Вазирлиги тошкент кимё технология институти
НАЗОРАТ ВА МУЛОҲАЗА САВОЛЛАРИ
Download 391.21 Kb.
|
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош-hozir.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-мавзу. ЛОГИСТИКАДА ТРАНСПОРТ НУҚТАИ НАЗАРЛАРИ
- .Транспорт воситаларининг турлари ва уларнинг моддий техника базаси.
НАЗОРАТ ВА МУЛОҲАЗА САВОЛЛАРИ
1. Стратегия ва уни логастикада амалга ошириш. 2. Логистик тизимда стратегия ва тактика қандай тузилади. 3. Логистик фаолиятда стратегиянинг турлари. 4. Моддий оқимларни башорат қилишнинг мазмуни. 5. Логистик тизим кўрсаткичлари. 34
5-мавзу. ЛОГИСТИКАДА ТРАНСПОРТ НУҚТАИ НАЗАРЛАРИ 5.1.Транспорт воситаларининг турлари ва уларнинг моддий техника базаси. 5.2. Транспорт турларининг моддий- техника базаси. 5.3. Маҳсулотларни етказиб бериш тизимини бошқариш. 5.4. Автотранспорт ҳаракатланувчи таркиби ишининг техник фойдаланиш кўрсаткичлари. 5.1.Транспорт воситаларининг турлари ва уларнинг моддий техника базаси. Транспорт одамлар ва юкларни ташишда бўладиган, моддий ишлаб чиқариш тармоғидир. Ижтимоий ишлаб чиқариш тузилмаси моддий хизматлар ишлаб чиқаришга киради. Ижтимоий ишлаб чиқаришда транспортнинг ўрни 14-чизмада кўрсатилган. Ижтимоий ишлаб чиқариш Моддий ишлаб чиқариш Номоддий ишлаб чиқариш Моддий неъматлар ишлаб чиқариш Моддий хизматлар ишлаб чиқариш Транспорт 14-чизма. Ижтимой ишлаб чиқаришда транспортнинг ўрни. Моддий оқимнинг биринчи хомашё манбаидан охири истеъмолчигача ҳаракатидаги логистика операцияларининг муҳим қисми турли транспорт воситаларидан фойдаланиш орқали амалга оширилади. Бу операцияларни бажаришга кетган харажатлар логистикага кетган умумий харажатларнинг 50 % ини ташкил этади. Бажарган ишига қараб, транспорт икки асосий гуруҳга бўлинади: 1.оммавий фойдаланиладиган таранспорт халқ хўжалигининг тармоғи бўлиб, юк ва йўловчи ташишда аҳолига ва халқ хўжалигининг барча тармоқлари эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. Бу тарнспорт аҳолига ҳам алоқа йўли тизимида хизмат қилади. Уни кўпинча магистраль (магистраль қандайдир тизимдаги асосий бош чизиқ, бу ерда алоқа йўллари тизими) деб аталади. Оммавий фойдаланиладиган таранспорт тушунчаси ўз ичига темир йўл транспорти, сув транспорти (денгиз ва дарё), автомобиль транспорти, ҳаво транспорти ва қувур транспортини олади. 2. Нооммавий фойдаланиладиган транспорт - ишлаб чиқариш ичидаги транспорт ҳамда нотранспорт корхоналарига тегишли бўлган транспорт воситаларининг барча шакллари. Транспортнинг ноомавий туридан фойдаланган ҳолда юклар ташишни ташкил қилиш ишлаб чиқариш логистикасининг предметидир. Товар ҳаракатида каналларни танлаш масаласи логистика доирасида ечилади. Транспорт логистикасининг предмети оммавий вазифадаги транспорт юк таъминотини ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган комплекс масалалар ҳисобланади. Транспорт логистикасининг вазифалари: Транспорт тизимларини, жумладан транспорт коридорлари ва транспорт занжирларини ташкил этиш: транспорт жараёнларининг турли хил транспорт бирлигини режалаштириш (аралаш таъминлаш ҳолатида); * транспорт - омбор жараёнларининг технологик бирлигини таъминлаш; * транспорт жараёнини омбор ва ишлаб чиқариш билан режалаштириш; * транспорт воситаси турини танлаш; * транспорт воситасини текин таъминлаш; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling