Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг


Масала қандай ҳал қилинади? Кўрсатилган асослар шартномани ҳақиқий эмас деб топишга етарлими?


Download 36.36 Kb.
bet7/15
Sana31.10.2023
Hajmi36.36 Kb.
#1735503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
KAzsular Fuqarolik

Масала қандай ҳал қилинади? Кўрсатилган асослар шартномани ҳақиқий эмас деб топишга етарлими?


19. Хусусий тадбиркор “Муаззам” хусусий “Наврўз” супермакетига келгусида 1. 500. 000 сўмлик маргарин етказиб бериш ҳақида дастлабки шартномани имзоладилар. Дастлабки шартномада маҳсулот етказиб бериш муддати кўрсатилмаганлиги сабабли, хусусий тадбиркор “Муаззам” 4 ой муддат ўтгандан сунг, асосий шартномани тузишдан бош тортди.
Бундай вазиятда хусусий “Наврўз” супермакети асосий шартномани имзолашга “Муаззам” фирмасини мажбурлаши мумкинми? Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


20. Дўкон витринаси ёнгинасидан ўтиб кетаётган фуқаро Қобиловага витринада турган чиройли кўйлак маъқул кўринди. Дўконга кириб, ашёни яқиндан кузатганида, у Қобиловага янада ёқиб, сотиб олиш истаги туғилди. У ўз фикрини сотувчига айтганида, сотувчи бир оздан кейин: “бу товар сотилмайди”, деган жавобни бериб, фақат бир дона қолганлиги, у ҳам бўлса витринани тўлдириб турганлигини айтди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг?


21. Чевролэт компанияси УзДЕУавто компанияси билан комплекс тадбиркорлик литсензияси (франшизинг) шартномасини тузди. Шартнома шартларига кўра, УзДЕУавто компанияси комплекс литсензиат сифатида литсензиар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар савдосини ҳам ташкил қилиши лозим эди. Литсензият томонидан сотиб олувчиларга литсензиарнинг маҳсулотини (товарларини) тайёрловчи сифатида сотган товарларида камчилик бўлганлиги сабабли сотиб олувчилар УзДЕУавто компанияси билан бирга, Чевролэт компаниясини ҳам судга беришди. Чевролэт компанияси адвокати эса суд мажлисида мазкур жараёнга Чевролэт компаниясининг умуман алоқаси йўқлиги, бу ўринда маҳсулотларни сотувчи УзДЕУавто компаниясининг ўзи эканилигини ва бунинг учун унинг ўзи жавобгарлигини, шу сабабли Чевролэт компаниясини ишга алоқада бўлмаган тараф сифатида эътироф этиш зарурлигини билдирди.
Суд бу вазиятда қандай қарор қабул қилиши лозим?


22. Хусаинов Жабборов билан шартнома тузади. Унга кўра Хусаинов Жабборовга уйидан ташқарида жойлашган гаражни сотиши, Жабборов эса Хусаиновга гаражнинг белгиланган баҳосини тўлаши ва битимни расмийлаштириш харажатларини ўз зиммасига олиши керак эди. Бир неча кундан сўнг томонлар шартномани расмийлаштиришди ва ҳисоб-китобларни амалга оширишди. Бир қанча вақт Жабборов гараждан фойдаланди. Орадан бир оз вақт ўтгач, у ерга мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома олгач, қурилишга рухсат олди ва ўз гаражини қурди. Учрашганида Жабборов Хусаиновга унинг гаражидан фойдаланмаётганини гапириб берди. Хусаинов эса ҳозир гаражга муҳтожлиги, ўшанда гаражни сотганлигидан афсусланди. Жабборов Хусаиновга олди-сотди шартномасини бекор қилишни таклиф қилди, бунга кўра Хусаинов Жабборовга олган пулни қайтаришга ваъда берди. Хусаинов ва Жабборов келишилган вақтда учрашиб, нотариусга гаражни олди-сотди шартномасини бекор қилиш тўғрисида мурожаат қилишди,бироқ нотариус улардан бўлиб ўтган воқеани тинглаб, битимни бекор қилишдан бош тортди.

Download 36.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling