Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Расм. 3.2.2. Кимёвий реакция давомида бошланғич моддалар (А, В) ва реакция маҳсулотлари (С, D) энергиясининг ўзгаришлари ва фаолланиш энергиясининг кўриниши


Download 4.37 Mb.
bet23/70
Sana08.11.2023
Hajmi4.37 Mb.
#1756971
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   70
Bog'liq
biofizika

Расм. 3.2.2. Кимёвий реакция давомида бошланғич моддалар (А, В) ва реакция маҳсулотлари (С, D) энергиясининг ўзгаришлари ва фаолланиш энергиясининг кўриниши.

Бу ерда E1 –реакция тизимининг реакциядан олдинги умумий энергия қиймати; E2 – реакциядан кейинги умумий энергия қиймати; E*1 – туғри реакциянинг фаолланиш энергияси; E*2 – тескари реакциянинг фаолланиш энергияси; Q = E1 - E2 – реакциянинг иссиқлик эффекти; К – фаолланиш энергияси ёки «энергетик тусиқ» ни ифодалайди.


Ўрганилаётган тизим E1 ҳолатдан E2 ҳолатга бевосита эмас, ўз энергиясини К қийматга етказиш орқали ўтади. Яъни К- «энергетик тўсиқ» ни енгиб ўтиши талаб этилади.
Ферментатив катализнинг реакция тезлигига таъсир механизми фаолланиш энергиясини фермент камайтириши орқали тушунтирилади ва бу ҳолат қуйидагича ифодаланади (расм.3.2.3):

Расм.3.2.3. Фермент (катализатор) иштирок этмаган (1) ва иштирок этган (2) реакциялар энергиясининг реакция давомида ўзгаришларини ифодаловчи эгри чизиқ.

Бу ерда: ΔG – реакция тизимида эркин энергиянинг стандарт ўзгариши; S – бошланғич субстрат; P – реакция маҳсулоти; E (1) ва E (2) – тегишли реакцияларнинг фаолланиш энергиясининг умумий қиймати; ΔE – E (1) ва E (2) биринчи ва иккинчи реакцияларда фаолланиш энергиялари ўзгариши ўртасидаги фарқни ифодалайди. Бу кўринишдаги тизимда фермент реакция фаоллиги энергияси ўзгариши ΔE қийматини камайтиради ва натижада реакция тезлиги ортади.


Ушбу жараёнда фермент молекуласи субстрат билан “қулф-калит” мослиги асосида ёки Кошланд таърифлаган “қўл-қўлқоп” мослигида мутаносиб бирикма ҳосил қилади ва бу қуйидаги расмларда схема шаклида келтирилган (расм.3.2.4, расм.3.2.5).

Расм. 3.2.4. Ферментатив реакцияда фермент-субстрат комплекси ҳосил бўлишида қулф-калит модели. Бу ерда, А- субстрат-S ва фермент-Е нинг реакциядан олдинги ҳолати; Б- ЕS фермент- субстрат комплекси ҳосил бўлган ҳолат.


Download 4.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling