Васила Каримова
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Оила Каримова
- Bu sahifa navigatsiya:
- Никоҳ модели
- Ота-она оиласи
- Опа-сингил, ака-инилик муносабатларига асосланган оила модели
Эр-хотин муносабатла-
рини мувофиқлаштириш- га оид қонуниятлар Я.Гозман, К.Хорни ва бошқаларнинг ёзишларича, фақат эмоционал ҳиссиётларга таянган эр ва хотин муносабатлари тобора вақт ўтиши билан оқилона ҳамкорлик ва дўстлик, қон-қариндошлик муносабатларига айланиб боради. Ю.Дубровиннинг (2004) таъкидлашича, “Кўпчилик никоҳларни бахтли ҳам бахтсиз ҳам деб аташ мушкул, чунки уларда эр-хотинларнинг бир-бирларини секин-аста тарбиялаб боришлари ва тақдир тақозоси билан бора-бора муносабатлар чуқурлашиб, тушуниш ҳисси ва дўстона муносабатлар сайқал топиб, у ҳаттоки, романтик муҳаббат даражасига кўтарилади”. Никоҳ модели. Оила ва никоҳ бўйича кўплаб мутахассислар З.Фрейд ва А.Адлернинг ғояларини маъқуллаган ҳолда шуни таъкидлайдиларки, оила қураётган ёш келин-куёвлар ўзлари англамаган равишда ўзлари тарбия топган оилаларининг моделини янги оилага тадбиқ эта бошлайдилар. Ота-она оиласи З.Фрейднинг психоаналитик назарияси мос келади. Унга мувофиқ, бола ўзи катта бўлган оиласидаги ўз жинсига мос ота ёки она образига ўзини идентификация қилиб, ҳаёти мобайнида кўрган- кечирганларини хатти-ҳаракатларида такрорлайди, қарама-қарши жинс вакили бўлмиш ота-онанинг образи эса турмуш ўртоғини танлашни белгилайди. Агар ушбу образ ижобий бўлган бўлса, масалан, қиз бола учун отаси идеал, намунали туюлса, келажакда шу қиз ўз турмуш ўртоғи билан келишиб яшашга мойил бўлади. Мободо образ салбий бўлса (ота ичувчи ёки бевафолик қилиб ташлаб кетган), унга ўхшамаган инсонни қидирадию, аслида топган тақдирда ҳам у билан келишиб яшашига ўзи ҳам ишонмайди, руҳий изтиробда бўлади, кўп иккиланади. Агар ўзи ўсиб улғайган оила кичик бўлса, истиқболда у ҳам айнан детоцентрик, кичик оила қуришга интилади. Опа-сингил, ака-инилик муносабатларига асосланган оила модели А.Адлер ғоялари таъсирида ишлаб чиқилган. Унга кўра, эр-хотин алоқалари мустаҳкам ва барқарор бўлиши учун иккаси ўз муносабатлари жараёнида акалари ёки опа-сингиллари билан бўладиган ҳамкорлик, лидерлик, ҳукмронлик, масъулият, ғамхўрлик, тобелик каби қатор муносабатларини рўёбга чиқаришлари лозим (сиблинг ёндашув). Бу алоқаларнинг бир кўриниши шундайки, унда эр ва хотин бир-бирига акадай, сингилдай у ёки бу муносабатлардаги кемтикликларни тўлдириб боришлари мумкин (комплементар никоҳ). Бу биздаги муносабатларга ҳам хос бўлиб, кўпгина ўзбек оилаларида хотин эрини “ака” деб атаса, эр биринчи фарзанд туғилгач, хотинига тўнғич фарзанднинг исмини айтиб мурожаат қилади. Бу ҳолат айниқса, эр ўз оиласида сингилларининг акаси бўлган бўлса, ёки хотин ҳам ўз навбатида ота-онасининг уйида акаларнинг синглиси бўлган бўлса комплементар тарзда уйғунлик кашф этади, улар оилавий муносабатларда ким устун, ким тобе каби муаммоларга дуч келмайдилар. Агар хотин ўз оиласида бирига сингил, бирига опа бўлиб катта бўлган бўлса, у ёки бу тажриба эри бўлган муносабатларда қисман комплементар вазифани бажаради. Ниҳоят, агар эр ўз оиласида тўнғич фарзанд ва хотин ҳам ўз оиласида тўнғич бўлган бўлса, унда эр-хотин муносабатлари 60 нокомплементар никоҳга тўғри келади, яъни, улар тенг мавқели бўлгани учун одатда ўзаро муносабатларида лидерлик ва ўзаро адаптация ҳолатлари муайян қийинчиликлар ва муаммолар билан кечади, тез-тез бир-бирига нималарнидир даъво қиладиган, ўз фикрини уқтириш ва амалга оширишга мойиллик кузатилади. Одатда бундай никоҳ икки зиёли инсон ўртасида тузилган бўлса, улар бахтли бўлишлари мумкин, айниқса, ҳозирги даврда, лекин ўзаро тил топишиб, кўникиб кетишларига анчагина вақт, сабр-тоқат керак бўлади. Ота-онасининг оиласида кўрган-кечирганлари боланинг бўлғуси оиласи, ундаги эр-хотин муносабатлари, фарзандлар тарбияси, қариндош-уруғлар билан бўладиган мураккаб ўзаро алоқаларнинг қандай кечишини белгиловчи муҳим омилдир. Ушбу омилнинг таъсирини батафсил ўрганган олимлардан бири Н. Пезешкиан (1993) бўлиб, у бундай таъсирчанликнинг 3 жиҳатини алоҳида ажратади: турли стрессларга нисбатан муносабат; ҳиссиётларга берилувчанлик ва унинг оқибатлари – ижтимоий хатти- ҳаракат меъёрлари; оилавий муносабатлар. Пезешкиан ота-она оиласида кўрган-кечирганлари таъсирида турлича стрессларга ҳозиржавобликнинг тўрт хил типик усулларини, йўлларини ажратади: Аввало, бу – тана реакциялари ёки вужуд билан жавоб бериш бўлиб, у турли психосоматик касалликлар ёки ҳолатларга нисбатан инсон вужудининг жавоби (масалан, уйқу, кайф бўлиш, очлик ёки тўқлик каби) сифатида намоён бўлади. Бунда масалан, ота-она оиласида урф бўлган хазил- хузул, айтишувлар орқали у ёки бу зарар етказувчи тангликларнинг олдини олиш тажрибаси назарда тутилади. Фаолият ҳам стресснинг олдини олиш воситаси сифатида муаллиф томонидан икки йўналишда бўлиши мумкинлиги қайд этилади. Масалан, биринчиси – ишга муккадан кетиш орқали стрессни ечиш бўлса, иккинчиси – у ёки бу соҳадаги ютуқлар ва қўлга киритилган натижалар орқали ўзини-ўзи тинчлантириш, тангликлардан “қочиш”ни англатади. Мулоқот ёки бевосита муомала шаклида одам кўпроқ турли суҳбатдошларни топиб, улар билан киришиб кетиш орқали ёки аксинча, ўзини ёлғизликка маҳкум этиш орқали стрессни енгиллатиш усули бўлса, охирги йўл – хаёлга берилиш, яъни, реал ҳаракатларни рамзий таассуротдаги образлар билан алмаштириш ҳисобига тангликлардан узоқлашишдир. Ҳиссиётларга берилиш ҳамда уни ижтимоий хатти-ҳаракат нормаларига мувофиқлаштириш – бу кўрган-кечирган ҳиссиётлар ва хулқ намуналари тўғрисидаги тасаввурлар. Пезешкиан бевосита ҳиссий-эмоционал нормаларга севги-муҳаббатни, ишонч, умид, сабр-қаноат, ўзгаларга эътиборли бўлиш, ўзгалар билан яқин самимий муносабатларга кириша олиш, эътиқодлилик, диний ҳиссиётларни киритади. Бундай ҳиссиётлар одатда ота-онаси, яқинлари, ака, опалар, ука-сингиллар билан ўзини идентификация қилиш, ўзини улар билан солиштириш, ўхшашликка интилиш жараёнида шаклланади. Айнан шу сабабли инсон кимгадир ишонишга, самимий 61 мурувват кўрсатишга ўрганади. Оила муҳитида бошдан кечирган ҳиссиётлар оқибати бўлмиш хатти-ҳаракатлар нормаларига эса бир сўзлилик, саранжом- саришталик, озодалик, самимият, адолатлилик, интилувчанлик, тежамкорлик, садоқат, ишонч, халоллик кабилар киради. Пезешкиан, айни эмоционал соҳаларда эр-хотин ўзаро муносабатларининг ўхшамаслигини эр-хотин низоларида асосий низо келтириб чиқарувчи сабаб, деб ҳисоблайди. Хатти- ҳаракат нормаларидаги келишмовчиликлар ҳам муҳим, лекин улар психотерапевтик амалиётда бироз юмшоқроқ ҳисобланади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling