Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг


Download 36.36 Kb.
bet10/15
Sana31.10.2023
Hajmi36.36 Kb.
#1735503
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
KAzsular Fuqarolik

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


30. Маҳсулот етказиб берувчи “Heist” машинасозлик заводи сотиб олувчи “Geust” трансформатор заводига иккита кўприкли кран етказиб берди. “Geust” кранларни “Heist”дан қайта жиҳозлашни талаб қилган, бироқ етказиб берувчи техник сабабларга кўра етишмаётган қисмларни маҳсулот етказиб бериш шартномаси муддати тугагунига қадар жўната олмади. Шу сабабли, “Geust” кранлардан фойдалана олмади ва бир қатор ишлаб чиқариш бирликларининг ишламай қолиши натижасида зарар кўрди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


31. Даъвогар“Shiwaki” музлатгич заводи юк ташувчи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва маҳсулот етказиб берувчи – гўштни қайта ишловчи “Reda” комбинатига нисбатан етишмаётган гўшт нархини тегишли жавобгарлардан (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “Reda” комбинати) ундириш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилди. Юк (гўшт маҳсулоти) жўнатувчининг (“Reda” комбинати) муҳрисиз маҳсулот билан тўла поезд вагонида келди. Лекин, вагон очилгач, вагонга бошқа маҳсулотлар тўла юклангани, етишмаётган юк (гўшт маҳсулоти) сиғмай қолгани маълум бўлди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


32. Маҳсулот етказиб бериш бўйича тузилган шартномага кўра, цемент заводи 2020 йилнинг иккинчи чорагида қурилиш трестига 100 вагон цемент етказиб бериши керак эди. Лекин цемент заводи 80 та вагон цемент жўнатди холос. Қурилиш трести цемент заводидан цементнинг қолган қисмини етказиб бермаганлиги учун жарима ундиришни талаб қилиб судга мурожаат қилди. Цемент заводи жарима тўлашни ўз зиммасига олиб, цементнинг қолган қисмини етказиб бериш тўғрисидаги қурилиш трести талабига рад жавобини берди. Цемент заводининг ҳаракатлари қонунийми?
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


33. Фуқаро Азимов ва фуқаро Қиличев қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш бўйича шартнома туздилар. Шартнома шартларига кўра, Азимов 2020 йил 11 декабргача ускунани ясаши ва товарни жўнатиши керак эди. Товарлар учун тўлов тўлиқ (100 фоиз) миқдорида амалга оширилди. Бироқ хорижий давлатдан бутловчи қисмлар олинмагани сабабли фуқаро Азимов келишилган муддатда ускунани ишлаб чиқара олмади. Фуқаро Қиличев бундай ҳолатларга эътироз билдирди, чунки бу унинг ишлаб чиқаришининг тўхтаб қолишига олиб келди. Бундай вазиятда томонларнинг жавобгарлиги қандай белгиланади?

Download 36.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling