69
Глоссарий
Миграция – аҳолининг бир ҳудуддан иккинчисига кўчиши.
Иммиграция – бирор мамлакатга фуқароларнинг бошқа мамлакатдан
кўчиб келиши.
Эмиграция - бирор мамлакатдан фуқароларнинг бошқа мамлакатга кўчиб
кетиши.
Миграция сальдоси – иммиграция ва эмиграция орасидаги нисбий фарқ.
Қўшимча маълумотлар
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти прогнозларига кўра, 2005 йилга
бориб Россия аҳолиси 137 млн. кишигача камаяди [1]. Россия Давлат
статистика қўмитаси прогнозларига кўра, мамлакатда 12 йил
илгарироқ яъни 2013 йилга қадар бу ҳолат юз бериши ҳамда 2016 йилда
135 млн. ташкил этиши кутилмоқда [2]. 2006 йилга қадар меҳнат
ресурслари ўрнинидаги аҳолининг пенсияга чиқиши меҳнат ресурслари
ўрнини тўлдирувчи авлоднинг (4 млн.) улар ўрнини эгаллашига сабаб
бўлди. Бироқ, келгусида меҳнат ресурсларининг ўрнини тўлдиришда бу
даражадаги комюктура юз бермайди. 2006-2015 йилларда меҳнатга
яроқли ёшдаги аҳоли 10 млн. кишини ташкил этгани ҳолда, ҳар йилига
1 фоиздан ортиқ меҳнатга яроқли аҳоли камайиб боради.
Россия тарихида туғилишнинг юқорилигига хос кўплаб мисоллар
келтириш мумкин. ХVIII асрнинг иккинчи ярмида Шуи шаҳри яқинида
яшаб ўтган Федор Васильев 87 нафар ўғил-қизларнинг отаси сифатида
тарихда қолган. У биринчи хотинидан 4 марта 4 нафардан, 7 марта 3
Do'stlaringiz bilan baham: