Васила Каримова


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/83
Sana30.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1735326
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   83
Bog'liq
Оила Каримова

5. Кўнгил қолиш – бу шундай босқички, унда хаяжонли ишқ-муҳаббат 
ҳислари ўрнини алам, ғазаб, алданганликни англаш эгаллай бошлайди, шерик 
тўғрисидаги ижобий образ салбий образ билан алмашиб боради. Кўпчилик 
ёшлар айни шу босқичда бир-бирларидан ажралиб қоладилар. 
6. Ҳаддан ошиш ёки муносабатлар чегарасининг дарз кетиши – 
босқичида шериклардан бири (баъзан иккаласи бир вақтда) муносабатларга 
чек-чегара қўйиш вақти келганлигини англаб қолади. Шу фикр пайдо бўлган 
ондан бошлаб, улар яна бир карра қабул қилинган қарорнинг нечоғли тўғри 
эканлигини ўйлаб кўришади. Одатда бу ноўрин талабларни бир-бирига 
қўйиш орқали ҳиссиётларни текшириш орқали рўй беради. Масалан, “бу ва 
яна бу таклифларимга кўнсаанг, сенга уйланаман, бўлмаса, орамиз очиқ” 
қабилида. 
7. Муносабатларнинг тугаши – бир-бирлари билан бошқа сира юз 
кўришмаслик билан боғлиқ қарор чиқаришдан бошланади. Айримлар 
шеригининг айбдор эмаслигини билиб турса-да, муносабатларни тугатгиси 
келаверади, айримлар эса бир-биридан кўнгилсиз бўлиб қолган бўлсаларда, 
биргада яшайверади. Бундайлар ўзаро муомалани кескин камайтириб, деярли 
гаплашмай ҳам яшайверади, бундай аразлашлар кўпинча у ёки бу томоннинг 
депрессив ҳолатини, асаббузарликни келтириб чиқаради. Чунки одатда 
бундай ҳолатда қолган шахс бошқа севгилиси йўқлигидан ёки янги танишлар 
ҳам шундай алдаб кетишидан, боласи тақдирини ижобий хал қила 
олмаслигидан жуда қайғуради ва ҳатто касалга ҳам чалиниб қолади. 
Эр ва хотин ўртасидаги романтик муносабатлар ёки ишқ-муҳаббат 
аслида бир инсоннинг бошқаси устидан доимий ҳукмронлиги, бу ҳислардан 
ўз манфаати нуқтаи назаридан фойдаланиши демакдир. Бундай 
ҳаракатларнинг типик мисоли адабиётда ўз аксини топган бўлиб, бу – Дон 
Жуан образидир. У ўз жинсий майлларини қондириш мақсадида янгидан-
янги қурбонларни топади ва ўз хоҳиши йўлида уларнинг ҳис-туйғуларини 
топтаб кетаверади. Ёки гўзал ва келишган аёл ўз мафтункорлиги билан 
эркакларни ром этиш йўли билан уларнинг хисларини жиловлаб олиши 
мумкин. Яъни, Шостром деган олимнинг фикрича, ҳар қандай ишқ-
муҳаббатда ана шундай манипулятив ҳолатлар мавжуд бўлади. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling