Вaриaнт-1 Иқтисодий таҳлилнинг замонавий бошқаравдаги роли, ўрни ва аҳамияти


ВAРИAНТ-17 1. Иқтисодий таҳлилнинг асосий бўлимлари ва уларинг мазмуни


Download 48.93 Kb.
bet16/25
Sana22.12.2022
Hajmi48.93 Kb.
#1043171
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25
Bog'liq
Иктисодий тахлил якуний

ВAРИAНТ-17
1. Иқтисодий таҳлилнинг асосий бўлимлари ва уларинг мазмуни.
Таҳлил (уни хўжалик фаолиятига боғламасдан ва мустақил фан сифатида ажратмай) азалдан мавжуд ва инсониятнинг жами илмий ва амалий фаолияти асосида ётувчи анча кенг тушунча ҳисобланади. Таҳлил обйект ва ҳодисаларни қисмларга ажратиб ўрганиш жараёнини ўзида акс еттиради. Таҳлилга тескари жараён сифатида синтез намоён бўлиб, у билан таҳлил кўпинча амалий ёки билиш фаолиятида уйғунлашади. Ўрганилаётган обйект тури, унинг структураси мураккаблиги, ўрганилаётган жараённинг мавҳумлик даражаси ва уларни амалга ошириш усулларига боғлиқ равишда таҳлил турли шаклларда намоён бўлади, жумладан кўпинча ҳам табиий, ҳам ижтимоий фанлар(кимёвий таҳлил, математик таҳлил, биологик таҳлил, иқтисодий таҳлил)да тадқиқот сўзининг синоними ҳисобланади. Иқтисодий таҳлил фан сифатида обйектив иқтисодий қонуниятлар ҳамда обйектив ва субйектив омиллар таъсирида юзага келган иқтисодий жараёнларни тадқиқ қилиш билан боғлиқ махсус билимлар тизимини ўзида акс еттиради.
Бошқарув функсияси сифатида режалаштириш, ҳисоб, таҳлил ва бошқарув қарорлари ўзаро чамбарчас боғланган. Таҳлил бошқарув қарорларини қабул қилишнинг илмий асоси ҳисобланади, унинг ёрдамида иқтисодий ривожланиш тенденсиялари ўрганилади, фаолият натижаларининг ўзгариши омиллар асосида тадқиқ қилинади, бизнес-режалар ва бошқарув қарорлари асосланади, уларнинг ижроси устидан назорат амалга оширилади, самарадорликни ошириш захиралари аниқланади. Юқорида айтиб ўтилган бошқарув функсияларисиз ҳеч қандай бошқарув қарорини қабул қилиш мумкин емас.
2. Иқтисодий таҳлил босқичлари.
Иқтисодий таҳлил босқичи Бу енг муҳим босқич бўлиб, бевосита таҳлил жараёнлари амалга оширилади, коърсаткичлар ҳисобланади, ўзгаришлар топилади, ўзгариш сабаблари ва унга таъсир етувчи омиллар, ҳам миқдор, ҳам тартиб жиҳатдан аниқланади. Ушбу босқичда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
- мезон кўрсаткичларини аниқлаш;
- кўрсаткичлами ҳисоб-китоб қилиш ҳамда натижалами баҳолаш;
- баҳолашда експертизадан фойдаланиш;
- натижалами умумлаштирувчи мезонлами аниқлаш;
- таҳлил натижаларини хулосага тайёрлаш.
Таҳлил натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш босқичи. Бу босқичда ўрганилаётган иқтисодий жараён якунланади. Ўзгаришларга баҳо берилади. Бундан ташқари ушбу босқичда қуйидаги ишлар амалга оширилиши зарур бўлади:
- корхона фаолияти натиж аларминг ўзгариш сабабларини тушунтириб бериш;
- корхона фаолиятини янада яхшилашга оид захиралами жамлаб кўрсатиб бериш;
- аниқланган захиралардан фойдаланиш тадбирларини белгилаш;
- таҳлил натижаларини ҳисоблаш ва ҳисоботда ифодалаш.

Download 48.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling