Вaриaнт-1 Иқтисодий таҳлилнинг замонавий бошқаравдаги роли, ўрни ва аҳамияти
Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган оддий ананавий усуллар
Download 48.93 Kb.
|
Иктисодий тахлил якуний
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Иқтисодий таҳлилда қуланиладиган иқтисодий-математик усуллар.
2. Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган оддий ананавий усуллар
ВAРИAНТ-22 1. Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган ахборотларга қўйилган талаблар. Иқтисодий таҳлил жараёнида иқтисодий ахборотларни аналитик қайта ишлашда қатор ўзига хос усул ва услублар қўлланилади. Иқтисодий таҳлилнинг усулларини икки гуруҳга ажратиш мумкин: анъанавий ва математик. Биринчисига шундай усуллар киритиладики, улар иқтисодий таҳлил махсус билимларнинг ихтисослашган тармоғи сифатида, мустақил ўқув курси сифатида юзага келган вақтдан бошлаб қўлланилган. Кўплаб математик усуллар кейинроқ, иқтисодиётда тезкор ЕҲМлардан фойдаланиш йўлга қўйилган вақтдан аналитик ишланмалар доирасига кирган. Иқтисодий таҳлилнинг асосий анъанавий усул ва услублари сирасига мутлақ, нисбий ва ўртача миқдорлардан фойдаланиш, таққослаш, гуруҳлаш, баланс методи, занжирли ўрин алмаштириш усули, мутлақ ва нисбий фарқлар, индекс усулларини киритиш мумкин. У ёки бу кўрсаткичлар, иқтисодий ҳодисалар, жараёнлар ва вазиятлар таҳлили мутлақ миқдорлардан (қиймат бўйича ёки натурал ўлчовларда ишлаб чиқариш ҳажми, товар айланмаси ҳажми, муомала харажатлари ва сарфхаражатлар миқдори, фойда миқдори) фойдаланишдан бошланади. Бухгалтерия ҳисоби ва статистикада бўлгани каби таҳлилда ҳам мутлақ миқдорларсиз иш юритиш мумкин емас. Лекин улар бухгалтерия ҳисобида асосий ўлчагичлар ҳисобланса, таҳлилда кўпинча ўртача ва нисбий миқдорларни ҳисоблаш учун база сифатида фойдаланилади. Нисбий миқдорлар аналитиклиги, тузилмавий тартиб кўрсаткичларини ўрганишда ҳам яхши намоён бўлади. Жамининг қисмини жамининг бутун олинганига нисбатини акс еттираркан, улар бутун жамини ҳам, унинг қисмини ҳам яққол тасвирлайди (масалан, ялпи маҳсулотда тайёр маҳсулот, қўшимча маҳсулотлар ва тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг улуши). 2. Иқтисодий таҳлилда қуланиладиган иқтисодий-математик усуллар. Иқтисодий таҳлилни такомиллаштиришнинг муҳим ё‗налишларидан бири корхоналар фаолиятида иқтисодий-математик усуллардан ҳамда бу борадаги илғор ахборот технологияларидаги янгиликлардан самарали фойдаланишдир. Ушбу тадбирларни муваффақиятли амалга татбиқ етилиши, иқтисодий таҳлил имкониятларини ошириб, янада кўпроқ турдаги ва мураккаб тавсифдаги масалаларни қисқа муддатда тўғри ҳал қилиш имконини беради. Натижада, корхона иқтисодий фаолиятидаги жуда кўплаб омиллар топилади, ҳамда ўрганилади, иқтисодий ресурслардан фойдаланишнинг енг мақбул йўллари танланади, қабул қилинадиган бошқарув қарорлари илмий жиҳатдан асосланади ҳамда фаолият самарадорлигини оширувчи захиралар аниқланиб, улар мақсадга мувофиқ йўналтирилади. Иқтисодий-математик усулларни иқтисодий таҳлилда қўллаш қуйидагилардан келиб чиққан: 1. Корхоналар сони кун сайин ошиб бормоқда. 2. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар номенклатураси 10 млн. тур, уларнинг хилмахиллиги еса 1 млрд. турни ташкил етади. 3. Иқтисодиёт жуда ҳам мураккаб иерархик (бў йсуниш) тизимига ега. 4. Иқтисодиётнинг барча тармоқлари жуда юқори параметрларда ишламоқдалар, яъни ишлаб чиқариладиган маҳсулот хилма-хиллиги ва таркибининг ўзгариши тез суръатлар билан бормоқда. Иқтисодий-математик усулларни таҳлилда қўллаш босқичлари Масака шарти брлгиланади Таъсир етувчи омиллар аниқланади Математик ҳисоблаш усули белгаланади Експеримент модел тузилади Бевосита ҳисоблашлар бажарилади Aниқ йечимлар топилади Download 48.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling