Васила Каримова оила психологияси


Оналик хулқ-атвори-нинг шаклланиши


Download 263.96 Kb.
bet53/73
Sana17.06.2023
Hajmi263.96 Kb.
#1553327
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   73
Bog'liq
Karimova V.M. Oila psixologiyasi-2007

Оналик хулқ-атвори-нинг шаклланиши

Олимлар онтогенетик тараққиёт даврида яхши она бўлишга сабаб бўлувчи қатор омиллар қато-

рида қиз боланинг ўз онаси билан ёшлигидан бошидан кечирган мулоқот тажрибасини, оиласида онага ва оналикка муносабат хусусиятларини, ўз оиласида кичкина болалар билан мулоқот тажрибаси борлигини инобатга оладилар (Филиппова Г.Г., 1999)23.
Бу жараёнда қизчанинг она томонидан қандай тарбияланганлигидан ташқари, муайян маданий манбалар билан танишлиги ҳам катта аҳамият касб этади. Масалан, онасидан қандай эртаклар эшитгани ёки қандай ўйинчоқлар ўйнагани бевосита унинг келажакда қандай она бўлишига таъсир этади. Масалан, ёшлигидан меҳрибон она ҳақида эшитганларини, эртак ҳолида бўлса ҳам ёвуз кампирлар, ялмоғиз аёллар, ўгай оналар ҳақида эшитганлари билан тўғри солиштириш тажрибаси бор қиз ўзининг истиқболдаги ҳаракатининг йўналишини белгилаб олиши мумкин. Ёки қўғирчоқларни эркалатиши, онасидай ғамхўрлик қилиши ҳам ижобий тажриба, лекин минг афсуски, ҳозирги пайтда ишлаб чиқарилаётган “барби” каби қўғирчоқлар қизчаларда оналикни эмас, кўпроқ аёллик фазилатларини, олифтачиликни тарбиялайди. Замонавий эртакларнинг айримларида ҳам тарбияга зид келадиган сюжетлар кўп. Ўзбеклар суйиб кўрадиган мультфильмлар, масалан, “Зумрад ва Қиммат” эртакларини ҳам агар она тўғри шарҳламаса, бола онгида нотўғри тасаввурлар шаклланиб қолиши, ўгай онанинг албатта жоҳил, отанинг ҳамиша бўйсунувчанлиги тўғрисидаги чалкаш тушунчалар пайдо бўлиши мумкин.
Онадаги туғруқдан кейинги депрессия – чақалоқ туғилгандан кейиноқ айрим оналарда пайдо бўладиган руҳий ҳолат. Бу ўзига хос хасталик бўлиб, унинг олдини олиш учун кўп ҳаракатлар қилинмоқда, чунки бунда ҳам психологик омилларнинг роли катта. Кузатишларнинг кўрсатишича, агар оилада эр-хотин муносабатлари яхши бўлмаса, отанинг болага эътибори етарли бўлмаган вазиятларда, онага амалий ҳамда молиявий кўмак бериш йўлга қўйилмаган бўлса, шу каби қийинчиликлар онада депрессияни ҳосил қилади (Rodrigues ва бошқалар, 2003).

Download 263.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling