Vi боб. Нейротехнологиялар ва сунъий интеллект ўқув мақсади


Download 426.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/11
Sana12.03.2023
Hajmi426.56 Kb.
#1262286
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Raqamli 4-mavzu

Нейрон тўрлар. Маълумки, инсон мияси катта ҳажмдаги ахборотни тез 
қайта ишлай олади. Бунга сабаб миллионлаб мия нерв ҳужайралари – 
нейронларнинг параллель ишлашидир. Сунъий нейронларнинг ғоявий асоси 
ҳам биологик нейрон ҳужайралари ҳисобланади. 
Нейрон дейилганда, сунъий нейрон, аниқроғи, компьютер дастури 
назарда тутилади. Бугун нейрон тўрлар ўта чуқур ўрганилмаган бўлишига 
қарамасдан, қуйидаги соҳаларга қўлланилиб, ижобий натижаларга 
эришилмоқда: 
➢ бизнес – нейрон тўрларнинг бу соҳага татбиқи 1984 йилда адаптив 
канал эквалайзери яратилиши билан бошланди. Бу қурилма жуда содда бўлиб, 
битта нейрондан ташкил топган. У узоқ масофадаги телефон линияларида 


овозни стабиллаштириб, сифатини оширганлиги сабабли катта иқтисодий 
муваффақият қозонган; 
➢ банк молия – кўчмас мулкни баҳолаш, кредит беришда рискларни 
ҳисоблаб мижоз танлаш, қарзларни баҳолаш, кредитларнинг ишлатилишини 
таҳлил қилиш, савдо портфели дастурларида, молиявий таҳлил қилиш, валюта 
қийматини прогнозлашда; 
➢ биржа – валюта ва акция курсларини прогнозлаш, бозорни 
прогнозлаш, корхоналар келажагини баҳолашда; 
➢ ишлаб чиқариш – жараёнларни бошқариш, маҳсулотлар дизайни ва 
таҳлилида; 
➢ тиббиёт – ўпка раки ҳужайраларини таҳлил қилиш, ДНК таҳлили, 
протез лойилашда, трансплантация вақтларини оптимизациялаш, шифохона 
харажатларини камайтириш ва сифатини ошириш, шошилинч ёрдам 
хоналарини текширишда; 
➢ робототехника – траектория қуриш, ҳаракатни бошқариш, 
манипуляторларни бошқариш, тасвир таҳлили ва кўриш, шакллар ва 
фигураларни таниш, овоз анализи ва синтезида
➢ транспорт – маршрутларни оптимал лойиҳалаш, вақт жадвалларини 
режалаштириш, юк машиналари тормоз системаларининг таҳлилида; 
➢ автомобиль – автоматик бошқариш тизимлари, автоматик харита 
тизимлари, кафолат билан боғлиқ ишлар текширувида; 
➢ космос – юқори самарали автопилотлар яратиш, учиш траекторияси 
имитацияси тизимлари, учар жисмларни бошқариш тизимлари, учар 
жисмларнинг камчилик ва бузуқликларини топиш ва бартараф қилишда; 
➢ мудофаа – товуш, радар, инфрақизил сигналларни таҳлил қилиш, 
ахборотларни умумлаштириш, автоматик қурилмаларни бошқаришда; 
➢ телекоммуникация – тасвир ва овозни зичлаш, шифрлаш ва бошқача 
қайта ишлаш жараёнлари, автоматлаштирилган ахборотлаштириш, турли 
тилларга синхрон таржима тизимлари ва ҳоказоларда. 
Нейрон тўрларнинг афзалликлари ва мавжуд компьютер дастур 
пакетларининг қулайлик ва самарадорлигини ҳисобга олиб, уни инновация 
жараёнларида қўллаш истиқболли эканлигини хулоса қилиш қийин эмас
2


Download 426.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling