Вaриaнт-1 Иқтисодий таҳлилнинг замонавий бошқаравдаги роли, ўрни ва аҳамияти
Иқтисодий таҳлилини ўтказиш босқичлари
Download 48.93 Kb.
|
Иктисодий тахлил якуний
2. Иқтисодий таҳлилини ўтказиш босқичлари
ВAРИAНТ-28 1. Натижа ва омиллар ўртасидаги боғланишламинг турлари ва уламинг математик моделлари. Иқтисодий таҳлил жараёнида иқтисодий ахборотларни аналитик қайта ишлашда қатор ўзига хос усул ва услублар қўлланилади. Иқтисодий таҳлилнинг усулларини икки гуруҳга ажратиш мумкин: анъанавий ва математик. Биринчисига шундай усуллар киритиладики, улар иқтисодий таҳлил махсус билимларнинг ихтисослашган тармоғи сифатида, мустақил ўқув курси сифатида юзага келган вақтдан бошлаб қўлланилган. Кўплаб математик усуллар кейинроқ, иқтисодиётда тезкор ЕҲМлардан фойдаланиш йўлга қўйилган вақтдан аналитик ишланмалар доирасига кирган. Иқтисодий таҳлилнинг асосий анъанавий усул ва услублари сирасига мутлақ, нисбий ва ўртача миқдорлардан фойдаланиш, таққослаш, гуруҳлаш, баланс методи, занжирли ўрин алмаштириш усули, мутлақ ва нисбий фарқлар, индекс усулларини киритиш мумкин. У ёки бу кўрсаткичлар, иқтисодий ҳодисалар, жараёнлар ва вазиятлар таҳлили мутлақ миқдорлардан (қиймат бўйича ёки натурал ўлчовларда ишлаб чиқариш ҳажми, товар айланмаси ҳажми, муомала харажатлари ва сарфхаражатлар миқдори, фойда миқдори) фойдаланишдан бошланади. Бухгалтерия ҳисоби ва статистикада бўлгани каби таҳлилда ҳам мутлақ миқдорларсиз иш юритиш мумкин емас. Лекин улар бухгалтерия ҳисобида асосий ўлчагичлар ҳисобланса, таҳлилда кўпинча ўртача ва нисбий миқдорларни ҳисоблаш учун база сифатида фойдаланилади. Нисбий миқдорлар аналитиклиги, тузилмавий тартиб кўрсаткичларини ўрганишда ҳам яхши намоён бўлади. Жамининг қисмини жамининг бутун олинганига нисбатини акс еттираркан, улар бутун жамини ҳам, унинг қисмини ҳам яққол тасвирлайди (масалан, ялпи маҳсулотда тайёр маҳсулот, қўшимча маҳсулотлар ва тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг улуши). Таҳлил жараёнида ўртача миқдорлар муҳим аҳамият касб етади. Уларнинг «аналитик кучи» ўхшаш, бир турдаги кўрсаткичлар, ҳодисалар ва жараёнларни мутаносиб мажмуада умумлаштиришдан иборат. Улар хусусийдан умумийга, тасодифийдан қонуниятлига ўтишга имкон беради; уларсиз ўрганилаётган белгини турли мажмуалар бўйича таққослаш, турланаётган кўрсаткичларни вақт бўйича ўзгаришларини тавсифлашнинг иложи йўқ: улар алоҳида қиймат ва тебранишлар тасодифийлигини мавҳумлаштиришга имкон беради. Aналитик ҳисоб-китобларда, заруратга кўра, “ўртача”ларнинг турли шакллари қўлланилади: ўртача арифметик, ўртача тортилган, ўртача хронологик ва б. Download 48.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling