Васила Каримова


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/83
Sana30.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1735326
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   83
Bog'liq
Оила Каримова

1. Ўзига жалб этиш – янги танишларнинг бир-бирларига новербал 
белгилар орқали қизиқиши борлигини билдириш. Бу даврда шериклар 
дилидаги истак ва хоҳишларини янги танишган одамида мавжудлигини 
таҳлил этади. Бунга одатда асосан одамдаги ақл-заковат, самимият, қўли 
очиқлик, юмор ҳисси, ишончлилик, дадиллик, қизлардаги ибо каби сифатлар 
сабабчи бўлади. Бу сифатлар ҳаммага ёқадиган сифатлар бўлгани учун ҳам 
янги танишлар ўзларида айнан шеригига ёқадиган шу сифатларни намоён 
этишга интиладилар. 
2. Машғуллик ёки ром бўлиб қолиш. Бу босқичда танишиб улгурган 
ёшлар давомли учрашувлар натижасида бир-бирларидаги ижобий 
сифатларни англаб, бир-бирларига кўника бошлайди. Фақат эътибор ижобий, 
яхши сифатларга қаратилгани боис шериклар адашишлари ҳам мумкин, 
қолаверса, янги танишлар ўзларини бироз сунъий тутиб, асл қиёфаларини 
атайлаб ниқоблашга ҳам уринганликлари учун мабодо салбий сифатлар ҳам 
намоён бўлиб қолган тақдирда айримлар ажрашиб кетадилар, айримлар эса 
учрашувларни давом эттираверадилар. 
3. Кўникиш – муносабатлардаги ўзига хос янгиликнинг камайиб 
боришидир. Энди бошида ўзгача жозиба касб этган ташқи кўриниш, хусн, 
қадди-қомат кабилар одатийдек идрок этилиб, ҳиссиётлар тобора камайиб 
боради.
4. Кутиш – муносабатларнинг муайян босқичида хаёл-фантазиядаги 
идеал образ билан реал, кундалик ҳаётда тобора намоён бўлиб бораётган асл 
нусха ўртасида айрим зиддиятлар, қарама-қаршиликлар кўзга ташланиши 
билан бошланади. Энди тобора кутишлар тизимида кўнгил қолиш, 
афсусланиш каби ҳолатлар ҳам пайдо бўлиб, онг шерикдаги айрим салбий
ёқимсиз сифатларни ҳам идрок қила бошлайди. Бунга айни шу давр ичида 
бошқалар билан танишиш тажрибаси ҳам сабаб бўлиши мумкин. Масалан, 
талаба йигитнинг бошқа бир шаҳарга олимпиадага ёки хизмат сафарига 
бориши, у ерда ўзгача нафосатли бир қиз билан танишиб қолиши унда 


55 
солиштириш имкониятини яратади, ва қайтиб келгач, учрашиб юрган 
қизидан айни ўша сифатларни кутади, лекин тополмаса, ундан ранжий 
бошлайди. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling