Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг


Низо қандай ҳал қилинади?


Download 36.36 Kb.
bet12/15
Sana31.10.2023
Hajmi36.36 Kb.
#1735503
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
KAzsular Fuqarolik

Низо қандай ҳал қилинади?


36. 2019-йилда Ботир тоғаси Комилдан ҳадя шартномаси асосида хонадонни мулк ҳуқуқи асосида қўлга киритди. 2020 йилда хадя олувчи Ботир хадяни олгандан сунг йўқ булиб кетди, хадя берувчи қариндоши Комилга хеч бир сохада ёрдам бермади, хаттоки комунал тўловларни хам хадя килувчи тўлаб келмоқда. Шунингдек яшаётган уйининг 2та хонадонни ҳам фукаронинг кўзи яхши курмаслигидан фойдаланиб хадя шартномаси асосида олган ва хозирги кунга кадар хадя килувчи шу икки хонадонни ҳам ололмай юрибди.
Ушбу ҳолатда хадя шартномасини бекор килиб олинган уйларни кайтариб олса буладими?


37. 1975 йилда туғилган фуқаро Тошев Ж даъво ариза билан Фуқаролик ишлари бўйича Юнусобод туманлараро судига мурожаат қилиб, ўз даъво аризасида 2019 йилда ягона фарзанди бўлган қизи Сурайё Тошевага ўзига тегишли бўлган 3 хонали квартирани давлат нотариал идорасида ҳадя шартномаси орқали расмийлаштириб берганлигини, орадан икки йил ўтгач, С.Тошева эри билан биргаликда унга нисбатан турли хил тазъйиқлар ўтказиб уйдан чиқиб кетишни талаб қилиб келаётганлигини, бу ҳолатлар бир неча маротаба такрорланганлигини, ушбу ҳолатни қўни-қўшнилари ҳам тўлиқ тасдиқлашлигини баён қилиб, суддан 2019 йилда нотариал идорада 467-сон давлат реестр рақами билан қайд қилинган ҳадя шартномасини бекор қилишни сўраган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг?


38. Яшнобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро Анваров ўзининг Чилонзор тумани 4-даҳасидаги 4 хонали уйини шартнома асосида, яқин ўртоғи Жалоловга ҳадя қилди. Шартномада фақат шарт сифатида уйни 3 йилдан кейин топшира олишини тарафлар келишишди. Бироқ, кутилмаган “КОВИД-19” эпидемияси туфайли, 2 йил ичида дўстлар кетма-кет вафот этишди.
Ҳадя олувчининг ўғли уйни меросхўр сифатида ҳадя берувчининг турмуш ўртоғидан талаб қилди. Аммо Анваровнинг хотини ҳадя берувчининг шартнома бўйича мажбуриятлари, унинг ўлими билан бекор бўлганини таъкидлаб уйни топширишдан бош тортди. Жалоловнинг ўғли бу вазиятда даъво аризаси билан судга мурожаат қилди.

Download 36.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling