Вазирлиги
- жадвал 1989-2004 йилларда Марказий Осиё аҳоли сони кўрсаткичлари (млн
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
А А, Якубов Ў Ш, Райимжонов З Ҳ Аҳоли географияси ва демография
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14- жадвал 1989-2000 йилларда Марказий Осиё аҳоли миграцияси кўрсаткичлари (минг киши).
13- жадвал
1989-2004 йилларда Марказий Осиё аҳоли сони кўрсаткичлари (млн. киши). Мамлакатлар 1989 1994 2004 2004 йилда 1989 йилга нисбатан Қозоғистон 16,5 16,9 15,0 0,91 Қирғизистон 4,3 4,5 5,1 1,19 Тожикистон 5,1 5,7 6,6 1,29 Туркманистон 3,5 4,3 4,8 1,37 Ўзбекистон 19,9 22,2 25,1 1,26 Манба: Население России 2001. –М.: 2002. 168 б. ва муаллиф ҳисоби. Кейинги йилларда аҳоли сонига миграция жараёнлари ҳам салмоқли таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, жадвалда кўриб турганингиздек, Қозоғистон аҳолисининг 1994 йилдан кейинги пасайиши айнан аҳоли миграцияси билан 67 боғлиқ бўлди. Ўзбекистонда ҳозирча табиий ўсишнинг Орол бўйидан бошқа минтақаларида юқорилиги ҳисобига сақланиб қолмоқда. 1994 йилларда Орол экологик инқирози ҳудуди (Қорақалпоғистон Республикаси, Қозоғистон, шундан Қизил Ўрда ва Октюбинский областлари)дан 75 минг киши ҳар йили кўчиб кетишган [3]. Оролнинг қуриши натижасида Орол атрофида қиш 1,5-2,5 градусга совиди, ёз кунларининг ҳарорати эса 1,5-2,5 градусга исиди. Ўсимликларнинг вегетация даври эса 10-15 кунга қисқарди. 14- жадвал 1989-2000 йилларда Марказий Осиё аҳоли миграцияси кўрсаткичлари (минг киши). Мамлакатлар 1989 2000 Имми- грация Эми- грация Миграция сальдоси Имми- грация Эми- грация Миграция сальдоси Қозоғистон 176 216,2 -40,2 31,6 133,4 -101,8 Қирғизистон 43,4 43,5 -0,1 5,3 18,1 -12,8 Тожикистон 23,4 34,6 -11,2 2 13,1 -11,1 Туркманистон 24,6 28,8 -4,2 1,15 9,9 -8,7 Ўзбекистон 79,8 167,6 -87,8 5 52,4 -47,4 Манба: Население России 2001. –М.: 2002. 168 б. Орол бўйидаги ўнлаб-юзлаб кўллар ва ҳавзалар қуриди. Ушбу кўллар атрофида ҳайвонлар боқиларди, балиқ урчитиларди, ондатра, нутрия, қутб тулкилари кўпайтириларди. Амударё дельтасида 800 минг гектар ер майдонидаги тўқайзорлар ва қамишзорларга путур етди, улар йўқ бўлиш арафасида. 200 турга яқин ўсимлик ва ҳайвонларнинг турлари йўқ бўлди. Тупроқнинг гумус қатлами 2- 3 мартага камайиб кетди. Орол денгизининг қуриши билан бир вақтда, дарё сувининг ва у билан боғлиқ ҳолда ер ости сувларининг ҳам ифлосланиши рўй бермоқда. Шу тариқа, Ўзбекистондаги демографик жараёнларнинг ривожланишида экологик шарт- шароитлар, айниқса, экологик муаммолар ичида сув таъминоти муҳим ўрин тутади. Олимларнинг ҳисоб китобларига кўра, ер юзасидаги мавжуд чучук сувлар ва фойдаланиш мумкин бўлган ер ости сувлари 60 миллиарддан ортиқ аҳолининг эҳтиёжини қондириш учун етади (фақат ичиш эмас, саноат ва қишлоқ хўжалиги ҳам ҳисобга олинганда). БМТ демографларининг тахминича, Ер шари аҳолиси 12-14 миллиард киши атрофида барқарорлашиши эҳтимоли бор. Ҳозир Ўзбекистонда олинадиган чучук сувнинг 92 фоизи қишлоқ хўжалигида, 6 фоизи саноатда, 0,5 фоизи коммунал хўжаликда ишлатилади, 1,5 фоизи эса буғланиб кетади. Шундай экан, аҳолисининг аксарият қисми қишлоқ хўжалигида банд бўлган аҳоли пунктларида чучук сувнинг аҳамияти кишилар турмуш тарзини белгиловчи энг муҳим восита сифатида майдонга чиқади. Кейинги йилларда, қишлоқ хўжалигида сувдан тежамкорлик билан фойдаланишга эътибор қаратилмоқда. Бироқ, бу борадаги ишларни ҳамон талаб даражасида деб бўлмайди. Айниқса, бу бозор иқтисодиёти шароитида янги пайдо 68 бўлган хўжалик субъектлари (фермер хўжаликлари) олдидаги муҳим муаммодир. Шу боис, қишлоқ хўжалигида сувни тежаб фойдаланишни кўзда тутган лойиҳалар ва дастурлар кўлами ва уларнинг амалиётдаги жорий этилишига жиддий эътибор қаратишни тақозо этади. Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ аҳоли масканлари учун яна бир долзарб муаммо, бу электр энергияси таъминотидир. Биз бугунги кунда мамлакатнинг энг чекка ҳудудларига кичик корхоналарнинг кириб бориши, фермер хўжаликлари ихчам кичик ускуналар ёрдамида ўзлари етиштирган маҳсулотларни қайта ишлашлари тўғрисида кўпгина илмий ишларимизда эътироф этамиз. Аммо, электр энергиясиз уни амалга ошириш муаммолигича қолиб келмоқда. Электр қувватига эҳтиёжни таъминлаш муаммоси бугунги кунда кўплаб мамлакатлар ва ҳатто, ривожланган давлатларга ҳам хос, бироқ, уларнинг кўпчилигида энергия ишлаб чиқаришнинг муқобил усуллари анча яхши йўлга қўйилган. Япониянинг 60-70 йиллардаги ютуғи ҳам мамлакатда энергия инқилобини амалга оширганлиги билан боғлиқ бўлган. Жумладан, Ўзбекистонда «Бекобод шамоли»нинг йил давомида эсиши ёки мамлакатнинг жанубий минтақасидаги қуёшли кунларнинг давомийлигини эътиборга олганда, бу узоқ вақт орзулигича қолмаслиги лозим. Юртимизда фаолият юритаётган хориж компанияларининг манфаатлари доимо бизга мос келавермайди. Чунки, улар ҳеч қачон бизга ҳозирги кундаги дўконлардаги нархи 1 млн. сўмгача ёки ундан ортиқ бўлган уяли телефон ўрнига қуёш батарейкаларини таклиф этмайди. Шундай экан, мазкур муаммоларни бартараф этиш учун жонкуярлик ўз мутахассисларимиз ва тадбиркорларимиз зиммасида қолаверади. Бу каби муаммолар аввалом бор, миллий қўшни давлатларда ҳам мавжудлигини эътиборга олганда минтақавий аҳамият касб этади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling