунёда кенг қўлланилмоқда. Бу технология бўйича сув нефтли эмульсияга ишлов бериш бирин-кетин ўзгарувчан ва ўзгармас ток майдонида амалга оширилади. Бундай тамойил билан ажратишни, композитли электродларни, электр токининг оптимал катталигини, ювиш учун ишлатиладиган сувнинг нефт билан самарали аралашишини меъёрлаштиришни ва бошқа тадбирларни қўллаш мавжуд бўлган дегидраторларнинг самарадорлигини ва унинг солиштирма унумдорлигини анча оширишга имкон беради (2-3 мартагача). Битта қурилмага зарур бўлган электродегидраторларнинг сони кескин камаяди. Техника хавфсизлиги. Электр тузсизлантирувчи қурилмаларга хизмат кўрсатишда ходимлар электр токининг юқори кучланиши бўлган аппаратлар билан иш тутади. Бу ҳол катта хавфни туғдиради. ЭЛОУ қурилмаларидаги юқоридаги майдончада трансформатордлар жойлашган бўлиб улар тўрсимон ва пажарасимон тўсиқларга эга. Электродегидраторга чиқиш учун мўлжаланган зинапояда блокировка қиладиган қурилма кўзда тутилган, бу қурилма зинапоянинг эшиги очилганда электр таъминлашнинг бош тармоғини ўчиришга имкон беради. Электродегидраторда нефт сатҳи пасаяганда кучланишни ўчиришга мўлжалланган қурилма бу аппаратларнинг ҳар бирида мавжуд. Юқори майдончада ва электродегидратор ичида ўрнатилган жиҳозни таъмирлашни фақатгина кучланишни узгандан кейин дегидраторлар жойлашган хонани обдон шамолатгандан сўнг ўтказиш мумкин. Ёнғин бошланса электр жиҳозлардаги кучланишни тезда узиш керак. 9-БОБ. НЕФТ ФРАКЦИЯЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШДА ТЕРМОКАТАЛИТИК ЖАРАЁНЛАР Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling