Vi боб. Нейротехнологиялар ва сунъий интеллект ўқув мақсади


Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида


Download 426.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana12.03.2023
Hajmi426.56 Kb.
#1262286
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Raqamli 4-mavzu

 
6.2. Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида 
интеллектуал капитал 
Интеллектуал капитал назариясига россиялик тадқиқотчилар ҳам 
муносиб ҳисса қўшади. Хусусан, Б.Л. Иноземцев интеллектуал капитални 
ходимларнинг илмий ва кундалик ҳаётда фойдаланиладиган билимлари, 
интеллектуал мулк ва тажриба, мулоқот ва ахборот тузилмаси, ахборот 
тармоқлари ва фирма имижини мужассам этадиган “замонавий ақл” сифатида 
тавсифлайди. Б.Б. Леонтьев корхонанинг интеллектуал капитали деганда, унда 
мавжуд интеллектуал активларни, жумладан, интеллектуал мулк, 
2
Kriesel D. A Brief Introduction of Neural Networks, Bonn, Gwermany, 2011. 


персоналнинг табиий ва ўзлаштирилган интеллектуал қобилиятлари ва 
кўникмалари, шунингдек, тўпланган билимлар тўпламлари ва бошқа 
объектлар билан фойдали муносабатлар йиғиндисининг қийматини кўриб 
чиқади. Леонтьевнинг фикрига кўра, интеллектуал капиталнинг асосий 
функцияларидан бири “ўз навбатида, корхона учун зарур бўлган, унинг юқори 
самарали хўжалик фаолиятини таъминлайдиган билимлар, нарсалар ва 
муносабатлар тизимини шакллантириш ва амалга ошириш ҳисобига фойда 
массасининг ўсишини тезлаштириш муҳим аҳамият касб этади”. Б.C. 
Ефремовнинг ҳисоблашича, интеллектуал капитал ташкилот эга бўлган, 
ошкора, бир маъноли ва осон етказиладиган шаклдаги билимлардир. 
Интеллектуал капиталнинг асосий таркибий қисми – билимлар 
мавжудлиги бу тушунчанинг кўплаб талқинлари моҳиятини белгилаб беради. 
Одамлар ва улар эга бўлган билимлар, номоддий активлар ва 
кадрларнинг ўсиб бораётган профессионал чуқур билимга эгалиги тобора 
кўпроқ ривожланишнинг асосий ресурсларига айланиб бормоқда. 
Бошқарувдаги ўзгаришларнинг катта қисми капиталга йўналтирилган 
ўтмишдан билимларга йўналтирилган келажакка ҳаракатланиш билан 
белгиланишини тушуниб етиш тобора кўпроқ келиши тасодифан эмас. 
Бу билимлар иқтисодиётини шакллантирадиган асосий омиллар ҳақида 
замонавий тасаввурлар гувоҳлик беради: 
➢ билимлардан 
самарали 
фойдаланиш, 
ишлаб 
чиқаришни 
ривожлантиришдан манфаатдорликни таъминлайдиган иқтисодий ва 
институционал режим; 
➢ билимлар яратиш, кўриб чиқиш ва фойдаланишга йўналтирилган 
ходимларнинг кўникмага эга бўлиш ва таълим тизими
➢ самарали коммуникациялар, ахборот тарқатиш ва узатиш учун 
шароитлар яратадиган динамик ахборот инфратузилма
си;
➢ глобал билимлар тарқатилишининг ўсиши билан боғлиқ бўлган, 
уларни маҳаллий эҳтиёжларга мослаштирадиган ва янги технологиялар 
яратадиган компаниялар, тадқиқотчилик марказлари, университетлар, 
консалтинг ва бошқа ташкилотлар амалий натижа берадиган инновацион 
тизими. 
Билимларни бошқаришнинг энг муҳим вазифаларидан бўлган 
ташкилотда ижодий муҳит шакллантиришнинг умумий тамойиллари қаторига 
қуйидагиларни киритиш мумкин: 
➢ умумий йўналишларни ажратиш, вазифаларни ихтисослаштириш 
эмас; 
➢ жавобгарликни ўз зиммасига олишга тайёрликни рағбатлантириш ва 
қарор қабул қилишда мустақиллик; 
➢ ўзгача фикрлашни рағбатлантириш; 
➢ ташаббус ва ижодий меҳнат намойиш этиш учун реал имкониятлар 
тақдим этадиган тузилма ташкил қилиш; 
➢ янги ғояларга диққат билан муносабат қўллаши; 
➢ фанлар кесишган нуқтада ишларни ташкил қилиш; 
➢ ахборот эркин ҳаракатига тўхтовсиз ёрдам кўрсатиш. 


Йирик 
компания 
доирасида 
самарали 
ахборот 
алмашиниш 
технологикдан кўра кўпроқ ташкилий муаммо бўлиб, умумий фойда 
манфаатларида одамларни мақсадли йўналтирилган тарзда рағбатлантириш, 
бу жараёнларни қўллаб-қувватлашга бориб тақалади. Билимларни ишлаб 
чиқиш ва тарқатиш нуқтаи назаридан новаторлик жамоалари шакллантиришга 
мунтазам эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади. Агар иқтидорли ва 
техник жиҳатдан саводли ходимлар ишга қабул қилинган бўлса, бу ҳали 
индивидуал ва гуруҳ тарзидаги интеллектуал фаолият, айниқса, персоналнинг 
техник ихтисосликлари турлича бўлган, кўплаб ташкилотлар тўпланган 
билимларнинг ижодий ва новаторлик салоҳиятидан фойдаланишга қодир 
бўлмай чиқадиган ҳолатларда самарали бўлади. 
Иқтисодчилар учун интеллектуал капитал интеллектуал салоҳиятни 
капиталлаштириш шаклидир. Компания раҳбарлари интеллектуал капитал 
амалийроқ таърифини афзал кўриб, шундай қувватлайдики, қиймат яратиш 
учун фойдаланиш мумкин бўлган ва уларсиз компания фаолият кўрсата 
олмайдиган ва рақобатли устунликларни ривожлантира олмайдиган номоддий 
активлар йиғиндиси муҳим аҳамият касб этади. 
Интеллектуал капиталнинг моҳиятини тушуниш учун уни жисмоний 
капитал билан алоқасини таққослаймиз, ўхшашликлар ва фарқларни 
ажратамиз. Интеллектуал капиталнинг жисмоний капитал билан умумийлик 
жойлари кўп. Интеллектуал капитал ҳам, жисмоний капитал ҳам ресурсларни 
(пул, моддий воситалар, билимлар, малака) товарлар ва хизматлар ишлаб 
чиқаришга жорий қилиш натижасида вужудга келади; ўз эгасига даромад 
келтиради; нафақа сақланадиган, балки кўпайтириш ҳам мумкин бўлган 
ресурс ҳисобланади. 
Капиталнинг иккала тури пул шакли бир вақтнинг ўзида ҳаракатнинг 
бошланғич ва якуний нуқталарини белгилаб берадиган қиймат айланмаси 
жараёнига киритилади. Жисмоний капитал ҳам, интеллектуал капитал ҳам 
маънавий эскиришга дуч келади (интеллектуал капитал кўпроқ даражада – 
дастурий таъминот ҳам, ҳар қандай билимлар ҳам қадрсизланади), 
“таъмирлаш”га эҳтиёж сезади, яъни қўллаб-қувватлашга харажатлар 
сарфлашни талаб қилади. Шу билан бир вақтда жисмоний ва интеллектуал 
капитал ўртасида фарқлар кузатилади.
Ўтмишдаги маълум бир ҳаракатлар натижасида фойдаланиладиган 
жисмоний капиталдан фарқли равишда интеллектуал капитал келажакка 
йўналтирилади. Ҳаттоки, унинг қиймати ҳам ундан келажакда фойдаланиш 
имкониятларини кутишдан келиб чиқиб шакллантирилади. Интеллектуал 
капитал янги маҳсулот яратиш ва товар бозорларида янги “ниша”лар 
ўзлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида энг 
муваффақиятли ривожланиши мумкин. Ривожланиш компания бунинг учун 
тадқиқот ва ишланмаларни қанчалик муваффақиятли ташкил қила олишига

зарур интеллектуал, моддий ва молиявий ресурсларни мужассам этишига 
боғлиқдир. 
Интеллектуал капиталдан самарали фойдаланаётган компания 
аломатларидан бири унинг асосий фондлари, моддий ва молиявий воситалари 


қийматидан ортиқ бўлган бозор капиталлашуви ҳисобланади. Компания 
капиталлашувининг реал активлари қийматидан устунлик қилиши айнан 
интеллектуал капитал ҳисобига: таклиф этилаётган маҳсулот ёки 
хизматларнинг янгилик ва истиқболлилик даражаси, янги бозор 
сегментларида кутилаётган натижалар, патентлар ва савдо маркаларидан кўзда 
тутилган фойда, истеъмолчилар билан ўзаро муносабатлар ва ҳоказо ҳисобига 
рўй беради. Тадқиқот ва ишланмаларга йўналтириладиган инвестициялар 
ҳажмининг 
катта 
эканлиги 
интеллектуал 
капитални 
ошираётган 
компаниянинг муҳим аломати ҳисобланади. 
Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсатида етакчиликни сақлаб келаётган 
мамлакатларда инновацион ва сифат иқтисодий ўсишини таъминлайдиган 
иқтисодий сиёсат қуйидаги жиҳатлар билан тавсифланади: 
➢ камида 15-20 йилга тенг бўлган узоқ муддатли истиқболга иқтисодий 
ва технологик ривожланиш стратегияларини белгилаш ва прогноз қилиш; 
➢ қатнашчилар доираси чекланган юқори технологияли товарлар ва 
хизматлар бозори ва умумий дунё илмий-техник маконни шакллантиришда 
иштирок этиш; 
➢ маълум бир (ушбу мамлакатда муҳим технологиялар ривожланишини 
акс эттирадиган) технологик ихтисослашув асосида юқори технологияли 
маҳсулотлар бозоридан мустаҳкам ўрин эгаллаш; 
➢ билимлар ва юқори технологияларга монополиядан рента олиш ва 
қайта тақсимлаш глобал механизмларини шакллантириш. Республика хомашё 
маҳсулотларини экспорт қилиш, қайта ишлаш даражаси юқори бўлган 
маҳсулотларни импорт қилиш, соф донор сифатида ишлаб чиқарилган 
қўшилган қийматни белгилаб қўйиш натижасида ноқулай савдо шароитлари 
оқибатида ўнлаб миллиард доллар йўқотади; 
➢ халқаро даражада интеграция қилинган миллий инновация тизимлари 
шакллантириш. Бундай тизимлар инновациялар, янги технологияларни 
ривожлантириш ва қайта тақсимлашни таъминлайдиган институтлар 
комплексини қамраб олади; 
➢ инсон ресурслари сифатини оширишга хизмат қиладиган барча шарт-
шароитларни давлат томонидан фаол қўллаб-қувватлаш; 
➢ бизнес ва давлат ўртасида қалин ҳамкорлик, фаол иқтисодий 
дипломатия ва дунё бозорининг янги сегментларига жорий қилишда қулайлик 
режими. 
Бизнингча, миллий иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида, шунингдек, 
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан АКТ инновация лойиҳасидан кенг 
ва комплексли фойдаланиш: 
✓ мамлакат иқтисодиётининг унда мавжуд табиий моддий неъматлар ва 
хомашё ресурсларига боғлиқлик даражасини сезиларли пасайтиради; 
✓ ишлаб чиқариш харажатларини пасайтиришга хизмат қилади, бу 
меҳнат сифати ва унумдорликни жиддий оширади; 
✓ барча капитал турларини – асосий, айланма, ишчи ва пул капитали 
ҳаракатини тезлаштиради, бу эса транзакция харажатларини пасайтиради; 


✓ мамлакат ичида меҳнатни оқилона тақсимлашни ва айниқса, шуниси 
муҳимки, халқаро меҳнат тақсимотини тезлаштиради, бу алоҳида олинган 
мамлакатнинг 
умумий 
глобаллашув 
шароитларида 
дунёдаги 
рақобатбардошлигини оширади; 
✓ ахборот тўплаш, қайта ишлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ 
замонавий янги касблар пайдо бўлиши учун шарт-шароитлар ҳисобланади, 
бунда анъанавий “эски” касблар ва илгари мавжуд бўлган ишчи 
ихтисосликлар тубдан модификация қилинади ва ўзгаришларга дуч келади; 
✓ янги турдаги бандлик, яъни телебандлик пайдо бўлишига олиб келади, 
лекин бунда “эски” хизматлар ва сервислар соҳасидаги меҳнат билан бандлик 
ҳам ўсади ва асосан, АКТ хизматлар секторига таянадиган янги, замонавий 
тармоқлар пайдо бўлади; 
✓ ишлаб чиқаришнинг оммавий кастомизациясига хизмат қилади, яъни 
компаниялар, ташкилотлар ва бошқа товар ва хизматлар ишлаб чиқарувчилар 
муайян мижоз-буюртмачининг талабларига тезда мослашиб олади, бу эса 
ишлаб 
чиқарувчилар 
ва 
истеъмолчилар 
ўртасидаги 
алоқаларни 
соддалаштиради, бундай ишлаб чиқарувчига содиқликни оширади ва ҳ.к. 
Шундай қилиб, замонавий инновация лойиҳалари ва ахборот-
коммуникация технологиялари иқтисодиёт тузилмасини ижобий томонга 
ўзгартиради, бунда ўз кўламини ва тақдим этилаётган ахборот хизматлари 
диверсификациясини оширади, яъни ушбу ҳолатда юқори технологияли 
ўзгаришлар тараққийпарвар ўзгаришларга сабабчи бўладиган ўзини-ўзи 
тартибга соладиган тизим ҳақида очиқ гапириш мумкин бўлади. 
Замонавий 
корхоналар 
рақобатбардошлигини 
таъминлашда 
интеллектуал капиталнинг роли охирги ўн йилликда жиддий ўсди. 
Интеллектуал капитал қуйидаги таркибий қисмларларга ажратилади: 
➢ бозор активлари (савдо маркалари, буюртмалар портфели); 
➢ интеллектуал мулк (жумладан, патентланган технологиялар
муаллифлик ҳуқуқлари); 
➢ корхона ходимларининг жамоавий билимлари, уларнинг ижодий 
қобилиятлари, етакчилик хислатлари, тадбиркорлик ва бошқарув кўникмалари 
йиғиндиси сифатида тавсифланадиган инсон активлари; 
➢ инфратузилма 
активлари 
(корпоратив 
маданият, 
бошқарув 
технологияси ва фалсафаси, алоқа тизимлари). 
Корхонада интеллектуал мулкни бошқариш жуда мураккаб жараён 
бўлиб, бир неча хил фаолият турларини, жумладан, интеллектуал капитални 
идентификация қилиш, аудит қилиш, ҳимоя қилиш ва ҳоказоларни ўз ичига 
олади. Бошқарув учун энг катта қийинчилик туғдирадиган соҳа сифатида 
алоҳида билимларни бошқариш ажратиб кўрсатилади. Билимлардан 
фойдаланиш самарадорлиги тўғридан-тўғри корхона ходимларининг 
билимларни ўзлаштириш даражасига боғлиқдир. 
Таълим ходимнинг билимлари маълум бир базавий даражасини, 
профессионал малака эса унинг иш жойидаги фаолияти ўзига хосликларини 
тавсифлайди. Иш билан боғлиқ билимлар ходимда унинг фаолияти 


натижасида пайдо бўлади, яъни унинг ушбу корхонадаги индивидуал иш 
тажрибаси билан боғлиқ бўлади. 
Замонавий корхоналар учун билимлардан бизнес-жараёнларни 
такомиллаштириш, рақобатбардошликни юқори даражада сақлаш учун 
фойдаланиш зарур. Таълим ва касбий малака айни дамда яхши ифодаланган, 
касбий мойилликларни аниқлаш учун эса кенг воситалар мавжуд бўлган бир 
пайтда билимларни самарали тўплаш ва фойдаланиш ҳамон муаммо бўлиб 
турибди. 
Постиндустриал жамият, ўз тараққиётида ишлаб чиқаришнинг саноат 
усулига таянган ҳолда, анъанавий омиллар билан бир қаторда, интеллектуал 
капитал ва ахборотни ҳам ишлаб чиқаришнинг энг муҳим омиллари қаторига 
олиб чиқади. Илгари фақат хизматлар соҳасига мансуб бўлган кўплаб 
тармоқлар ҳозирги пайтда ишлаб чиқариш билан боғланиб, бевосита маҳсулот 
яратиш жараёнида иштирок этмоқда. Учламчи секторнинг бошқа қуйи 
тармоқлари эса номоддий хизматлар соҳасидан моддий хизматлар соҳасига 
ўтди, яъни бевосита моддий ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатадиган 
тармоқларга айланди. Айтиш мумкинки, ишлаб чиқариш кучларининг 
ривожланиши ва қисман ишлаб чиқариш муносабатларининг ўзгариши билан 
асосланадиган ўзига хос “силжиш” рўй берди. Умуман олганда, хизматлар 
соҳаси қўшимча маҳсулот ишлаб чиқаришда аввалгидан кўпроқ иштирок 
этмоқда, кўпроқ сонли хизматлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ характерга эга 
бўлмоқда. Албатта, ушбу жараённинг энг ёрқин мисолини ахборот 
характеридаги хизматлар ифодалайди. Бу, биринчи навбатда, ахборот ишлаб 
чиқаришнинг муҳим омилига айланиши билан боғлиқ. 
Постиндустриал жамият ривожланишининг асосларини белгилашда, 
айтиш мумкинки:

Download 426.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling