Vii. Глоссарий олий таълимнинг Давлат таълим стандарти
Download 207.82 Kb. Pdf ko'rish
|
GLOSSARIJ-3
32. Маърузалар тўплами - муайян фаннинг ўқув дастури бўйича ундаги
айрим мавзуларнинг асосий мазмуни қисқа ёритилган, бирламчи янги билимларни олишга қаратилган, фойдаланиладиган асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар кўрсатилган, ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар туркуми, мавзуга тегишли таянч атама ва иборалар келтирилган, даврий равишда илмий-тадқиқот изланишлар асосида янгиланиб туриладиган, таълим муассасаларининг илмий (педагогик) кенгаши тавсияси бўйича чиқариладиган кичик ададда нашр қилинган тарқатма материал. 33. Услубий кўрсатма - муайян фаннинг ўқув дастури бўйича курс ишлари (лойиҳалари), лаборатория ва амалий ишларни бажариш тартиби аниқ ва батафсил ифодаланган ҳамда ушбу фан бўйича талабаларда зарур амалий кўникмалар ҳосил қилишга мўлжалланган, таълим муассасаларининг илмий (педагогик) кенгаши тавсияси асосида нашр этиладиган кичик ададли тарқатма материал. 34.Услубий қўлланма - ўқитувчилар ва билим олувчилар учун мўлжалланган бўлиб, унда бир дарснинг мақсади, дарс ўтиш воситалари ва улардан фойдаланиш усуллари, дарснинг мазмуни, амалий машғулотлар, қўшимча топшириқлар ва бошқалар ҳақида тавсиялар баён қилинадиган, таълим муассасаларининг илмий (педагогик) кенгаши тавсияси асосида чоп этиладиган нашр. 35.Шарҳ - жамият тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этадиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, баҳсга лойиқ асарларни, ғояларни, фикрларни ва таърифларни изоҳловчи, муайян масалалар ечимини кўрсатувчи, кенг оммага мўлжалланган қўшимча адабиёт сифатида фойдаланиладиган нашр. 36.Дайжест - илмий, илмий-услубий, ўқув, даврий адабиётлар, ҳукумат ва турли ташкилотлар фаолиятига тегишли қонунлар, қарорлар, низомлар мазмунининг қисқача баёни ва шарҳи келтирилган, соҳаларга оид маълумотлар тўплами сифатида фойдаланиладиган доимий нашр. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling