В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.1.2. Газ конденсатини барқарорлаштириш
Расм- 6.1-. Конларда нефтни йиғиш ва тайёрлаш схемаси.
ЎҚАТ – ўлчов қурилмаларнинг автоматлаштирилган гуруҳи; СЯНС-сиқувни якунловчи насос станцияси; С- иккинчи босиқич сеператорлари; НТҚ- нефтни тайёрлаш қурилмаси; СТҚ- сувни тайёрлаш қурилмаси; - газни қайта ишлайдиган завод; НТҚ-товар нефтни топшириш қурилмаси; НҚИ - нефтни қайта ишлаш заводи; 1 – газ; 2 – тозаланмаган сув; 3 – механик қўшимчалар; 4 – барқарор (стабиллашган) нефт; 5 – тозаланган сув. Қудуқ (бир гуруҳ қудуқлар) дан хом нефт ўлчов қурилмаларнинг автоматлаштирилган гуруҳи (ЎҚАТ) га келиб тушади, унда ҳар қайси қудуқнинг дебити ўлчанади. Сўнгра у йиғилган коллектор орқали сиқувни якунловчи насос станцияси (СЯНС) га келиб тушади, у ер – биринчи босқич сепараторларида газ билан сувнинг ажралиши ва механик қўшимчалардан дастлабки тозаланиши содир бўлади. Ундан сўнг нефт қатлам суви ва газнинг қолдиқлари билан иккинчи босқич сепараторлари (С) га келиб тушади, у ерда сувнинг кўпгина қисми ва газнинг бир қисми ажратилади, сув нефтли эмульсия эса нефтни тайёрлаш қурилмалларининг термотиндиргичлари (электродегидраторлар) га юборилади. НТҚ да 40-60 оС ҳароратда ва дэмульгаторлар иштирокида сувнинг миқдори [1 % (мас.) дан кам], минерал тузларники (20-300 мг/дм3 гача) камаяди ва қолган газ ажралиб чиқади. Барқарорлаштиришган нефт ТНТҚ га келиб тушади ва магистрал нефт қувур йўли орқали НҚИЗ га юборилади. Тозаланмаган сув НТҚ, СЯНС ва С лардан СТҚ га ўтказилади. Тозаланган сув одатда қатламни сув бостириш (қатламга ҳайдаб киритиш) учун қўлланилади. Сеператорларда ажралиб чиққан газлар узатувчи қувур орқали ГҚИЗ га ажратиш учун келиб тушади. Газларни нефтдан имкон қадар [1,5 % (мас.) дан кам] чиқариб юбориш учун уни стабиллаштириш қурилмасига юборадилар. Нефтни барқарорлаштиришнинг икки устунли қурилмасининг технологик схемаси 6.2 – расмда келтирилган. Хом нефтни хомашё насоси 5 ёрдамида иссиқлик алмаштиргич 6, буғли иситгич 7 орқали ҳайдаб ўтказадилар ва 60оС ҳарорат атрофида стабилизацион устун 2 нинг юқоридаги ликопчаси остига етказиб берадилар. Бу устун тарнов туридаги ликопчалар билан жиҳозланган (ликопчалар сони 16 дан 26 гача) бўлиб, улардан юқоридагиси отбой ликопчаси, учта пастдагиси – аралаштирувчи ликопчалар. Устунда 0,2 дан 0,4 МПа гача бўлган ортиқча босим сувли совутгич – конденсатор 8 да бензин буғларини сув билан конденсациялаш учун яхшироқ шароитни яратиб беради. Расм- 6.2. Нефтни барқарорлаштиришнинг икки устунли қурилмасининг технологик схемаси. 1-найли печ; 2,13-устунлар; 3-5,11,20- насослар; 6,17-иссиқлик алмаштиргичлар; 7-иситгич; 8,14-совутгич-конденсаторлар; 9-газ-сув ажратгичи; 10,16- редукцион клапанлар; 12-қайнатгич; 15-газ сепаратори; 18-совутгич; 19-ҳаволи совутгич аппаратори; I-хом нефт; II-қуруқ газ; III- суюқлантирилган газ; IV- стабиллашган газ; V- стабиллашган газ; VI- сув; VII-сув буғи. Нефт ликопчадан ликопгача тўкилиб анча исиган юқорига кўтарилаётган буғлар билан учрашиб енгил фракциялардан бўшайди. Устун пастидаги ҳароратни насос 3 ёрдамида найли печнинг змеевиклари орқали айланиб турадиган стабиллашган нефтнинг иссиқлиги ҳисобига 130-150 оС оралиғида сақлаб турадилар. Устуннинг пастидан чиқиб кетаётган стабиллашган нефтни насос 4 ёрдамида иссиқлик алмаштиргич 6 орқали ҳайдаб ўтказадилар, у ерда иссиқлик хом нефтга ўтади. Сўнгра стабиллашган нефт ҳаволи совутиш аппарати 19 дан ўтиб стабиллашган нефт резервуарларига келиб тушади, у ердан уни нефтни қайта ишлаш заводларига юборадилар. Устун 2 нинг юқорисидан чиқаётган газ ва буғларнинг аралашмасини совутгич – конденсатор 8 да совутадилар. Газлар ҳосил бўлган конденсат билан бирга газ сув ажратгич 9 га келиб тушади. Конденсацияланмаган газлар (қуруқ газ, асосан метан ва этан) ни газ-сув ажратгичнинг юқорисидан қурилмадан чиқариб юборадилар. Газни чиқариб юборувчи узатувчи қувурда редукцион клапан 10 ни қўядилар, бу клапан аппарат 9 ва устун 2 да барқарор босимни сақлаб туради. Газ–сув ажратгичи вертикал тўсиқ билан ажратилган. аппаратнинг биринчи ярмидан сизот тармоғида клапан билан боғланган сатҳи меъёрлаштирувчиси ёрдамида пастдан сувни чиқариб юборадилар. Иккинчи қисмидан конденсатни–углеводородлар аралашмасини насос 12 билан олиб иссиқлик алмаштиргич 17 дан ҳайдаб ўтказадилар, у ерда аралашмани тахминан 70 оС гача қиздирадилар ва стабилизацион устун 13 нинг буғлатувчи қисмига етказиб берадилар. Устун 30-32 та тарновсмон ликопчаларга эга; устундаги босимни 1,3-1,5 МПа оралиғида сақлаб турадилар. Устун 13 нинг юқорисидан газни четга чиқарадилар; газнинг оғир қисми (пропан, бутанлар) ни сувли совутгич –конденсатор 14 да конденсациялайдилар ва газ сепаратори 15 да конденсацияланмаган қисмидан ажратадилар. Бу конденсацияланмаган газни газ сепаратори-нинг юқорисидан редукцион клапан 16 орқали чиқариб газ-сув ажратгичи 9 дан чиқаётган газ билан бирлаштирадилар. Клапан 16 ёрдамида устун 13 даги босимни 1,2-1,5 МПа оралиғида сақлаб турадилар. Газ сепаратори 15 нинг пастидан четга чиқарилаётган суюқлантирилган газни насос 20 ёрдамида йиғгичга юборадилар (схемада кўрсатилмаган). Газнинг бир қисмини устун 13 нинг юқоридаги ликопчасига совуқ суғориш ҳолида қайтариб юборадилар, унинг ёрдамида устун юқорисидаги ҳароратни 40-50 оС оралиғида сақлаб турадилар. Эриган газларни етарли даражада тўлиқ ажратиш учун устун пастидаги ҳарорат 120-130 оС бўлиши керак. Бундай ҳароратни стабиллашган бензинни буғли сатҳи бўлган қайнатгич 12 орқали рециркуляция қилиш билан таъминлайдилар. Қайнатгичда бензинни 160-180 оС гача сув буғли (0,3-0,5 МПа босимли) билан қиздирадилар. Қайнатгичда ҳосил бўлган буғларни устун 13 га юборадилар, суюқлик эса –стабиллашган бензин-аппарат 12 нинг ичидаги тўсиқ орқали оқиб ўтиб системанинг босими остида иссиқлик алмаштиргич 17, совутгич 18 дан ўтади ва сўнгра стабиллашган бензин резервуарига келиб тушади (схемада кўрсатилмаган). Енгил нефтнинг барқарорланиши натижасида ундан метан, этан тўлиқ ва пропан 95 % га чиқариб юборилади, бунда нефт тўйинган буғларининг босими 40 оС да 0,85 дан 0,03 МПа гача пасаяди, бу нефтни ташиш ва сақлашда унинг фракцион таркибининг доимийлигини кафолатлайдилар. Нефтни барқарорлаштириш қурилмасининг моддий баланси [% (мас.)] қуйида келтирилган:
6.1.2. Газ конденсатини барқарорлаштириш Конденсатни барқарорлаштириш қурилмасининг схемаси Расм-6.3. Конденсатни барқарорлаштириш технологик қурилмаси (КБҚ): 1-сепаратор; 2-рекрупратив иссиқлик алмаштиргич; 3-деэтанлаш коллонаси; 4,7-печлар; 5-барқарорлаштрувчи устун; 6-дефлегматор; I-барқарор бўлмаган конденсат; II-барқарор конденсат; III-қуруқ газ; IV-пропан-бутанли фракция 6.3-расмда кўрсатилган барқарорланмаган конденсатни сепаратор 1 га юборадилар. Ажратиб чиққан суюқлик иккита оқим билан абсорбцион –буғли ишлаб берадиган устун 3 (АБУ) га келиб тушади: юқорисидаги–совуқ суғориш сифатида, пастдагиси–рекуператив иссиқлик алмаштиргич 2 да иситгандан кейин-озуқа сифатида. АБУ нинг юқоридаги маҳсулоти бўлиб асосан метан ва этандан таркиб топган фракция, пастдаги маҳсулот бу деэтанлашган конденсат ҳисобланади. Одатда сепарация газини абсорбцион-буғли ишлов берадиган устуннинг юқоридаги маҳсулоти билан қўшадилар ва компресорларда сиқувни якунлагандан кейин министрал газ қувур йўлига йўналтирадилар. Деэтанлашган конденсатнинг барқарорланишини барқарорлаштириш устуни 5 да ўтказадилар. Бунда устун 5 нинг юқорисидан пропан-бутанли фракцияни (ПБФ) ёки енгил углеводородларнинг кенг фракцияси (ЕУКФ) ни оладилар, устуннинг пастидан эса стабиллашган конденсатни чиқариб оладилар. Устуннинг пастига иссиқликни етказиб бериш учун 4,7 печларни қўллайдилар. Деэтанлаш устунидаги босим 1,9-2,5 МПа ни, барқарорлаштириш устунида босим 1,3-1,6 МПа ни ташкил қилади. Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling