Vi боб. Нейротехнологиялар ва сунъий интеллект ўқув мақсади


Download 426.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/11
Sana12.03.2023
Hajmi426.56 Kb.
#1262286
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Raqamli 4-mavzu

саккизинчидан, фан ижтимоий такрор ишлаб чиқариш тизимида тобора 
муҳим аҳамият касб этмоқда, у ижтимоий ишлаб чиқаришнинг энг муҳим 
омиллларидан бирига айланмоқда. Бу жараён шу жиҳатдан ҳам муҳим ва 
қизиқарлики, фан моҳиятан нотижорат соҳаси бўлиб қолавермоқда, лекин 
шунга қарамай, ижтимоий ишлаб чиқариш омиллари орасида тобора ҳал 
қилувчи ўринга эга бўлиб бормоқда. Бундан ташқари постиндустриал 
жамиятда фаннинг ўзи қўшимча маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Агар илгари 
индустриал жамият шароитларида фан фақат ишлаб чиқаришга хизмат қилган 
ва унинг маҳсулотни мустақил равишда сотишнинг имкони бўлмаган бўлса, 
ҳозирги шароитларда у қўшимча маҳсулот ишлаб чиқарадиган мустақил, 
алоҳида бир тармоққа айланмоқда. Айрим тармоқларида у интеллектуал 
ишлаб чиқариш хислатига эга бўлмоқда. Албатта, бу жараён бевосита шу 
билан боғлиқки, интеллектуал капитал ишлаб чиқаришнинг энг муҳим 
омилига айланмоқда. Муаллифнинг фикрига кўра, постиндустриал жамият 
таърифига қайтиб, ҳал қилувчи омил сифатида айнан фаннинг ишлаб 
чиқаришдаги аҳамиятини ошириш жараёнини ажратиб кўрсатиш лозим. 
Постиндустриал жамият шароитларида қандайдир ишлаб чиқариш доимий 
илмий ишланмаларсиз ривожланиши мумкинлигини тахмин ҳам қилиш 
мумкин эмас; 
тўққизинчидан, кўплаб ўн йилликлар давомида технология ва ишлаб 
чиқариш воситаларининг ривожланиши. Бироқ, муаллифнинг фикрига кўра, 
бу турдаги тўқнашувлар кўпроқ даражада аграр (индустриалгача) ва 
индустриал жамиятнинг белгиси ҳисобланади. Аграр жамият, масалан, табиат 
билан қалин алоқада бўлади (асосий ресурс – хомашё, технологиялар асоси – 
қазиб олиш, технологиянинг ўзи – сермашаққат). Индустриал жамият эса 
инсон томонидан ўзгартирилган табиат билан ўзаро алоқаларни ифодалайди, 
асосий омили энергия ҳисобланади, технологиянинг асосини тайёрлаш 
ташкил қилади, технологиянинг ўзи эса капитал сиғими катта ҳисобланади. 
Аввалгилардан фарқли равишда, постиндустриал жамият одамларнинг 
бир-бири билан ўзаро алоқа қиладиган жамиятини ифодалайди, чунки асосий 
ресурсга ахборот, технологиянинг асоси ва ишлаб чиқариш фаолияти 
характерига – қайта ишлаш айланади, технология эса илмий ҳажмдор бўлади. 
Постиндустриал жамият хусусиятларидан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, унга 
хос бўлган жиҳатлар туфайли моддий ишлаб чиқариш ва экология ўртасидаги 
низо билан боғлиқ муаммолар, ниҳоят, у томонидан ҳал этилиши лозим. 
Ишлаб чиқаришда моддий харажатларнинг тобора катта улуши ишлаб 
чиқаришнинг атроф-муҳитга ноқулай таъсири билан боғлиқ оқибатларни 
бартараф қилишга тўғри келмоқда. Кўплаб илмий ишлар янги экологик 
хавфсиз технологиялар излаб топишга бағишланган. Бу жараённинг 
иқтисодий томонидир. Бироқ яна маънавий томон ҳам бор. Иқтисодий 
талаблар билан асосланадиган аҳолининг маданий ва таълим даражасини 
ошириш инсон қадриятлар тизимини ўзгартиради. Биринчи ўринга номоддий 


эҳтиёжлар чиқиб, уларнинг орасида ўз соғлиғи ҳақида хавотирланмасдан, 
соғлом муҳитда яшаш имконияти муҳим ўрин тутади. 
Бироқ ҳозирги шароитларда, ҳаттоки, ўзини постиндустриал деб 
атайдиган энг ривожланган мамлакатларда ҳам моддий ишлаб чиқариш ва 
экология ўртасидаги низо нафақат ҳал этилмади, балки, аксинча, янада 
кучайди. Муаллифнинг фикрига кўра, гап шундаки, постиндустриал жамиятга 
ўтиш жараёни энди режалаштирилмоқда. Ривожланишнинг мазкур босқичида 
табиат билан низолашмайдиган ёки унга моддий ишлаб чиқаришнинг салбий 
таъсирини йўққа чиқарадиган ишланмаларни тобора кўпроқ таклиф қилади. 
Бироқ агар ишланмалар маълумотларини жорий қилиш жараёнида қандайдир 
моддий харажатлар ёки қўлдан чиқарилган фойда муаммоси аралашадиган 
бўлса, улар дарҳол йўқотилади. Шундай қилиб, ахлоқий омиллар ҳали 
ишламаяпти, худди шунингдек, экологик тоза технологиялар жорий қилиш 
натижасида номоддий характердаги фойда олиш истиқболлари ҳам. Ушбу 
ҳақиқат муаллифнинг постиндустриал жамият назарияси ҳозирги пайтда 
кўпроқ даражада футурологик ҳисобланиши ва кўзга ташланаётган 
тенденцияларнигина аниқлаши ҳақидаги фикрини яна бир бор тасдиқлайди; 

Download 426.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling