Глоссарий
Демография – аҳоли жадвали, рўйхати каби маъноларни англатиб, аҳоли
ёши, жинси, табиий ва механик ҳаракатини ўрганувчи фандир.
Демографик жараёнлар – бирор район, ҳудуддаги аҳолининг туғилиши,
ўлим кўрсаткичлари, динамикаси, миграцион ҳаракати, ёш жинс
таркибининг маълум муддатдаги ҳолатидир.
Аҳолининг туғилиш кўрсаткичи – йил давомида ҳар 1000 кишига тирик
туғилган аҳоли сони.
Ўлим кўрсаткичи – ўлим сонининг ҳар 1000 кишига нисбати.
Табиий ўсиш – ўлим кўрсаткичларига нисбатан туғилишнинг юқори
бўлиши ҳолати
Депопуляция – маълум ҳудудда комплекс сабабларга кўра аҳолининг
камайиши.
Қўшимча маълумотлар
Дунё миқёсида туғилишнинг юқори коэффициенти 3,3ни ва аҳоли
такрор барпо бўлишининг нетто коэффициенти 1,6. Шунингдек, дунёда
аҳолининг ўртача умр кўришидаги давомийлик 65 ёшни, туғилиш ва
ўлим даражаси тахминан йилига 15,5 ‰ ни ташкил қилади.
Аҳоли такрор барпо бўлишининг икки типи мавжуд:
I-
тип. «Демографик қиш» – иқтисодий жиҳатдан юқори
ривожланишдаги ва баъзи собиқ иттифоқ давлатлари учун хос. Бу
типдаги давлатларда туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари паст бўлиб,
табиий ўсиш «0»га яқин, баъзи мамлакатларда аҳолининг табиий
камайиши билан характерланади.
II- тип. «Демографик баҳор» - туғилиш кўрсаткичларининг
юқорилиги ва ўлимнинг туғилишга нисбатан пастлиги бу типдаги
давлатлар учун хос. Уларга Африка, Осиё ва Лотин Америкасидаги
қатор давлатларни киритиш мумкин. Туғилишга нисбатан
ўлимнинг пастлиги ҳозирги кунда амалда дунёнинг барча
мамлакатлари учун хос, бу биринчи навбатда тиббиётнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |