11.Ўқув семестри - олий таълим муассасасида ўқув йилининг ярмини
ташкил этувчи ўзаро боғланган фанларнинг маълум мажмуини ўзлаштиришга
мўлжалланган ва улар бўйича якуний назорат билан тугалланадиган қисми.
12.Фан дастури - таълим мазмуни, уларнинг
талабалар томонидан
ўзлаштирилишининг энг мақбул усуллари, ахборот манбалари кўрсатилган
норматив ҳужжат.
13.Малака амалиёти - ўқув жараёнининг
назарий билимларни
мустаҳкамлаш, амалий кўникма ва уқув ҳосил қилиш, таълим дастурининг
маълум (якуний) қисмидаги мавзу бўйича
материаллар тузиш учун
ўтказиладиган қисми.
14. Якунловчи давлат аттестацияси - бакалавр ёки
магистр даражасига
қўйиладиган малака талабларига мувофиқ ҳолда, маълум талаб ва тартиботлар
воситасида (фанлар бўйича
давлат аттестацияси, битирув иши ёки магистрлик
диссертацияси ҳимояси) битирувчи томонидан
олий таълим дастурининг
бажарилиши сифатини баҳолаш.
15. Ўқитиш сифатини назорат қилиш - талабанинг билим савиясини
текшириш ва унинг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлаш.
16.Таълим сифатини назорат қилиш - ўқитиш мазмуни ва
натижаларининг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини
текшириш.
17.Олий таълим муассасаси аттестацияси - олий таълим муассасасида
кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатининг ОТ
ДТС талабларига
мувофиқлигини аниқловчи тадбир.
Do'stlaringiz bilan baham: