В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet44/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Расм- 6.4 . Нефтни элекротузсизлаш қурилмасининг схемаси.
1,11-насослар; 2-4-меъёрлаштирувчи насослар; 5-аралаштиргичлар; 6-иссиқлик алмаштиргичлар; 7-буғ иситгичи; 8-биринчи босқич дегитратори; 9-иккинчи босқич дегитратори; 10-нефт ажратгич; I- хом нефт; II-дэмульгаторлар; III- ишқор; IV-ювиш учун чучук сув; V- тузсизлантирилган нефт; VI-оқавага кетадиган сув.
Аппарат 8 дан нефт иккинчи босқич дегидратори 9 га такрорий ишловга келиб тушади. Электродегидратор 9 дан олдин нефтга қайтадан ювиш учун чучук сувни етказиб берадилар. Тузсизлантиришга сувнинг умумий сарфи ишлов берилаётган нефтдан 4-7 % (ҳажм.) ташкил қилади. Баъзи бир қурилмаларда ювиш учун тоза сувни фақат тузсизлантиришнинг иккинчи босқичига етказиб берадилар, биринчи босқичдан олдин эса нефтни иккинчи босқичнинг сизот сувлари билан аралаштирадилар. Шу билан бирга босқичлар ичида сувнинг айланиб туришини кўзда тутадилар. Шундай қилиб тузсизлантиришга сувнинг сарфини 2-3 мартага камайтиришга эришилади. Тузсизлантирилган нефтни аппарат 9 дан иссиқлик алмаштиргич 6 (совутгич расмда кўрсатилмаган) орқали ўтказадилар ва тузсизлантирилган нефт резервуарларига ўтказадилар. Электродегидраторларда ажратилган сувни нефт ажратгич 10 га қўшимча тиндириш учун юборадилар. Йиғиб олинган нефтни хомашё насосининг қабулига қайтариб юборадилар, сувни эса саноат канализациясига ташлаб тозалашга юборадилар.
ЭЛОУ қурилмаларининг асосий аппаратураси. Қурилманинг асосий аппарати бўлиб электродегидратор ҳисобланади, у электродлар билан жиҳозланган идиш бўлиб бу электродларга юқори кучланишли ўзгарувчан ток уланган. ЭЛОУ нинг заводлардаги қурилмаларида турли конструкцияси электродегидраторлар: вертикал, шарсимон ва горизонталлари ишлатилади.
Вертикал электродегидратор диаметри 3 м, баландлиги 5 м ва ҳажми 30 м3 бўлган цилиндирсимон идишдан иборат. Ичкарисида чинни изоляторларда осилган металл панжаралардан тузилган электродлар жойлашган. Кучланишни электродларга иккита қуввати 5 кВт дан бўлган оширувчи трансформаторлардан етказиб берадилар. Найлараро соҳасига киритилаётган хомашё электр майдонига тушиб қолади.
Сувсизлантирилган нефт юқорига кўтарилдади, сув аппаратнинг пастидан чиқариб юборилади.
Вертикал электродегидраторнинг камчилиги уни ҳозирги замон конструкциялар билан сиқиб чиқарилиши сабаб бўлиб унинг кичик солиштирма унумдорлиги ҳисобланади. Кичик унумдорлиги сабабли ЭЛОУ қурилмаларида паралел равишда 6-12 аппаратни улашга тўғри келарди. Ҳозирги вақтда янги вертикал электродегидраторларни қуртмаяаптилар, мавжуд бўлганларини эса аста-секин демонтаж (бўлакларга ажратмоқ) қилмоқдалар.
1955-1970 йилларда қурилган электр тузсизлантириш қурилмаларида ҳажми 600 м3, димаетри 10,5 м бўлган шарсимон электродегидраторлар қўлланмоқда. Бундай дегидраторнинг унумдорлиги 300-500 м3/с га тенг. Унинг таъсир этиш тамойили вертикал аппаратникидай. Шарсимон электродегидраторлар ҳозирги вақтда қурилмаяпти, чунки улар етарли даражада самарадор эмас ва металл сарфи кўп экан.
Охирги вақтларда тузсизлантириш учун асосан горизонтал электродегидраторлар қўлланилади. Кондаги қурилмаларда ҳисобланган босими 1,0 МПа бўлган горизонтал элетродегидраторлар, НҚИЗ да ҳисобланган босими 1,8 МПа бўлган электродегидраторлар кенг тарқалган. Горизонтал электродегидраторларнинг ҳажми 160-200 м3 ни, ишчи ҳарорати 160 оС гача, диаметри -3,4 м ни, узунлиги -23 м гача.
Электродлар 8 горизонтал электродегидраторда (6.5-расм) аппаратнинг деярли ўртасида жойлашган. Улар горизонтал ҳолатда бир-бирини устида жойлашган. Улар орасидаги масофа 25-40 см ни ташкил қилади. Горизонтал электродегираторга хомашёни киритиш аппарат бўйлаб жойлашган хом нефтнинг коллектори 7 орқали амалга оширилади.
Аппаратга келиб тушганда нефт тинган сув қатламига, сўнгра электродлар остидаги зонага, электродлараро соҳага ва ниҳоят электродлар устидаги зонага келиб тушади. Дегидраторнинг юқори қисмида ишлов берилган нефтни чиқарадиган коллекторлари жойлашган.

Расм- 6.5. 2 ЭГ 160 русумли горизонтал электродегидратор, умумий кўриниши.
1-корнус; 2-тузсизлантирилган нефт колектори; 3-ҳимояланган клапан учун штуцер; 4,5- ўтувчи изоляторлар учун патрубоклар; 6,9-туйнуклар; 7-хом нефт коллектори; 8-электрод; I-хом нефт; II-тузсизлантирилган нефт; III-қуйуқ қум; IV-сув буғи; V-ювиш учун сув; VI-тузли эритма.
Бундай конструкциянинг афзалликлари бўлиб нефт ҳаракатланиши-нинг узун йўли ва аппаратда унинг бўлишвақти ҳисобланади, чунки хомашёни киритиш жойи бошқа электродегидраторларникига қараганда анча пастроқда жойлашган. Бунда сувни тиндиришнинг шароитлари горизонтал электродегидраторда сувнинг йирик томчилари электрлараор соҳада жойлашган кучли электр майдонинг зонасига ҳам тушишдан олдин нефтдан тушиб қолади. Шунинг учун горизонтал электродлар қўрқмасдан кўп миқдорда сувни сақлаган нефтга ишлов бериш мумкин. Иккита киритиш жойи бўлган аппаратларда хомашё қисман электроднинг тагидаги соҳага.
Технологик тартиби. Жараённинг ҳарорати ва босими тузсизлан-тираётган нефтнинг хоссалари билан белгиланади. Барқарор эмульсияларни ҳосил қилмайдиган қовушқоқлиги кам бўлган енгил нефт 80-100 оС да тузсизлантирилади, аммо оғир нефт учун масалан ромашкин ва арлан нефти учун 130-140 оС оптимал бўлиб ҳисобланади. Шуни назарда тутиш керакки, тузсизлантиришнинг ҳароратини оширганда электр ўтказувчанлик ва ток кучи ошади, бу эса изоляторларнинг иш шароитини мураккаблаштиради. Электродлар етказиб берилаётган юқори кучланиш (11,16,5 ва 22 кВ) ва электродлар орасидаги масофага (25-40 см) қараб электр майдоннинг кучланганлиги 1-1,8 кВ/Ом оралиғида ўзгаради.
Нефтга деэмульгаторни етказиб бериш катта аҳамиятга эга. ЭЛОУ да қўлланиладиган деэмульгаторлар бу сирт-фаол моддалардир (СФМ), улар асосан ноионогендир. Ҳозирги замон деэмульгаторлдари СФМ нинг турли функционал вазифали композицияларидир (иккитадан бештагача компонентлардан). Россия ва ҲДМ мамлакатларида ”Диссолван” ва “Теркулес” туридаги деэмульгаторлар кенг тарқалган.
Деэмульгаторларнинг сарфи 1 м нефтга 2 г дан 5 г гача ўзгаради ва сув ҳамда нефтнинг ҳосил бўлаётган эмульсиянинг барқарорлигига боғлиқ бўлади. Саноатда деэмульгаторлар товар шаклда органик эритувчиларда (нефтда эрувчилар) ёки сувда (сувда эрувчилар) концентрланган эритмалар ҳамда ишлаб чиқарилади, улардан қўллашдан олдин 1-2 % -ли сувли эритмаларини тайёрлайдилар ёки товар ҳолида суюлтирмасдан ишлатадилар. Ишқорни нефтга баъзи бир ҳолларда қўшадилар (ЭЛОУ сизот сувларининг рН паст бўлганда) ювиш учун ишлатиладиган сув сифатида тоза дарё сувини, буғли конденсатни ва айрим ҳолларда қайтарилма сув таъминоти системасидан сувни ишлатадилар. Қуйида Ғарбий-Сибир нефтини тузсизлантиришнинг технологик режими кўрсаткичлари келтирилган:

Босқичлар сони

2

Нефтни иситиш ҳарорати, оС

100 – 120

Электродегидраторларнинг охири босқичдаги босим, МПа

1,0

Горизонтал электродегидраторларнинг солиштирма унумдорлиги, айл/(айл/с.)

1,4 – 2,5

Ювиш учун сувнинг сарфи, %:




1-босқичга

4 – 7

2-босқичга

3 – 4,5

Хлорли тузларнинг миқдори, мг/дм3:




ЭЛОУ гача

5 – 30

ЭЛОУ дан кейин

1 – 3

Баъзи бир НҚИЗ да Bilectric деб ном олган (АҚШ, “Petrеco”компаниясиники) сув нефтли эмульсияни қўш (горизонтал) тақсимлаш системаси бўлган горизонтал электродегитратор қўлланилади (6.6-расм) .


Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling