Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг


Download 36.36 Kb.
bet11/15
Sana31.10.2023
Hajmi36.36 Kb.
#1735503
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
KAzsular Fuqarolik

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


Ҳадя шартномаси. Рента
34. 15 ёшга тўлган вояга етмаган Азизжонга буваси ҳадя шартномаси билан Тошкент шаҳри Юнусобод туманида янги қурилган "Голден Ҳоус" хонадонларидан бирини мулк ҳуқуқи асосида беради. Азизжон 17-ёшга тўлганида Юнусобод туман ҳокимиятининг қарори билан тўлиқ муомалага лаёқатли деб топилиб, никоҳ қуришга руҳсат берилади. Буваси касаллиги, суюкли неварасининг тўйини ҳаётлигида кўришни истагани учун 17 ёшли Азиз турмуш қуради. Аммо 2 ой ўтиб унинг буваси вафот этади, бунинг устига тўйдан 4 ой ўтгандан сўнг оиладаги келишмовчилик сабабли Азиз ҳам турмуш ўртоғи билан орадаги никоҳни бекор қилади.
Бувасидан қолган турар жойни Азизжон сотиб, тадбиркорлик қилишга қарор қилди. Бироқ унинг ота-онаси бунга норози бўлиб, унинг вояга етмаганини, шу сабабли у мустақил равишда бундай битимларни тузишга лаёқатли эмаслигини айтиб, кўчмас мулкни тасарруф этишга қаршилик қилишади.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Ҳадя шартномаси билан олинган мулк ҳуқуқини Азизжон мустақил тасарруф этишга ҳақлими? Никоҳ шартномасининг бекор қилиниши тўлиқ муомала лаёқатидан бекор қилиш учун асос бўла оладими?


35. Аниқланишича, Х туман давлат нотариал идораси томонидан 2013 йил 22 майда реестрга 2369-сон билан қайд этилган ҳадя шартномасига кўра В.А ўзига тегишли бўлган Ховос тумани, “Тинчлик” МФЙ, Хиёбон кўчаси, 8-уй, 28-хонадонини жавобгар Т.Гга ҳадя қилган. Мазкур ҳадя шартномаси асосида низоли хонадон жавобгар Т.Гнинг номига давлат рўйхатидан ўтган.
Даъвогар В.А даъво аризасига жавобгар Т.Г унинг ишончига кириб, алдов йўли билан ҳадя шартномасини расмийлаштирилишига эришганлигини, ҳадя шартномасини расмийлаштириш жараёнида унинг ҳуқуқлари нотариус томонидан тушунтирилмаганлигини, жавобгар низоли хонадондан уни кўчиришга ҳаракат қилганлигини даъво аризасига асос сифатида кўрсатган.
Даъвогар В.А суддаги тушунтиришларида, жавобгар ҳадя шартномасини расмийлаштиришдан олдин унга моддий ёрдам кўрсатишни ваъда қилганлигини, бироқ кейинчалик ваъдасида турмасдан, аксинча уни уйдан чиқаришга ҳаракат қилаётганлигини таъкидлаган.

Download 36.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling