Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 4.37 Mb.
bet20/70
Sana08.11.2023
Hajmi4.37 Mb.
#1756971
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   70
Bog'liq
biofizika

Е + S ↔ ES
Оддий ферментатив реакцияда битта субстрат ва битта махсулот бўлган ҳолатда бу жараённи умумий кўринишда қуйидагича ифодалаш мумкин:

Бу ерда: S – субстрат; E – фермент; k1, k-1 – субстрат-фермент комплекси ҳосил бўлишида туғри ва тескари реакция константалари.

Кейинги босқичда эса, фермент–субстрат комплекси реакция маҳсулоти ва эркин ферментни ҳосил қилади.



Бу ерда, Р- реакция маҳсулоти; k2 – реакция маҳсулотининг ҳосил бўлиш тезлиги константаси.
Бу кўринишдаги ферментатив реакцияда маҳсулот кам миқдорда бўлган ҳолатларда жараён қайтмас кўринишда кечади. Фермент –субстрат комплексининг самарали парчаланиш константа қийматини ўрганиш бу жараён бир неча босқичли кўринишда амалга ошувчи жараёнлар йиғиндисидан иборат эканлигини кўрсатади ва қуйидаги дифференциал тенглама ёрдамида ифодаланади:
d[S]/dt = - k1[S].[E] + k–1[ES];
d[E]/ dt = - k1[S][E] + k–1[ES] + k2[ES];
d[ES]/dt = k1[S].[E] - k–1[ES] - k2[ES];
d[P]/dt = k2[ES] (1).

Ушбу тенгламада икки ва учинчи тенгламаларни бирлаштириб, тизимда умумий фермент миқдорининг ўзгаришларини қуйидаги тенглама ёрдамида ифодалаш мумкин:


d([E] + [ES])/dt = 0, ёки [E] + [ES] = [E0] = const (2)
Ёпиқ тизимларда шунингдек субстрат ва маҳсулот массаси ўзгармас ҳолатда бўлади:

Download 4.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling