Вазирлиги
§. Экологик омилнинг демографик жараёнларга таъсири
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
А А, Якубов Ў Ш, Райимжонов З Ҳ Аҳоли географияси ва демография
5 §. Экологик омилнинг демографик жараёнларга таъсири
Агар, ХХ асрда демографик жараёнларнинг фаоллашувига жаҳон урушлари ва аср охиридаги геосиёсий жараёнлар ўз таъсирини кўрсатган бўлса, XXI асрга келиб, дунёнинг турли минтақаларида турли кўринишдаги табиий офатларнинг ортиб бориши билан боғлиқ бўлиши дунё олимлари томонидан башорат қилинмоқда. Рус олимлари В.Л. Котелников ва Ю.Г. Саушкинлар таъкидлашича, «Аҳоли табиат қонунларидан фойдаланган ҳолда яшайди, меҳнат қилади, дам олади ва даволанади. Фан бу қонуниятларни ўзлаштириш учун жуда кўп ишларни амалга оширди. Бироқ, географик муҳитдаги ўзгартирилган ва ўзгартириладиган табиат қонунларининг барча жиҳатлари тўлиқ ўрганилмаган». Олимларнинг фикрича, географик муҳитнинг жамият томонидан ўзгартирилиши доимо қуйидаги мақсадлардан келиб чиқади: а) эҳтиёж маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг кенгайиши; б) инсон ҳаётида бевосита аҳамиятга эга бўлган аҳоли пунктларининг кенгайиши; в) инсон меҳнати ва яшаш шароитларини яхшилаш; г) касалликларга қарши кураш, кишилар саломатлигини яхшилаш; д) инсониятнинг дам олиши ва даволаниши каби мақсадлар [1]. География тарихида, яъни XVII асрнинг бошларига қадар Шимолий Америка табиати мутлақо ўзгартирилмаган, Миссисипи дарёси қирғоқлари бўйлаб бутун АҚШ нинг шарқи ва Канаданинг жануби-шарқий кенгликлари қалин ўрмонлар билан қопланган бўлган. Аксарият қисми Европадан борган колоннизаторлар томонидан ўрмонларнинг кесилиши бугунга қадар, яъни 200- 250 йил давом этди. Натижада, ажойиб табиат меъёри ҳукм сурган бу ҳудудда мутлақо ўзгача манзара касб этган саноат минтақаси пайдо бўлди. 1908 йилда табиий ресурсларни муҳофаза қилишга бағишлаб ўтказилган конференцияда Т.Рузвельт шундай деган:-«Биз табиий ресурслардан кенг фойдаланишимиз натижасида бойидик ва ўзимизни ютуқларимиздан миннатдор ва мағрур тутамиз. Бироқ, ўрмонларнинг йўқолиб кетиши, кўмир, нефть, ва темир рудалари заҳиралари тугаганидан кейин, қандай ҳолатга тушишимиз тўғрисида ўйлашга ҳозир вақт етди!». Албатта, Т.Рузвельт ўз эътирофида бугунги кундаги иқлим 66 ўзгаришлари оқибатида АҚШ да бўлаётган табиий офатларни назарда тутмаган. Демак, демографик жараёнларнинг табиатга сезиларли таъсир этиши тўғрисидаги тушунчалар ХХ аср бошларидаёқ жамоатчилик диққатида бўлган. Шу боис, бугунги кундаги иқлим ўзгариши оқибатида юзага келаётган табиий офатларнинг пайдо бўлишини «бумеранг» га ўхшатиш мумкин, яъни, табиат ўз акс таъсирини кўрсатмоқда. Буни «Орол муаммоси» мисолида ҳам кўриш мумкин. Охирги 40 йил давомида Орол денгизи сатҳи 20-21 метргача тушиб кетди ва денгизнинг қуриб қолган майдони эса, 3 млн. гектардан кўпроқни ташкил этади ва унинг деярли ярми Ўзбекистон ҳудудига тўғри келади. Орол тубидан очилиб қолган ва ҳар йили 100 млн. тоннадан ортиқ туз қишлоқ хўжалиги ерларига ёйилиб, ҳудуддаги ҳар гектар ерга келиб тушадиган тузлар миқдори 520-600 кг.ни ташкил этмоқда. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда Сурхон-Шеробод воҳаси, Қарши даштлари, Мирзачўлни ўзлаштириш учун минглаб, оилалар ўзлаштирилиши лозим бўлган ҳудудларга кўчирилган. Масалан, 1949 йил 20 июнда 6615 хўжалик оилалари кўчирилган. Жумладан, Мирзачўлга 3337 та оила, Сирдарёга 3278 оила кўчирилган. Бу даврда юзлаб жамоа хўжаликлари ташкил этилиб, қўриқ ерлар ўзлаштирилди. Ўнлаб суғориш иншоотлари қурилди. Натижада, сув сарфи ҳам бир неча ўн мартага ортди. Орол сатҳи пасая бориб, Мўйноқ ва бошқа аҳоли пунктларида аҳоли сезиларли даражада камайди. Сўнгги йилларда атроф муҳитнинг комплекс омиллари таъсирида аҳоли саломатлиги билан боғлиқ баъзи салбий ҳолатларнинг интенсив ўсиши кузатилади Булар чўллашув жараёнининг фаоллашуви чучук сувлар танқислиги табиат экотизим ларининг нафақат деградацияси, балки аҳолининг табиий ўсишига ҳам таъсир кўрсатмоқда [2]. Бу каби ҳолатни фожеали ҳудуднинг Қозоғистонга тегишли қисмида ҳам кузатиш мумкин. Бироқ, Ўзбекистон Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига нисбатан аҳолиси ўсишда давом этмоқда. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling