Vii. Глоссарий олий таълимнинг Давлат таълим стандарти
Download 207.82 Kb. Pdf ko'rish
|
GLOSSARIJ-3
- Bu sahifa navigatsiya:
- 39.Монография
- 41.Электрон ўқув нашри
- 42.Электрон услубий қўлланма
- 43.Электрон ўқув қўлланма
- 44.Электрон маъруза
37.Маълумотлар банки - ахборот технологияларнинг имконияти ва
воситалари асосида яратилган. Статик ва динамик режимда тузилган, товуш ва рангли тасвирлар билан таъминланган, катта ҳажмдаги ахборотларни ўз ичига қамраб олган ва уларни турли кўринишда (жадвал, диаграмма, гистограмма, матн, расм ва ҳоказо) бера оладиган, ўқув жараёнида билим олувчилар томонидан ўз устида мустақил ишлаши ва ўз билимларини назорат қилиши учун қўлланиладиган, доимий равишда тўлдириб бориладиган, кенг доирада фойдаланишга мўлжалланган, тегишли ваколатли давлат ташкилотида қайд этилган соҳалар бўйича маълумотлар тўплами. 38.Методик тавсиялар - таълим ва тарбиянинг самарали усулларини амалда татбиқ этиш бўйича қисқа ва аниқ баён этилган таклифлар мажмуидан иборат методик нашр. 39.Монография - илмий тадқиқотлар натижалари асосида яратилган босма нашр. 40.Электрон нашр - графикли, матнли, рақамли, нутқли, мусиқали, видеофото ва бошқа ахборот объектларидан иборат бўлган жамланма. 41.Электрон ўқув нашри - таълим олувчилар томонидан билимлар, кўникмалар ва маҳоратларни ижодий ва фаол эгаллашларини таъминлайдиган илмий-амалий билим соҳасига мос равишдаги тизимлаштирилган ўқув материалга эга бўлган электрон нашр. 42.Электрон услубий қўлланма - педагогик тажрибани умумлаштириш ва узатиш ҳамда таълим фаолиятининг янги моделларини шакллантириш ва тарқатиш шакли. 43.Электрон ўқув қўлланма - фаннинг ўқув ҳажмини қисман ёки тўлиқ қамраган ва ахборотнинг адаптация блокини ўз ичига олган бўлиб, масофавий ўқитиш ва мустақил ўрганиш учун мўлжалланган манба. 44.Электрон маъруза - интерактив элементлар ва гипер узатишларни қўллаб, ўқув фани маъруза материалини намойиш қилувчи мультимедик тизим. 45.Норматив-ҳуқуқий ҳужжат - норматив-ҳуқуқий ҳужжат Қонунга мувофиқ қабул қилинган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат. 46.Стипендия - олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича ва пулли - контракт асосда кундузги ўқийдиган, давомати яхши бўлган талабаларига, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, тўланадиган ойлик пул таъминоти. Download 207.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling